• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кийимлар фильм мазмунига ишора берган 10 та фильм

    Персонажнинг кийим-кечаги фильмнинг муҳим қисми бўлиб, томошабинлар буни кўпинча эътибордан четда қолдиради. Аммо бу хато. Кийим дизайнерлари ўз ишларига сюжетни чуқурроқ англашга ёки қаҳрамоннинг характерини тушунишга ёрдам берадиган яширин маъноларни сингдирадилар.

    “Титаник”

    Либос дизайнери Дебора Линн Скоттнинг фикрича, бош қаҳрамон кўйлакларининг ранглари томошабинга Роузнинг характер хусусиятларини очиб бериши лозим эди. Чунончи, қора ярим шаффоф тўр билан қопланган ёрқин қизил кўйлак қизнинг эҳтиросли ва ўжар табиатини кўрсатади, бироқ у амал қилишга мажбур бўлган қатъий ижтимоий меъёрлар билан чекланган. Аммо қаҳрамоннинг либослари ҳақидаги ҳикоя фақат шугина эмас.
    Якуний саҳнада Роуз яна “Титаник”да пайдо бўлади, бироқ бу сафар оқ либосда. Эътиборли жиҳати шундаки, бу либоснинг дизайни ва бичими Роуз Жек билан илк бор учрашганида кийган қизил кўйлакка айнан ўхшайди. Бу эса бизга қаҳрамонлар ва уларнинг муҳаббати йўлида энди ҳеч қандай тўсиқ қолмаганини англатади.

    “Гарри Поттер ва қақнус ордени”

    “Гарри Поттер”ни ўқиганлар Нимфадора Тонкснинг сочлари сақичдай пушти рангда бўлганини эслайди. Бироқ фильм яратувчилари қаҳрамоннинг сочларини тўқ бинафша рангга бўяшга қарор қилишди. Бунинг сабаби шундаки, томошабинларда мустаҳкам ассоциация ҳосил бўлиши керак эди: пушти рангни ёвуз шахс кияди. Ва бу ранг билан персонаж ўртасидаги боғлиқлик ҳақиқатан ҳам онгимизда чуқур ўрнашиб қолади.
    Сеҳргарлик вазирининг ёрдамчиси ва қора кучлардан ҳимояланиш фани ўқитувчиси Долорес Амбриж пушти рангни ҳар қандай кўринишда яхши кўради. Қизиқ қонуният: профессор Амбриж қанчалик ғазабланса, унинг кийимларидаги пушти ранг шунчалик ёрқинроқ тусга киради.

    “Кичик хонимлар”

    Фильмнинг бошидан охиригача Лори ва Жо бир хил нимча кийиб юришади. Бу уларнинг ўртасидаги алоҳида риштани кўрсатиш мақсадида ўйлаб топилганди. Бундан ташқари, либослар бўйича рассом Жаклин Дюрран актриса Сирша Ронан билан ҳамкорликда Жо учун рамзий кийим-кечак яратди. Қиз роман ёзаётган пайтда доимо яшил ҳарбий камзул кийиб олади, бу унинг қатъиятли ва кучли руҳиятини ифодалайди.

    “Сувнинг шакли”

    Фильмдаги Элайза дастлаб ҳеч ким билан сўзлашмайдиган, рангсиз кийимлар кийган ва кўзга ташланмайдиган аёл сифатида тасвирланади. Бироқ Элайза амфибия одам билан учрашгач, ҳамма нарса ўзгаради. Аёл унга ошиқ бўлади ва бу янги ҳис-туйғу жимгина юрувчи фаррошни қандай ўзгартираётганини кўрамиз. Элайза қизил рангдаги кийимлар кийишни бошлайди, бу унинг эҳтиросли табиатидан дарак беради.

    “Ёзнинг 500 куни”

    Дастлабки титрлардаёқ, Том ва Саммернинг болалик кадрлари кўрсатилганда, қаҳрамонларга икки хил ранг бириктирилганини кўриш мумкин: жигарранг — Том учун, кўк — Саммер учун. Саммер Том ҳаётининг бир қисмига айлангач, унинг атрофида дарҳол кўплаб мовий ва кўк ранглар пайдо бўлади. Мисол учун, қаҳрамон мовий кийимдаги одамлар қуршовида бахтли рақс тушаётган эпизодда. Шу тарзда биз Том айни пайтда фақат севгилиси ҳақида ўйлаётганини тушунамиз.

