• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ўз муваффақиятининг қурбони: биргина роли туфайли ҳам машҳурлик, ҳам нафратга дучор бўлган кино юлдузлари

    Кино саноатида актёрларга машҳурлик келтирган салбий образлар кўплаб томошабинларнинг нафратига дучор бўлиши кўп учрайди. Қуйидаги кино юлдузлар биргина образи орқали дунё бўйлаб шуҳрат қозонган бўлса-да, кинодаги рол ва реал ҳаётдаги инсонларни бир-биридан фарқлай олмайдиган мухлисларнинг танқидлари остида қолган.

    Фото: RBC

    “Жирканч Гарри” фильмидаги Энди Робинсон

    Фото: RBC

    1971 йилда чиққан мазкур детектив триллерда полициянинг шафқатсизлиги ва фуқаролик ҳуқуқларининг бузилишини ҳақидаги кадрлар кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлган. Энди Робинсоннинг қаҳрамони серияли қотил бўлиб, жиноятчиларни йўқ қилишда ўзининг қаттиққўллиги ва шафқатсизлиги билан ажралиб туради.

    Унинг ижроси шунчалик ишонарли чиққан эдики, актёрга номаълум шахслар ҳатто ўлим билан таҳдид қилишган. Энди Робинсон гавдалантирган образ аслида реал воқеаларга асосланган бўлиб, бу факт вазиятни янада мураккаблаштирган. “Жирканч Гарри” фильми муваффақиятидан сўнг актёр бир мунча вақт психопат одамлар ролини ижро этишда давом этган.

    “Юлдузлар жанги” фильмидаги Келли Мари Тран

    Фото: RBC

    Актриса Келли Мари Тран “Юлдузлар жанги: сўнгги жедай” фильмида Роуз Тико ролини ижро этган. Фильмда у жасур ва фидойи характерга эга шахс бўлади. Роуз Қаршилик ҳаракатининг аъзоси сифатида жангларда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади ва ҳатто бош қаҳрамоннинг ҳаётини сақлаб қолади.

    Аммо унинг образига кўплаб салбий муносабатлар билдирилди, чунки баъзи томошабинлар унинг характерини ва ўйинга қўшилган янги қаҳрамонни қабул қилишни истамади. Бу ҳолат нафақат танқидга, балки актрисанинг шахсига нисбатан нафратга ҳам олиб келди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари актрисани ирқий камситар эди (Келли Мари Тран келиб чиқиши ветнамлик бўлган Америка фуқароси эди). Таъқиблар ва таҳдидларнинг сони камаймагач, актриса ижтимоий тармоқларни тарк этишга мажбур бўлган.

    “Титаник” фильмидаги Билли Зейн

    Фото: RBC

    Режиссёр Жеймс Кемероннинг “Титаник” фильмида Кел Ҳокли роли билан машҳур актёр Билли Зейн қаҳрамонини гавдалантирганида 30 ёшда эди. У бадавлат ва ўқимишли, аммо кибрли ва манипулятор шахс сифатида кўрсатилган. Унинг Роуз билан муносабатлари Жек туфайли кескинлаша бошлагач, Кел қинғир ишга ўтади: ёзув қаҳрамон Жекни ўғриликда айблайди ва шу тариқа ундан қутулишга ҳаракат қилади.

    Билли Зейннинг ажойиб ижроси мухлисларда катта нафрат уйғотган. Шундан сўнг у кўпроқ салбий қаҳрамонларни ўйнай бошлади. Масалан, “Келажакка қайтиб” фильмининг иккинчи қисмида Билли Зейн безори йигитлардан бирини ижро этган.

    “Сумерки” фильмидаги Кристен Стюарт

    Фото: RBC

    “Сумерки” фильми Кристен Стюартга шон-шуҳрат олиб келиш билан бир қаторда, у ҳис-туйғуларини ифода этиш қобилиятига эга бўлмаган актриса сифатида ҳам қабул қилинди. Шу сабабли Кристен том маънода масхара объектига айланиб қолди.

    Ўзингиз ҳақингизда пайдо бўлган фикрни рад этиш осон бўлмаслиги мумкин, аммо Стюарт буни ажойиб тарзда амалга оширди. У “Шахсий харидор” психологик триллеридаги образи орқали Стюарт истеъдодли актриса эканлигини исботлаб берди. Канндаги фильм премерасидан сўнг томошабинлар тахминан 4 дақиқа тик туриб қарсак чалишди.

    Актрисанинг сўнгги таҳсинга сазовор лойиҳаси — “Спенсер” фильмидаги малика Диана роли бўлди. Ушбу образидан сўнг актрисани “Оскар” номинацияси узоқ куттирмади.

