• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Аёллар саҳифаси Саломатлик

    “Тирик скелет”: идеал қомат ортидан қувган россиялик қиз 29 килограммга озиб кетди

    Ҳар йили овқатланиш тартибини бузиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётган беморлар сони ортиб бормоқда. Ижтимоий тармоқларда машҳурларнинг “идеал” қоматларини кўрган минглаб қизлар уларга ўхшашга ҳаракат қилади. Бунинг учун улар ўта жиддий парҳезга ўтади ёки умуман овқат емай қўяди. Натижада айримлар анорексия, булимия, гормонал бузилишлар, меъда-ичак ёки юрак-қон томир тизими билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келади.

    Бу муаммоларни баъзилар мустақил енга олса, айримларга эса ҳам тиббий, ҳам психологик ёрдам зарур. Шундай беморлардан бири 24 ёшли Анастасия Голубевадир. Унинг бўйи 176 см, оғирлиги эса атиги 29 килограммни ташкил этади.

    Фото: Woman.ru

    16 ёшгача Анастасиянинг соғлиғи жойида эди, аммо бошқа шаҳарга кўчиб ўтгач, янги синфдошларининг эътиборини қозониш ва машҳур бўлиш истаги билан у озишга қатъий қарор қилади. Бугун ўша давр фотосуратларига қараб, Голубева ўз қомати аслида жуда яхши бўлган экан, деб афсусланади.

    Ўртача тана вазнидан озғин кўринишга келиш учун кескин чоралар кўра бошлади: Настя асосан фақат мева ва сабзавотлар билан овқатланар, кунлик рациони бешта шафтоли ва бир пиёла творогдан иборат бўлар эди. Бу тарзда овқатланишни у ҳозиргача давом эттиряпти. Тана вазни тобора камайса ҳам, қиз ўзини барибир семиз ҳис қилган.

    Фото: Woman.ru

    Бир йил аввал Анастасия шифохонага ётқизилди. Шифокорлар ёрдами билан вазни 48 килогача чиқди. Аммо уйига қайтгач, у яна ўзини семиз деб ҳисоблаб, қайта озишни бошлади ва 4 ой ичида 19 килограмм йўқотди. Унинг айтишича, касалхонада жисмоний ҳолати даволанган, аммо руҳий муаммоларига ечим топилмаган.

    Фото: Woman.ru

    Голубевада ёғ қатлами бўлмагани сабабли доим совуқ қотади. У ҳар доим икки қават кийим кияди, фақат иссиқ чой, кофе ёки илиқ сув ичади.

    Фото: Woman.ru

    Бундай аҳвол унинг умумий саломатлигига  жиддий таъсир қилган: қизнинг ҳайз цикли бузилган, витамин етишмовчилиги туфайли териси қуриб кетади, ички аъзолар фаолияти сустлашган, ҳатто каравотдан туриш учун ҳам унга бошқаларнинг ёрдами керак.

    “Мен оҳиста овқатланишга ҳаракат қиламан, чунки мушакларим деярли йўқлиги сабабли чайнаш жуда қийин. Агар овқат томоғимга тиқилиб қолса, йўтала олмайман ва бўғилиб қолишим мумкин”, дейди Анастасия.
    Фото: Woman.ru

    Кўчадаги одамларнинг муносабати турлича. Кимдир унга бармоқ билан кўрсатади, ёмон сўзлар билан ҳақорат қилади, ҳатто ёш болалар тупурган ҳолатлар ҳам бўлган. Бундай вазиятларга қандай муносабат билдиришни билмайди. Унинг ҳаёти тўлиқ издан чиққан, деб ҳисоблайди.

    Авваллари онаси унга ёрдам бермоқчи бўлган. Аммо касаллиги туфайли Анастасия яқинлари билан жанжаллашиб қолган ва олти ойдан бери ҳеч ким билан гаплашмайди. У ёлғиз қолган, юрагидагини айтишга бирор дўсти ҳам йўқ.

    Хулоса ўрнида: Анастасия Голубеванинг ҳикояси идеал ташқи кўринишга бўлган ҳаддан ташқари интилишнинг қандай фожиали оқибатларга олиб келишини яққол намоён этади. Ижтимоий тармоқлардаги сунъий гўзаллик ортидан қувиш кўплаб ёшларни тўғри йўлдан чалғитмоқда. Аммо инсон саломатлиги — бу энг катта бойлик, уни гўзаллик стандартларига қурбон қилиш мумкин эмас. Овқатланиш тартибининг бузилиши нафақат жисмоний, балки руҳий ёрдамни ҳам талаб этади. Ушбу ҳолат жамиятимизда бундай масалаларга нисбатан кўпроқ эътибор ва тушунча зарурлигини кўрсатмоқда. Настя каби инсонларга эса нафақат тиббий, балки инсоний меҳр ва қўллаб-қувватлаш керак бўлади.

