• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Голливуднинг “Грэмми” мукофотига лойиқ кўрилган актёр ва актрисалари

    3 февраль куни “Грэмми” мукофотининг 67-маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра, бу мукофот мусиқа соҳасидаги ютуқлар учун топширилади.

    Бироқ мукофот аллақачон ўз доирасини кенгайтириб, ғолибларини бошқа яқин соҳаларда ҳам, жумладан, энг яхши аудиокитоб ўқиш ёки стендап концерт ёзуви учун ҳам тақдирлайди.

    Жейми Фокс

    Жейми Фокс кино, мусиқа ва стендап комедия соҳаларида фаолият юритадиган универсал ижодкор. Унинг энг сўнгги What Had Happened Was... номли чиқиши юлдузнинг икки йил олдинги шошилинч касалхонага ётқизилиши ҳақида.

    Америка ОАВ актёрнинг аҳволи жуда оғир экани ҳақида тўхтовсиз хабар тарқатган бўлса-да, у сукут сақлаган ва воқеага деярли изоҳ бермаган. Бу ҳақда у ўз чиқишида батафсил ва ўзига хос юмор билан сўзлаб берди.

    Бироқ “Грэмми” мукофотини унга комедия эмас, балки мусиқа олиб келди. 2010 йилда у рэпер Т-Pain билан биргаликда яратган “Blame It” треки учун “Дуэт ёки вокал гуруҳининг энг яхши R&B ижроси” номинациясида ғолиб бўлди.

    Айтганча, бу Фокснинг ягона “Грэмми”си бўлиб, у умумий ҳисобда тўққиз марта ушбу мукофотга номзод бўлган.

    Вупи Голдберг

    Голдберг EGOТ деб аталувчи фахрли ва энг юксак унвонга эришган 27 нафар санъаткордан биридир. Бу шуни англатадики, унинг мукофотлари орасида телевизион “Эмми”, мусиқий “Грэмми”, кинодаги “Оскар” ва театр соҳасидаги “Тони” мукофотлари мавжуд — бу ҳар қандай санъаткор учун мутлақ ютуқ ва тасаввур қилиб бўлмас чўққидир.

    Актриса “Руҳ” драмасидаги иккинчи даражали роли учун “Оскар” мукофотини қўлга киритган. У “Тhе View” ток-шоусида бошловчилик қилгани ва “Beyond Tara: The Extraordinary Life оf Hattie МcDaniel” ҳужжатли фильми устида ишлагани учун иккита “Эмми” мукофотига сазовор бўлган.

    Голдбергга “Тони” мукофотини “Жуда замонавий Милли” мусиқали спектаклидаги роли келтирган. Актриса эса “Энг яхши комедия альбоми” номинациясида “Whoopi Gold: Original Broadway Show Recording” номи остида “Греммй” мукофотини қўлга киритган.

    Керри Фишер

    2016 йилда “Юлдузлар жанги” фильмининг юлдузи “Кундалик ёзувчи малика” номли шахсий хотираларини нашр этди. Китобда актриса Жорж Лукаснинг космик франшизаси биринчи қисмида суратга тушган даврдаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилди.

    У ерда малика Лея ролини ижро этгани сабабли китоб сарлавҳаси шунга ишора қилади. Ўз китобининг саҳифаларида Фишер лойиҳага қандай келиб қолгани, ҳамкасби Ҳаррисон Форд билан қисқа муддатли ишқий муносабати ва машҳур лойиҳанинг суратга олиш майдонидан ташқаридаги ҳаёти қандай кечгани ҳақида сўзлаб берди.

    2017 йилда, вафотидан сўнг (актриса 2016 йил 27 декабрда ҳаётдан кўз юмган эди) у шахсан аудиокитоб шаклида ёзиб қолдирган автобиографиясининг аудио версияси учун “Грэмми” мукофотини қўлга киритди.

    Патрик Стюарт

    “Икс одамлар” юлдузининг ҳисобида кўплаб мукофотлар ва янада кўпроқ номинациялар мавжуд, жумладан, учта “Грэмми” номинацияси ва битта ғалаба ҳам бор.

    Актёр 1993 йилда Чарльз Диккенснинг ўзи ўқиган “Рождество қўшиғи” аудио версияси учун ва 2001 йилда “Шекспир сонетларининг тўлиқ тўплами” аудио тўплами учун номзод бўлган, аммо ғалаба қозона олмаган.

    Бироқ 1996 йилда у “Болалар учун энг яхши альбом” номинациясида ғолиб бўлди. Стюартга мукофотни Сергей Прокофевнинг “Петя ва бўри” номли симфоник эртаги ёзуви келтирди.

    Кейт Уинслет

    Уинслет ҳам EGOТ мақомига эришганлар сафига қўшилишга жуда яқин келди. Британиялик актрисага фақат “Тони” театр мукофоти етишмаяпти.

