• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Ғайрат Дўстов “иши”: нега у билан боғлиқ воқеа жамоатчиликни хавотирга солди? 

    15 сутка маъмурий қамоққа ҳукм қилинган Ғайрат Дўстов иши адвокатлари талаби билан 2025 йилнинг 3 январь куни апелляция инстанциясида қайта кўрилди ва у суд залидан озодликка чиқарилди. Оддий киракаш бошига тушган бу ҳодисага жамоатчилик кескин муносабатда бўлди, масъуллар қораланди, Дўстовнинг ўзи кенг қўллаб-қувватланди. Ушбу мақолада Дўстов воқеаси, унинг нега бу қадар шов-шув бўлгани ҳақидаги саволларга жавоб излаб кўрамиз.

    Ҳаммаси нимадан бошланди?

    2024 йилнинг декабрь ойи якунида ижтимоий тармоқларда метан заправкада навбат кутиб ётганини айтиб, навбати етгач газ тугаганидан норози бўлиб, энергетика соҳасидаги масъулларни танқид қилган Ғайрат Дўстовнинг видеомурожаати тарқалди.

    Уйда ногироним бор, кечаси билан заправканинг олдида ётдим. Қани бу ерда ҳақиқат? Мурда ҳам киймайди бу оёқ кийимни. Бензинга борсанг, бензин заправкада навбат кўп, бензин ҳам ололмайсан. Берадиган бензинига автомобилларни мотори эриб кетмоқда. Буларни назорат қиладиган бирон-бир ташкилот йўқми?, деганди газ ололмаганидан фиғони фалак бўлган ҳайловчи таги тешилиб кетган оёқ кийимини кўрсатиб.

    Кўп ўтмай ушбу фуқаро ҳибсга олингани ва 15 суткага қамалгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Суриштирувлардан сўнг Ғайрат Дўстов исмли ушбу шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилишига воқеа содир бўлган заправка масъули ва ходимларининг арзи сабаб бўлгани аниқланди. Жабрланувчи экани айтилган заправка масъулининг судда кўрсатма беришича, у ИИБга бориб, ёзма шикоят ҳам қолдирган. Шунга асосан Дўстов дастлаб ИИБга чақирилган. У ердан судга олиб борилган.

    Ғайрат Дўстов
    Фото: “Дарё”

    Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Дурдона Дадахонова мазкур ишни кўриб чиқиб, Ғайрат Дўстовни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

    Фото: Telegram

    Судья Дадахонованинг ушбу қарори жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Шундан сўнг фаоллар ташаббуси билан қамоқда ўтирган Дўстовнинг оиласига моддий ёрдам бериш учун хайрия тадбири ҳам уюштирилди.

    “Йилни катта хато билан бошладик”

    Суд қарори ижтимоий тармоқларда жуда кескин қарши олинди. Фаоллар судья қарорига нисбатан турлича муносабатлар билдирди.

    Отабек Бакиров.
    Фото: “Дарё”

    Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров: “Ғайрат Дўстовга кафолат бериб олиб чиқилиши тўғри бўлади. Туман, шаҳар кенгаши депутатлари бор. Маҳалла бор. Уйида қарамоғида бола-чақаси кўз тикиб ўтиргандир. Давлатнинг куч пропорция си бор, меҳр пропорция си ҳам. Ўз кучига ишонган давлат меҳриниям аямайди”, дея фикр билдирган бўлса, блогер Хушнудбек Худойбердиев эса “оғзи шалоқ амалдорлар битта узр билан қутулаётган вақтда, ботинкаси тешик оддий бир халқ вакили қамаб қўйилишини адолатдан эмас”, дея баҳолади.

    Хушнудбек Худойбердиев.
    Фото: Gazeta.uz

    Оғзидан шоди кириб, боди чиққан ҳокимлар битта узр билан қутулса, ўз ваколати доирасидан чиқиб, қонунларга тупуриб қўядиган айрим масъуллар оддий огоҳлантириш билан чеклансаю, лекин узоқ вақт метанда навбат кутиб, энди навбати келганда “заправка” ёпилиб қолганидан фиғони кўкка чиққан, ботинкаси тешик оддий бир халқ вакилини қамаб қўйишса, бечора Янги йил байрамини оила даврасида эмас, панжара ортида кутиб олса, бунда халқ адолатсизлик кўради. Ва бу адолат ҳам эмас, албатта.

    Йилни катта хато билан бошладик. Афсус, минг афсус. Зиғирчалик фойдаси бўлмаган, аммо халқнинг давлатга бўлган ишончи нуқтайи назаридан жуда катта зарар олиб келадиган ушбу ташаббус кимдан чиққани билмайман. Аммо бу хатонинг ўрнини қоплаш учун жуда кўп иш қилиниши кераклигини аниқ биламан, — деди у.