    “Машаққатлар сари” фильмидаги Анна Ганн

    Фото: RBC

    Жиноятчилар ва социопатлар билан тўла ушбу фильмда шаҳар четида яшовчи оддий уй бекаси томошабинларнинг нафратига дучор бўлишини ҳеч ким кутмаган эди. Анна Ганн ижро этган Скайлер Уайт қаҳрамони турмуш ўртоғи Уоалтернинг ноқонуний ҳаракатларидан шубҳалана бошлайди ва оиласини хавфдан олиб чиқишга ҳаракат қилади.

    Скайлер образи мукаммал бўлмаса-да, унинг ҳаракатлари ва мотивлари реал ҳаётдаги бекаларникига хосдир. Шунга қарамай, персонаж кўплаб томошабинлар томонидан ижобий қабул қилинмади ва Анна Ганн онлайн таъқиблар нишонига айланди. Вазият шу қадар жиддий эдики, актриса ҳатто The New York Times газетасида бу ҳақда мақола ёзди. Йиллар ўтиб актрисага ёзиладиган салбий изоҳлар сони камайиб борди.

    18 феврал, 16:45   Изоҳ (0)   9683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #актриса#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистондаги энг машҳур оилада туғилган, болалигида неврологик касалликдан азият чеккан ва “Дунё гўзали”га уйланган Абҳишек Баччан 49 ёшда (фото, видео)

    7 феврал, 10:32

    Голливуднинг “Грэмми” мукофотига лойиқ кўрилган актёр ва актрисалари

    7 феврал, 16:02

    Актриса Одри Ҳепбёрннинг Швейцариядаги 21 млн долларлик уйи сотувга қўйилди (фото)

    6 феврал, 15:46

    “Уларга бу иш қизиқ эмас”. Анжелина Жоли фарзандларининг кинода суратга тушишини исташи ҳақида гапирди

    10 феврал, 18:50

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильмидаги Уляна Андреевнанинг тақдири қандай кечган? (фото)  

    10 феврал, 16:45

    “Қалбим чечаги”даги Юн Хи — актриса Чхве Жин Сил нима сабабдан машҳурлик чўққисида ҳаётига якун ясаган?

    10 феврал, 13:15

    Instagram: Янги автомобиль харид қилган Маржона Мирзаалиева, Манзура учун ташкиллаштирилган Marry me, Шаҳзода Муҳаммедованинг гардеробига саёҳат

    12 феврал, 10:42

    Бир вақтлар унаштирилган, аммо муносабатлари тўйгача етиб бормаган Болливуд юлдузлари 

    12 феврал, 13:50

    “Ўғлимнинг исмига қараб чет элликка турмушга чиққанмисиз, деб сўрашади”. “Сардор” сериали орқали танилган Нигора Каримбоева 45 ёшда (фото, видео)

    12 феврал, 11:14

    Хонлар сабаб карьерасидан айрилган “Қасос ўти” юлдузи Сону Валия ҳақида нималар маълум? 

    13 феврал, 11:35

    “Калмар ўйини”даги ёлловчи — актёр Кон Ю Netflix’нинг шоу-бизнес ҳақидаги янги сериалида суратга тушади

    14 феврал, 09:54

    Instagram: Муниса Ризаева қачон концерт беради? Афсона иккинчи марта она бўлди, Ситора Фармонова турмуш ўртоғини кўрсатди

    13 феврал, 10:50

    Жеки Чан, Ван Дамм ва бошқа жангари фильмлар юлдузларининг қизлари қандай кўринишда? (фото)

    13 феврал, 13:15

    40 ёшдан кейин фарзандли бўлган корейс актрисалари (фото) 

    13 феврал, 15:56

    Машҳур ота-онасининг ёрдами билан эмас, ўз истеъдоди билан муваффақият қозонган юлдузлар (фото)

    17 феврал, 17:11

    Instagram: ЙТҲга учраган Ёрқинхўжа Умаров, танқидлар нишони остидаги Бурак Ўзчивит, бемор отасига дуо сўраган Малик

    14 феврал, 10:35

    Женнифер Энистон 56 ёшда: актрисанинг онаси билан жанжали, муваффақиятсиз никоҳлари ва нега фарзандли бўлолмаслиги ҳақида

    14 феврал, 12:53

    Машҳур турк актрисалари ортиқча вазнни қандай енггани ҳақида сўзлаб берди

    17 феврал, 14:52

    Бутун суратга олиш гуруҳи йиғлаган: “Муҳташам юз йил” сериалидаги энг қайғули саҳналар

    15 феврал, 11:40

    Instagram: Концертида Gentra’ни пачоқлаган Миршакар, туғилган кунини нишонлаган Дилфуза Исмоилова, Муниса Ризаевага аталган 1100 та лола

    17 феврал, 10:48

    Юлдуз Усмонова билан ораси бузилган, 22 кишига автомобиль совға қилган ва Аҳмадбойдан куйган Дилфуза Исмоилова 57 ёшда (фото, видео)

    17 феврал, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.