• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Фақат “Титаник” эмас: “Оскар” сони бўйича рекорд ўрнатган 6 та энг шов-шувли фильм (трейлер)

    “Оскар-2025” ғолиблари эълон қилингач, мукофот эгалари йиллар давомида муҳокама қилинади, айрим фильмлар эса тарихда ўчмас из қолдириб, барча даврларнинг энг яхши лойиҳаларидан бирига айланади. Кўпчилик бу борада асосан “Титаник”ни тилга олади, бироқ у рекордчи бўлган ягона фильм эмас. Бугун “Оскар” мукофоти сони бўйича кино тарихида улкан аҳамиятга эга фильмларни ёдга олишга қарор қилдик.

    “Бен-Гур” / Ben Hur (1959)

    Номинациялар: 12 та

    Мукофотлар: 11 та

    Фото: Правила жизни

    “Бен-Гур” Оскар тарихида энг кўп мукофот олган фильмлардан бири (11 карра) ҳисобланади. Фильмда яҳудий Бен-Гур (Чарлтон Ҳестон) ва унинг болаликдаги римлик дўсти Мессала (Стивен Бойд) ўртасидаги душманлик ҳақида ҳикоя қилади. Йиллар ўтиб, Мессала Рим империяси армиясининг юқори лавозимли зобити бўлади. У болаликдаги дўстидан яҳудлар қаерда эканлигини сўрайди, аммо ўз халқининг қадриятларини ҳимоя қилган Бен-Гур уларни сотмайди. Натижада улар ўртасида зиддиятлар бошланади.

    Мессала Бен-Гурни туҳмат билан қамоққа олдириб, уни галераларга қул сифатида юборади. Жуда қийин синовлардан ўтган Бен-Гур Рим фуқаролигини олади ва Мессаладан қасос олиш учун қайтиб келади.

    “Титаник” / “Titanic” (1997)

    Номинациялар: 14 та

    Мукофотлар: 11 та

    Фото: Правила жизни

    1912 йилда чўккан ҳақиқий “Титаник” кемаси фожиаси асосида яратилган фильм прокатда 2 миллиард доллардан кўпроқ даромад олди. Сюжетга кўра, бадавлат оиладан чиққан Роуз мажбуран бой йигит Кел Ҳокли билан унаштирилган бўлса-да, кемада тасодифан камбағал рассом йигит Жек билан учрашади. Икки ёш бир-бирини севиб қолади, лекин уларнинг муҳаббати ижтимоий табақалар орасидаги фарқ сабаб тўсиқларга дуч келади. Кема океанда муз тоғига урилиб, чўка бошлайди. Жек ва Роуз бирга қутулиш йўлини излайди, лекин охир-оқибат йигит муздек сувда ҳалок бўлади, қиз эса омон қолади.

    Жеймс Кемерон диққатни ўзига тортадиган, бой ҳиссиётлар палитрасини уйғотадиган, иккинчи ва ундан кейинги томошаларда зерикмайдиган мукаммал фильм яратишга муваффақ бўлди. Шунинг учун “Титаник” 11 та ҳайкалчани қўлга киритиб, ўзидан олдинги “Бен-Гур” рекордини такрорлади.

    “Узуклар ҳукмдори: Қиролнинг қайтиши” / “The Lord of the Rings: The Return of the King” (2003)

    Номинациялар: 11 та

    Мукофотлар: 11 та

    Фото: Правила жизни

    Мазкур фильмни яратиш учун сценарий муаллифлари инглиз адабиётининг ажойиб намунасини маълум бир экран вақтига тўғри келадиган сценарий ўлчамига қисқартириб, қаттиқ меҳнат қилишлари керак эди.

    Яхшилик ва ёвузлик жанги, хоббитлар, элфлар, орклар, қироллар ва маликалар — бу ажойиб актёрлар ва махсус эффектлар билан фильмда фантастика ихлосмандлари учун янгилик бўлди. Фильм “Оскар” мукофотлари сони бўйича яна бир рекордчига айланади (11 та ҳайкалча) ва тарихда “Титаник”дан кейин кассада 1,1 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган иккинчи фильм бўлди.