    15 апрел, 16:40   Изоҳ (0)   2524
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#анорексия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Биргина исмининг ўзи билан пул топадиган Голливуд юлдузлари  

    5 апрел, 11:58

    “Еган сари егим келар”: нега кўпчилик ўзини ёғли ва ширин таомлардан тия олмайди?

    27 март, 17:40

    Киракашлар Альцгеймер касаллигидан жуда кам азият чекади — тадқиқот 

    29 март, 20:51

    Тирноқлардаги ўзгаришлар қандай касалликлардан дарак беради?

    31 март, 14:55

    Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари “Медеу” тоғ-чанғи кластерини бориб кўрди

    29 март, 13:40

    Киприк қўяман деб, кўз чиқарманг! Ясама киприк қўйишда қандай касалликлар келиб чиқиши мумкин?

    31 март, 22:50

    Катталар нега қўрқинчли туш кўради? Шифокорлар жавоб берди

    1 апрел, 09:47

    Хитойлик аёлларнинг ёш кўриниш сири нимада?

    2 апрел, 18:45

    Мувозанатни йўқотиш, кўнгил айниши ва инсультнинг бошқа дастлабки аломатлари

    1 апрел, 17:59

    Ҳаво ифлосланишининг болалар ривожланишига хавфи аниқланди 

    1 апрел, 22:05

    Уйқудан олдин смартфондан фойдаланиш уйқусизлик хавфини 60% га ошириши аниқланди

    2 апрел, 19:05

    Бу саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин: пул тежаш тавсия қилинмайдиган рўзғор буюмлари

    3 апрел, 17:55

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    Диета ва спортсиз: америкалик аёл биргина одатини ўзгартириб, 90 килограмм ортиқча вазндан халос бўлди

    3 апрел, 14:45

    Мактаб ёшидаги болаларнинг ўқишда диққатини жамлаши учун 5 та эрталабки одат

    5 апрел, 08:26

    Соч ва тирноқларни тезроқ ўстириш ҳамда мустаҳкамлаш учун ейиш керак: биотинга бой 8 маҳсулот

    7 апрел, 13:40

    70 ёшдан ошган Брижит Макрон ўзи ва эрига нималарни тақиқлайди? Франция биринчи хонимининг гўзаллик сирлари

    7 апрел, 15:40

    Қайси маҳсулотлар юрак учун фойдали? Кардиологдан муҳим тавсиялар

    8 апрел, 20:25

    Уйқусизликдан азият чекаётганларга уйқу сифатини яхшилаш учун кутилмаган маслаҳат берилди 

    7 апрел, 21:25

    Хитойлик эркак виртуал ўйин яратувчиларини 5 минг марта шапалоқ егани учун судга берди

    10 апрел, 19:25

    АҚШда 14 ёшли бола юрак хасталикларини бир неча сония ичида аниқлайдиган иловани ишлаб чиқди

    8 апрел, 18:45

    Термизда Афғонистон фуқаролари учун 20 га яқин стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин

    8 апрел, 15:19

    Ширин ичимликларни истеъмол қилиш депрессия хавфини оширади

    8 апрел, 19:30

    Ҳайдовчилар саломатлигига зарар етказадиган 5 та ёмон одат

    12 апрел, 13:00

    40 ёшдан кейин ҳар бир аёл ўтиши керак бўлган муҳим тиббий текширувлар — рўйхат

    11 апрел, 12:19

    Ичаклар фаолиятидаги бузилишлардан дарак берадиган 6 та яширин белги

    11 апрел, 20:15

    Руҳий саломатлик ва ички хотиржамликни афзал кўриб офлайн ҳаётни танлаган юлдузлар

    12 апрел, 14:10

    Қайси витаминларни шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш мумкин? 

    12 апрел, 19:58

    Фойдали ичимлик эмас: лимонли чойнинг 3 та хавфли томони

    14 апрел, 13:55

    Ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган фойдали ширинликлар

    14 апрел, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15

    Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати аниқланди?

    Ўзбекистон | 10 май, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.