    “Аловуддин”

    Янги фильмда малика Жасминнинг кўплаб ажойиб либослари намойиш этилади, улар томошабинларга қаҳрамоннинг ўзига хос хусусиятларини очиб беради. Маликанинг анъанавий ёрқин феруза либосига энди нозик мунчоқлар билан нафис кашта тикилган. Пардада товус тасвири берилган, бу бежиз эмас. Бу чуқур маъноли рамзий ифода: қирол боғида тутқунликда қолган товус малика сингари озодликка интилади.

    “Темир хоним”

    Мерил Стрип Маргарет Тетчер қиёфасида ҳокимият ва жамиятдаги барқарор мавқейини кўрсатиши керак бўлганда нафис бичилган икки қисмли костюм, марварид ва бантли блузка кияди. Энг муҳим саҳналарда бу таъсир қаҳрамоннинг севимли ранги — кўк тус ҳисобига янада кучаяди. Тетчер бош вазирлик лавозимини тарк этишга мажбур бўлганида у биринчи марта қизил рангли костюм кияди. Бир томондан, у шу тарзда ўзининг кучли ва ўжар табиатини ҳамда курашни давом эттиришга тайёрлигини билдиради. Бошқа томондан, бундай либос қаҳрамоннинг энди вазиятни назорат қила олмаслигига ишора қилади.

    “Сумерки”

    “Сумерки” асарининг муаллифи Стефани Майер китобларида Калленларнинг оилавий герби ҳақида ҳеч нарса айтмаган. Бироқ фильм яратувчилари бу қаҳрамонлар учун оила энг муҳим қадрият эканлигини кўрсатиш мақсадида вампирлар қиёфасига герб тасвири туширилган аксессуарларни қўшишга қарор қилишди. Эммет, Жаспер ва Эдвард ўнг қўлига чарм билагузук тақишган. Розали катта тақинчоқни, Элис эса маржонни маъқул кўради. Карлайл чап қўлига ўйма нақшли кумуш узук таққан бўлса, Эсме кумуш билагузук тақиб олган.

    “Қиндан чиққан пичоқлар”

    Рансом бойлик ва эркка ўрганиб қолган йигит бўлиб, қимматбаҳо кийимларига эътибор беришни хаёлига ҳам келтирмайди. Унинг кийимлари ачинарли ҳолатда эканини кўрамиз: оч жигарранг свитерида катта-катта йиртиқлар бор, енг учлари ва ёқаси ҳам танг аҳволда. Бу орқали бизга Рансомнинг ўзига хос шахсиятини кўрсатмоқчи бўлишган — у на пулни, на унга бу пулни бераётган одамларни, яъни ўз оиласини ҳурмат қилади.

    “Гранд Будапешт меҳмонхонаси”

    Мадам Селин Вилнев Дегофф-унд-Таксис хонимнинг кийимларида тарихнинг турли даврлари атайлаб бирлаштирилган. Унинг қизил палтоси ва шляпаси 20 йиллардан, кўйлаги 30 йиллар бошидан, соч турмаги эса тўғридан тўғри Ғаройиб даврдан олинган. Услубларнинг бундай қоришмаси Д. хонимнинг ўтмишдан қутула олмаслигини ифодалайди, шунингдек, қаҳрамоннинг озгина ақлдан озганини ҳам кўрсатади.

    12 март, 14:35   Изоҳ (0)   9314
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#мазмунига#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Болаларим бўлмаганида ўзимни ўнглай олмасдим”: Анжелина Жоли шахсий ҳаёти кескин ўзгарганини тан олди

    24.10.2023, 10:57

    Кир машинаси, грамафон, қаҳва машинаси: Голливуд юлдузлари илк гонорарига нима харид қилган?

    26 феврал, 14:35

    Оламшумул машҳурликдан сўнг ғойиб бўлиб, улғайгандан кейингина экранларга қайтган актёр болалар

    28 феврал, 14:56

    Голливуд актёрлари ва уларнинг дублёрлари (фото) 

    28 феврал, 19:10

    “Ўргимчак одам” трилогиясининг актёрлари 23 йилдан сўнг қанчалик ўзгарган?

    1 март, 12:55

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Машҳур ролларидан воз кечишга мажбур бўлган Голливуд актёрлари

    3 март, 14:45

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Ўз исми билан эмас, тахаллуси билан машҳурликка эришган жаҳон юлдузлари

    5 март, 20:30

    Эдриан Броудининг нутқи “Оскар” тарихидаги энг узоқ давом этган нутқ бўлди

    6 март, 10:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.