    “Харобадан чиққан миллионер” / “Slumdog Millionaire” (2008)

    Номинациялар: 10 та

    Мукофотлар: 8 та

    Фото: Правила жизни

    Фильмнинг бош қаҳрамони Жамал Малик Мумбайдаги қашшоқ маҳаллада ва хароба ҳудудда катта бўлган етим йигит бўлади. У Ҳиндистоннинг машҳур теле шоуси “Ким миллионер бўлишни истайди?” дастурида қатнашиб, ҳар бир саволга тўғри жавоб беради ва финалгача етиб боради.

    Полиция Жамални алдовда гумон қилади, чунки оддий бир хизматкор бундай саволларга жавоб бера олмас эди. Фильм Жамалнинг болалик хотиралари орқали ҳар бир саволнинг жавобини қандай билганини кўрсатади. Ундаги энг таъсирли жиҳати шундаки, Жамал бойлик учун эмас, севгисини топиш учун шоуда қатнашади. Унинг охирги саволга берган жавоби Жамалга ҳаётининг энг катта совғасини тақдим этади.

    Фильм 8 та Оскар мукофоти, 4 та Олтин глобус, 7 та BAFTA ва 100 дан ортиқ бошқа халқаро мукофотларга сазовор бўлган.

    “Оппенгеймер” / “Oppenheimer” (2023)

    Фото: Правила жизни

    Номинациялар: 13 та

    Мукофотлар: 7 та

    Кристофер Ноланнинг “Оппенгеймер” фильми Қўшма Штатларда ядро қуролининг ривожланиши ҳақида бўлиб, 2023 йил июль ойида тақдим этилган. Мазкур фильмдаги роллари учун Эмили Блант ва Киллиан Mёрфи энг яхши иккинчи пландаги актриса ва энг яхши актёр сифатида “Оскар” мукофотига номзод бўлган.

    Фильмда физик олим Жулиус Роберт Оппенгеймернинг Манхеттен лойиҳасида атом бомбасини яратишдаги роли ҳақида ҳикоя қилинади. У квант механикаси бўйича илғор тадқиқотлар олиб боради. Сўнг Лос-Аламос лабораториясида энг йирик олимлар тўпланиб, тарихдаги биринчи ядро қуролини ишлаб чиқишади. АҚШ Оппенгеймер яратган бомбани Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташлайди, бу эса урушнинг тугашига сабаб бўлади.

    Оппенгеймер бу ютуқ билан фахрланса-да, инсониятга етказилган зарар сабабли ўзини айбдор ҳис қила бошлайди. Урушдан кейин у ядро қуролининг тарқалишига қарши чиқади, лекин АҚШ ҳукумати уни коммунистлар билан алоқада бўлишда гумон қилиб, сиёсатчилар унинг обрўсини туширишга ҳаракат қилишади. Натижада физик олим илмий доиралардан сиқиб чиқарилади.

    “Дюна” / “Dune” (2021)

    Фото: Правила жизни

    Номинациялар: 10 та

    Мукофотлар: 6 та

    Дени Вилнёвнинг “Дюна” номли фантастик блокбастерининг премераси 78-Венеция халқаро фильм фестивалида 3 сентябрь 2021 йилда бўлиб ўтди, АҚШда эса 22-октябрь 2021 йилдан бошлаб кинотеатрларда намойиш қилинди. Фильм бюджети 165 миллион долларни ташкил этиб, картина жаҳон бўйлаб 400 миллион доллардан ортиқ даромад кўришга муваффақ бўлди.

    Фильм минг йиллардан кейинги инсоният келажаги ҳақида ҳикоя қилади. Ёруғлик тезлигидан тезкор саёҳат ривожланиб, одамлар кўплаб оламларни мустамлака қила бошлайди. Инсоният эса технологиянинг турли тармоқларини, жумладан экстрасенсор идрок ва уруш қуролларини ривожлантиришда давом этади. Дастлаб турли сайёраларни назорат қилувчи бир неча Буюк уйлар томонидан бошқариладиган Империум номли феодал Галактика тузилади.