    Экология вазирлиги маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаев ҳолатни танқидга тоқатсизлик билан жавоб берилишининг белгиси деб атади.

    Расул Кушербаев.
    Фото: Kun.uz
    Мана шу ишни бекор қилишибди. Бу ҳар қандай эътироз ва танқидга тоқатсизлик билан жавоб берилишининг белгиси. Шоир айтганидек, “тор кўнгуллук беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг!”. “Бек”ларимиз бағрикенглик қилишмабди, деб ёзди Кушербаев ўз телеграм-каналида.

    Журналист ва блогер Муҳрим Аъзамхўжаев ушбу фуқарони 15 суткага қамаш билан Ўзбекистоннинг энергетика муаммолари барҳам топмаслигини эслатди.

    Муҳрим Аъзамхўжаев
    Фото: “Дарё”

    Шу акани 15 суткага қамаб қўйишибди, ҳозир адвокатлар бу кишига кўнгилли равишда ёрдам бериш учун югуриб юрган экан. Шу акани 15 суткага қамаш билан қани энди Ўзбекистон газ импортчисидан яна газ экспортчисига айланиб қолса, Ўзбекистоннинг энергетика муаммолари барҳам топса. Ўзбекистонликлар энергетика муаммоларини, умуман, муаммоларни гапирмагани билан муаммолар йўқ бўлиб қолмайди-ку.

    Ҳозирги Ўзбекистон аввалгисидан сал бўлса-да яхшироқ бўлса, айнан шу жиҳати — муаммолар айтилгани ва кейин уларга ечимлар топилгани билан яхшироқ бўлмаганмиди ахир? Ака бечора прагаликлардан йил давомида эшитган ҳар хил гапларни гапирган бўлса ҳам майлига эди, — дея фикр билдирган Муҳрим Аъзамхўжаев.

    Маъмурий қамоқ ҳибсхонада эмас, ИИББ ертўласида ўтган

    Суддаги кўрсатмаларидан маълум бўлдики, Ғайрат Дўстов 15 суткага қамалгач, дастлаб Тошкент шаҳар ИИББга қарашли вақтинча сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилди. У ерда бир кечани ўтказганидан сўнг у негадир пойтахт ИИББга олиб кетилган.

    Маъмурий жазони ўтаётган шахс амалдаги тартиб-қоидаларга зид равишда нима учун яширинча ИИББга олиб кетилгани, у ерда нималар бўлгани қоронғилигича қолди. Суд апелляция инстанциясида мазкур ҳолатга эътибор ҳам қаратгани йўқ. Бундан пайтда ҳолат юзасидан тезкор муносабат билдириши лозим бўлган ИИВ матбуот хизмати эса лом-мим демаяпти.

    Аслида унинг маъмурий қамоқ ўталадиган “Панелний”да эмас, Тошкент шаҳар ИИББда экани судгача ҳам маълум бўлиб улгурганди. Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов бу ҳақда 1 январь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берганди.

    Абдураҳмон Ташанов.
    Фото: Ezgulik.uz
    Бектемир суди томонидан 15 суткага қамалган Ғайрат Дўстов сўроқ учун 27 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББга олиб кетилган. Бугун унинг адвокати Адҳам ака билан “Панелний”даги сақлов изоляторига бордик. Навбатчининг айтишича, у Тошкент шаҳар ИИББда сақланмоқда. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББнинг навбатчилик қисми дам олиш куни бўлгани боис, у билан учрашувимизга рухсат беришмади. Суд томонидан белгиланган жазони ўтаётган шахсни нега сўроққа олиб кетишгани ва у ерда ушлаб туришгани сабабини тушунтиришмади. Ҳозирча уч нафар кўнгилли адвокатда уни ҳимоя қилишга ордер бор. Кўнгиллилар сони ортмоқда, — деганди бу ҳақда маълумот берган фаол.

    Судда сўз олган судланувчи адвокатлари саволига жавоб берар экан судга ҳам “Панелний”дан эмас, Тошкент шаҳар ИИББ биносидан олиб келинганини маълум қилди.

    Беғараз ёрдам қўлини чўзган 12 нафар адвокат

    2025 йилнинг 3 январь куни бўлиб ўтган апелляция судида Дўстовни 12 нафар кўнгилли адвокат ҳимоя қилди. Суд мажлисида чиқиш қилган адвокатлардан бири Баҳром Эрматов танқидни майда безорилик деб аташ хатолигини таъкидлади.