    Бошқа томондан, унинг мукофотлари ва номинациялари рўйхатига ҳавас қилмасдан илож йўқ: у “Қироатчи” фильми учун “Оскар”ни, “Милдред Пирс” мини-сериали ва “Исттаунлик Мэйр” детективи учун иккита “Эмми” мукофотини, шунингдек, ўз карьерасининг бошланишида — 2000 йилда қўлга киритган “Грэмми” мукофотини қозонишга эришди. Ҳайкалчани унга “Титаник” фильмидан сўнг дарҳол ёзиб олинган “Ҳикоячини тингланг” номли болалар аудио тўплами устидаги иши келтирди.

    Ҳоакин Феникс

    Феникс иккинчи “Жокер” фильми тўсатдан мюзикл бўлиб чиқишидан анча олдин экранда қўшиқ куйлаган эди. 2005 йилда актёр кантри афсонаси Жонни Кеш ҳақидаги “Чегарани босиб ўтиш” номли мусиқий биографик фильмда рол ижро этди. Бу рол унга “Олтин глобус” ва Британия киноакадемиясининг BAFTA мукофоти каби кўплаб нуфузли номинациялар ва мукофотлар келтирди.

    Бироқ улар орасида энг кутилмагани “Грэмми” мукофоти бўлди. Бу мукофот унга Кешнинг қўшиқларини шахсан ижро этгани учун “Кино, телевидение ёки бошқа визуал медиа учун энг яхши саундтрек” деб номланган мураккаб категорияда топширилди.

    Айтганча, бир неча йил ўтгач, Бредли Купер ҳам ўзининг “Юлдуз туғилди” номли режиссёрлик мусиқий драмаси учун саундтрек яратгани учун худди шу тоифадаги мукофотни қўлга киритди. У бу мукофотни Леди Гага ва бошқа бир гуруҳ муаллифлар билан баҳам кўрди.

    Рашида Жонс

    “Офис” сериали юлдузи марҳумнинг қизи бўлиб, у машҳур бастакор ва мусиқа продусери Куинси Жонснинг қизи ҳисобланади. Куинси Жонс ажойиб карьера қилиб, 2016 йилда EGOТ унвонига сазовор бўлган.

    Унинг ютуқлари қаторида 30 га яқин “Грэмми” мукофоти, “Илдизлар” мини-сериали учун “Эмми” мукофоти, 2016 йилги “Пушти дала гуллари” спектаклини продюсерлик қилгани учун “Тони” мукофоти ҳамда Жин Хершолт номидаги мукофот — ажойиб инсонпарварлик фаолияти учун бериладиган фахрий “Оскар” мукофоти мавжуд.

    Унинг қизи Рашида Жонс ҳам ўз фаолиятини мусиқа соҳасида бошлаган — масалан, Maroon 5 гуруҳининг биринчи студиявий альбоми ёзувида қўшимча қўшиқчи бўлиб иштирок этган. Бироқ Рашида ўзининг “Грэмми” мукофотини бошқа соҳада қўлга киритди: 2018 йилда у Netflix учун отасига бағишланган “Куинси” номли ҳужжатли фильмни ҳамрежиссёр, ҳаммуалиф ва ҳампродюсер сифатида суратга олди. Ушбу лойиҳа “Энг яхши мусиқий фильм” номинациясида ғалаба қозонди.

    Робин Уильямс

    Машҳур комедиячи ва фожианавис узоқ кариераси давомида еттита “Грэмми” мукофоти номинациясига сазовор бўлди, шулардан бештасида ғалаба қозонди. 1980 йилда Уильямс ўзининг “Reality... What а Concept” номли яккахон стендап чиқиши учун энг яхши янги ижрочи деб тан олинди.

    1984 йилда у ўзининг учинчи стендап концерти — “А Night ат thе Меt”нинг аудио версияси учун мукофот билан тақдирланди. Бир йил ўтиб, у тўртинчи ҳайкалчани қўлга киритди — “Пекос Билл” болалар китобини овозлантиргани учун. Ва ниҳоят, 2003 йилда актёр ўзининг юбилей “Грэмми”сини “Robin Williams Live” концертининг аудио версияси учун “Энг яхши комедия альбоми ёзуви” номинациясида қўлга киритди.

    7 феврал, 16:02   Изоҳ (0)   3978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дилфуза Исмоилова миллион доллар эвазига ҳам рози бўлмайдиган роли ҳамда араб шайхларининг таклифини рад этгани ҳақида  

    7 феврал, 14:46

    Instagram: Фарзанд кутаётган акробат келин, 8 кунда 11 та шаҳарда бўлган Даврон Кабулов, Мавлуда Асалхўжаева умра сафарида 

    7 феврал, 11:37

    Актёрлар, тадбиркор, ҳатто собиқ президент — “Гремми” мукофотининг ноодатий лауреатлари

    6 феврал, 14:52

    Мурат Йилдирим Дубайда дам олмоқда, Мерт Рамазон Демир ҳарбий хизматни ўтайди: турк киноси янгиликлари

    6 феврал, 13:40

    Instagram: Фарзанд кутаётган Малика Равшанова, автомобилига зарар етказилган Феруза Норматова, Зиёдадан янги клип

    6 феврал, 10:57

    “Айрилиқ азобини керагидан кўп тотдим”. Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров ҳаётидаги йўқотишлар ва фарзандларининг муваффақиятлари ҳақида (видео)

    5 феврал, 18:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.