    “Дюна” номи билан машҳур бўлган Арракис сайёраси одамларда катта қизиқишни уйғотади. Деярли ёғингарчиликсиз бу чўл сайёраси ҳаётни узайтирувчи махсус ўсимлик — меланж топилиши мумкин бўлган ягона сайёра бўлади, аммо уни қўлга киритиш нафақат Арракиснинг оғир муҳити, балки чўл қумларида ҳар қандай ритмик товушларга уйғонувчи улкан қум қуртлари мавжудлиги туфайли ҳам мушкул вазифа бўлади. Арракисни назорат қилиш, ундаги ўсимликларини ишлаб чиқариш ва инсоният тараққиётига таъсири кабилар минг йиллик можаронинг марказига айланади.

    5 март, 11:52   Изоҳ (0)   13170
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Титаник#Дюна#Оппенгеймер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дюна» фильмидаги бош қаҳрамоннинг либоси кино тарихидаги энг қиммат костюм экани айтилмоқда

    31.10.2021, 09:48

    «Аватар», «Дюна» ва ўзга сайёралардаги ҳаёт ҳақида ҳикоя қилувчи энг яхши фильмлар

    27.06.2022, 14:42

    Абадий ёшлик: ёши катта бўлишига қарамай болалар ва ўсмирлар ролини ўйнаган актёрлар (фото)

    27.06.2022, 20:46

    Жаҳон кино тарихидаги энг қимматбаҳо либос қайси ва ким томонидан яратилган?

    30.08.2022, 11:17

    Образи учун таниб бўлмас даражада ўзгарган актёр ва актрисалар (фото)

    24.12.2022, 18:19

    “Бу ҳақиқатан ҳам битта одамми?” — таниб бўлмайдиган даражадаги образларни ҳам маҳорат билан ижро этган актёрлар (фото)

    09.01.2024, 10:15

    Машҳур фильмларнинг саҳна орти суратлари (фото)

    08.07.2024, 10:45

    Машҳур фильмлардаги томошабинлар эътиборидан четда қолган муҳим деталлар

    18.11.2024, 11:35

    Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди 

    27.11.2024, 10:30

    Дунёдаги энг йирик ва ҳашаматли яхталар топ 10 талиги (фото)

    7 январ, 14:04

    Леонардо Ди Каприо иккиюзламачиликда айбланмоқда

    14 январ, 17:58

    Синчков мухлислар “Титаник” фильмидаги яна бир хатони 28 йил ўтгачгина пайқаб қолишди

    16 январ, 09:44

    Бурилиш нуқтаси: Актёрлар ҳаётини ўзгартириб юборган 7 та муҳим рол

    18 январ, 15:50

    Лос Анжелесдаги ёнғин қурбонларига Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди, Женнифер Лопес эса кийим-кечаклар тарқатди

    17 январ, 15:45

    Синчков томошабинларнинг ҳам эътиборидан четда қолган машҳур фильмлардаги хатоликлар

    20 январ, 09:55

    50 ёшда ҳаёт энди бошланади: кексайганда машҳурликка эришган актёрлар

    25 январ, 16:41

    Кино ва адабиётдаги машҳур қаҳрамонларнинг прототиплари қандай кўринишда бўлган?

    25 январ, 11:25

    Голливуднинг “Грэмми” мукофотига лойиқ кўрилган актёр ва актрисалари

    7 феврал, 16:02

    Ўз муваффақиятининг қурбони: биргина роли туфайли ҳам машҳурлик, ҳам нафратга дучор бўлган кино юлдузлари

    18 феврал, 16:45

    “Титаник”даги Леонардо Ди Каприонинг кичик эркатойи ҳозир қандай кўринишга эга?

    21 феврал, 12:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит



    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Люблянага етиб борди

    Ўзбекистон | 21 май, 23:20

    Испанияда Украинанинг собиқ президенти маслаҳатчиси отиб кетилди

    Дунё | 21 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 21 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 21 май, 23:01

    Флик “Барселона” билан шартномани узайтирди

    Спорт | 21 май, 22:45

    “Гарри Поттер” сериалини суратга олиш учун Англияда алоҳида шаҳар қурилмоқда

    Кино | 21 май, 22:41

    Австралияда юз берган тошқин оқибатида аҳоли уй томларида жон сақламоқда

    Дунё | 21 май, 22:22

    TikTok вояга етмаган фойдаланувчиларнинг руҳий саломатлиги ҳақида ғамхўрлик қила бошлайди

    Лайфстайл | 21 май, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 21 май, 21:23

    Тошкентда фуқароларга АҚШ визасини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 21 май, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.