    Фото: “Дарё”

    Биринчи инстанция суди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2- ва 3-моддалари талабларини қўпол равишда бузган. Ҳимоям остидаги Ғайрат Дўстов томонидан майда безорилик содир этилмаган. У заправкада 6–8 соатлаб туриб, айни навбати келганда газ бериш тўхтатилгани сабаб кучли эҳтирос билан ҳаяжонланиб гапирган. Президентнинг аҳолини газ билан таъминлаш бўйича топшириқларини бажармаётган масъулларнигина танқид қилган. Шунинг учун биз танқидни майда безорилик деб айтишимиз мумкин эмас. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатишни сўрайман”, деди адвокат суддаги нутқида.

    Адвокат Абдуллаев эса метан заправкада масъулларни танқид қилган ҳайдовчининг умуман айби йўқлигини, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаганини айтди.

    Биз ҳуқуқбузарлик йўқ деб тўхтам қилганмиз. Гарчи суд бунга қўшилмаган бўлса-да, ҳимоямиз остидаги шахсни озодликка чиқариш тўғрисида қарор қилгани ҳам ҳозирги пайтда муҳим қадам деймиз. Бу қарор кейинчалик кучида туриш-турмаслигини вақт кўрсатади, деган у.

    Аппеляция судида Дўстовнинг тоби қочди

    2025 йилнинг 3 январь куни давом этган судда танқидчи ҳайдовчининг тоби қочди. Унга ёрдам кўрсатилди. Суд қисқа танаффус ҳам эълон қилди. Кечиккан бўлса-да, тез ёрдам ҳам етиб келди.

    Ғайрат Дўстов шунингдек, суд мажлисида яқинлари ва адвокатларининг саволларига жавоб берар экан, бошига қоп кийдиришганини, ертўлада сақлашганини айтган. Бироқ суд тергови вақтида мазкур кўрсатмаларга ҳуқуқий баҳо берилгани ёхуд алоҳида иш юритувига олингани йўқ.

    Фото: “Дарё”
    Нима бўлганда ҳам, Ватанга хиёнат қилмадим, хиёнатчи эмасман, дея бир неча марта такрорлаган судланувчи. У нега бундай дегани номаълумлигича қолди.
    Ғайрат Дўстов.
    Фото: “Дарё”

    Муаммо фақат Дўстовники эмас

    Нима учун жамоатчилик Ғайрат Дўстов воқеасига фаол муносабат билдирди? Чунки у баралла айтган — метан заправкадаги турнақатор навбатлар ва газ етишмовчилиги фақат унинг муаммоси эмас, балки деярли барча ўзбекистонликларга тегишли эди. Шунинг учун ҳам кўпчилик уни қўллаб-қувватлади ва фикрига қўшилди.

    Унинг судида журналистлардан ташқари кўплаб фаоллар ҳамда оддий фуқаролар ҳам иштирок этиб, жараённи кузатиб турди. Гарчи, адвокатлар айтганидай, унга берилган жазо баҳсли бўлган ва у ноҳақ 8 сутка маъмурий қамоқда ўтиргани айтилаётган эса-да, Дўстовнинг суд залидан озод қилингани жамоатчиликни хурсанд қилди. Шунинг баробарида ушбу кейс, айниқса, Дўстовнинг сўнгсўзини кескин бўлиб, унинг қилмишидан пушаймон бўлгани ёки бўлмаганини дағдаға қилиб сўраган судьянинг хатти-ҳаракатлари ўзбекистонликларда судларнинг мустақиллиги борасида қатор саволларни юзага келтирди.

    Дўстов воқеасига жамоатчилик билдирган реакция — ҳар қандай соғлом жамият учун нормал ҳолат. Ушбу воқеа масъул давлат органлари учун сабоқ бўлиб, муаммо ҳақида сўзлаган одамларни жазолаш эмас, балки соғлом мулоқот ўрнатиш энг тўғри йўл эканини яна бир карра исботлади. Ўйлаймизки, нотўғри қарорлари туфайли давлат ва ҳукумат обрўсига катта путур етказган мансабдорларга ҳам муносиб баҳо берилади.

    4 январ, 23:50   Изоҳ (1)   34949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #суд#судья#Олий суд#метан

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. sirojtangirov061s@gmail.com / 5 январ, 00:17

      Nima boʻlganda xam xalq azabini tortayabdida

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё судларида иш якуний босқичига етгач, таркиб тўсатдан ўзгартирилди. Бу ташқи аралашувлар билан боғлиқми?

    06.11.2024, 14:33

    “Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти” — Олий суд раиси 

    09.11.2024, 23:15

    Қашқадарёдаги муаммоли суд иши судлов ҳайъати раисининг тўсатдан таътилга чиқиши сабаб бошқа вилоятда кўриладиган бўлди 

    13.11.2024, 19:04

    Суд аввалида судлов ҳайъати ва прокурор пичирлашди: Олий судда антиқа ҳолат кузатилди 

    28.11.2024, 13:05

    Суд мажлисидан аввал прокурор билан пичирлашган Олий суд судлов ҳайъати ҳаракатига изоҳ беролмади. Судьялар олий кенгаши ҳам бу масалада сукут сақламоқда 

    04.12.2024, 11:07

    Трактори ноқонуний олиб қўйилган қашқадарёлик фермер МИБдан 355 млн сўм компенсация ундирадиган бўлди

    12.12.2024, 22:46

    “Бу судьяларимиз камчилиги”. Олий суд раиси прокурор билан пичирлашган судьяларни танқид қилди

    14.12.2024, 16:55

    “Судья суднинг холислигига шубҳа туғдирадиган ҳаракатлардан тийилиши шарт”. Судьялар олий кенгаши “Дарё”даги мақолага муносабат билдирди

    16.12.2024, 10:35

    “Тергов судьяси лавозимини жорий этишда шошма-шошарлик қилинмоқда” — адвокат

    19.12.2024, 14:50

    Туман ҳокимидан вазиргача: журналист ва блогерлар устидан шикоят қилган, судга берган амалдорлар

    23.12.2024, 12:15

    Бировнинг судидаги бегона шахслар: ЖИБ Юнусобод судида иккита иш битта залда кўрилдими?

    23.12.2024, 16:24

    Ўзини 62 млн сўм билан мукофотлаган Яшнобод ҳокими, ўзбек спортида аниқланган йилнинг энг яхшилари, тўлов миқдори камайтирилган айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақа...

    23.12.2024, 23:21

    Энг катта бойликка эга мамлакатларда энг камбағал инсонлар яшайди — “Ресурс қарғиши” урган давлатлар қисмати

    24.12.2024, 18:32

    Ҳиндистонлик аёл мушугини ундан кўпроқ яхши кўрган эрини судга берди

    25.12.2024, 16:58

    Аргентина суди Никарагуа президентини ҳибсга олишга ордер берди 

    1 январ, 13:20

    Венесуэла суди TikTok’ни уч боланинг ўлимида айблаб, 10 млн доллар жаримага тортди 

    1 январ, 16:15

    “Ватанга хиёнат қилмадим” — заправкадаги танқиди ортидан қамалган Ғайрат Дўстовнинг аппеляция суди бўлиб ўтмоқда

    3 январ, 18:19

    “Танқидни майда безорилик деб аташ хато” — адвокат судланувчи Ғайрат Дўстовга қўйилган айб ҳақида

    3 январ, 19:30

    Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди

    3 январ, 22:11

    Суд залидан озод қилинган Ғайрат Дўстов, тадбиркорларга электр энергия лимити бўйича берилган енгиллик, электромобилларни қувватлантириш учун жорий этиладиган махс...

    3 январ, 23:15

    Apple Siri махфийлик иши бўйича 95 млн доллар тўлашга рози бўлди 

    3 январ, 23:40

    Чуқур маъноли ва ўткир сюжетга эга 7 та турк сериали (трейлер)

    4 январ, 16:47

    Бадхулқлиги туфайли Голливуднинг қора рўйхатига киритилган машҳур актёр ва актрисалар

    4 январ, 13:50

    Сурхондарёда хусусий корхона ҳисобидаги 60 млн сўмни ўзлаштирган “Халқ банки” ходимига суд ҳукми ўқилди

    4 январ, 14:14

     Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев суд қилинди

    4 январ, 12:19

    Трампга ҳукм инаугурациясидан 10 кун олдин эълон қилинади 

    4 январ, 17:29

    Теҳрон Римни “АҚШ туфайли” жанжаллашмасликка чақирмоқда

    4 январ, 21:55

    Россия армиясида Украинага қарши жанг қилган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди 

    4 январ, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кенияда норозилик намойишлари болиб ўтди

    Дунё | 14 июн, 18:35

    АҚШ армияси 250 йиллигига парад ўтказилади

    Дунё | 14 июн, 17:55

    Сирдарёда юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 2 болакайнинг ўлимига сабабчи бўлди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 17:35

    35-йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    Дунё | 14 июн, 17:20

    Инсоннинг ўзи бўлган ҳаддан зиёд талабчанлиги қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

    Лайфстайл | 14 июн, 17:15

    “Суд тизимига сунъий интеллектни тезроқ жорий этиш зарур” — Владимир Норов

    Ўзбекистон | 14 июн, 16:55

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    Дунё | 14 июн, 16:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.