• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Жавоҳир Зокиров, Алишер Узоқов, Ситора Фармонова. Чет эл кинофильмларида рол ижро этган ўзбек актёрлари (видео)

    Ўзбек кино оламидаги айрим актриса ва актёрлар чет эл кинофильмлари, сериалларида суратга тушган. Қуйида шу каби фильм ва сериаллар келтирилади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Шаҳзода Матчонова ва Ситора Фармонова «Ётоқхона» сериали

    Ўзбек актрисалари орасида чет эл сериалларида иштирок этган актрисалар ҳам бор. Қирғизистон киноижодкорлари томонидан 2013 йилда суратга олинган «Ётоқхона» сериалида рол ижро этган Шаҳзода Матчонова ва Ситора Фармонова айнан шунга мисолдир. Сериалда Қирғизистоннинг машҳур актёрларидан Саломат Алиев, Нурбек Савитхонов, Элдияр Кененсаров рол ўйнаган. Сериал талаба қиз Тахминанинг севги ҳикояси ва бир қанча мавзуларни ўз ичига олади. Унда математика соҳасида яхши билимга эга бўлган Азамат пойтахтга келган вилоятликларни ҳимоя қилади. Иродали ва гўзал Меерим сирли ўтмиш ва ўз характери билан билан курашади. Сериалда реал ҳаёт барча юзага келадиган муаммолар — турмуш даражаси, коррупция, этник муаммолар кўрсатилади. Ўзбек актрисалари ижросидаги сериал шу каби воқеаларни ўз ичига олади.

    Бобур Йўлдошев «Амирнинг ўғли Иван» кинокартинаси

    Россия киноижодкорлари томонидан 2014 йилда ишланган «Амирнинг ўғли Иван» кинокартинасида таниқли ўзбек актёри Бобур Йўлдошев рол ижро этган. Фильмда Россиянинг таниқли киноактёрлари Каролина Грушка, Дмитрий Дюджев, Андрей Мерзликин ҳам иштирок этган. Фильмда севастополлик ёш аёл урушдан қочиб, болалари билан ўзбек қишлоғида қолади ва у ерда тирик қолиш учун оддий ишчига турмушга чиқишга рози бўлади. Орадан вақт ўтиб у яна бир фарзандни дунёга келтиради. Учинчи хотин бўлишга рози бўлган аёл денгизчилик билан шуғулланган турмуш ўртоғининг тириклигига ишонади, вақт ўтиб унинг биринчи турмуш ўртоғи қайтиб келади.

    Алихан «Сумерки» кинофильми

    Ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга бўлган актёр Алихан 2009—2010 йилда АҚШда суратга олинган «Сумерки» кинофильмида рол ижро этган. Актёр бу фильм орқали кунига 250 доллардан 750 долларгача маблағ топганини айтган. Ушбу фильм 18 ёшни энди қаршилаган Белланинг ҳаётида содир бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Уни ёқтириб қолган Эдвард Каллен эса қизни вампирлардан ҳимоя қилиш учун Белла билан муносабатларини тугатишга қарор қилади. Тўрт ой тушкунликдан қутила олмаган қизнинг ҳаётига янги инсонлар кириб келади ва у барчасини унута бошлайди. Вампирлар билан кураш олиб борган қаҳрамоннинг муносабатларда умуман омади келмайди. Фильм охирида Белла дўсти билан Италияга боради ва ўша ерда муваффаққиятга эришади.

    Ёқуб Аҳмедов, Зикир Муҳаммаджонов, Ражаб Адашев «Али бобо ва қирқ қароқчи» фильми

    Ҳиндистон киноижодкорлари томонидан 1979 йилда суратга олинган «Али бобо ва қирқ қароқчи» фильмида учта ўзбек актёри: Ёқуб Аҳмедов, Зикир Муҳаммаджонов, Ражаб Адашев иштирок этган. Фильм намойиш этилганидан сўнг катта муваффаққиятга эришди. Унда Ҳиндистоннинг машҳур жуфтликларидан бири Ҳема Малини, Дҳармендра ва бошқа кўплаб машурлар рол ижро этган. Миллионлаб томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган кинофильм қуйидаги воқеалардан иборат: қадимий шаҳар Гулободда акаси Қосим ва онаси билан яшаётган Алибобо исмли йигит шаҳарга кириб келган савдогарларни тунайдиган 40 қароқчига қарши курашади ва бунинг натижасида жуда кўп саргузаштларга дуч келади. Ҳиндистон шоҳининг қизи Маржонани ёқтириб қолган Алибобо бундан анча вақт олдин даракциз бўлиб кетган отасини топади ва қароқчилар яширинган сирли ғорнинг тилсимини билиб олади. У Гулобод шаҳрини золим ҳокимдан озод қилади. Бироқ бу йўлда бойлик йўлида ҳеч нарсадан тоймайдиган акасини йўқотади. Кинофильм якунида сувсиз қолган Гулобод аҳолиси яна сувга эга бўлади ва шаҳарга Алибобони ҳоким қилади.

    Фурқат Файзиев «Висоцкий, тириклигинг учун раҳмат», «Платина» фильмлари

    «Юлдузингни бер осмон» фильми орқали кўплаб мухлисларга таниш бўлган актёр Фурқат Файзиев 2011 йилда Россия киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Висоцкий, тириклигинг учун раҳмат» кинокартинасида ва 2007 йилда намойиш этилган «Платина» фильмларида рол ижро этган. Ушбу фильм афсонавий театр ва кино актёри, трибуна ва шоир Владимир Висоцкий ҳаётининг беш кунида кечган реал воқеаларни ўз ичига олади. Фильмдаги воқеалар 1979 йилнинг ёзида, Висоцкийнинг бевақт вафотидан бир йил олдин, Бухорода Ўзбекистон бўйлаб гастрол сафари чоғида содир бўлади. У ҳаёт ва ўлим ёқасида мувозанатни сақлайди: Висоцкий юрак хуружи сабабли у клиник ўлимни бошдан кечиради.

    Алишер Узоқов «Застава» сериали

    Алишер Узоқов ҳам Россия киноижодкорлари томонидан 2007 йилда ишланган «Застава» сериалида бош қаҳрамонлардан бирини ижро этган. Ушбу сериалга суратга тушгандан кейин актёр 40 дан ортиқ кинофильмларда иштирок этган. Актёр ижросидаги «Жаноб ҳеч ким», «Тундан тонггача», «Севги фариштаси», «Уйланиш» фильмлари томошабинлар қалбидан жой эгаллаган. «Застава» сериали гиёҳванд моддалар савдоси йўлига тўсқинлик қилган, ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳарбийларнинг жасорати, ўз ватанининг чегараларини ҳимоя қилиш ҳаётнинг бир қисмига айланганлар ҳақида. Фильм тожик-афғон чегарасида содир бўлган реал воқеаларга асосланган. Россия чегарачилари 2004 йилда рус қўшинлари у ердан олиб чиқилгунга қадар бу чегарани юз йилдан кўпроқ вақт давомида қўриқлади. Бу вақт ичида чегара постларига кўплаб ҳужумлар уюштирилди. Масалан, 1993 йилда 45 чегарачи уларни қуршаб олган 250 нафар мужоҳир билан жангга кирди, унда 25 нафар чегара ҳимоячиси ҳалок бўлган, 11 соат давом этган, бироқ жангарилар постни эгаллашга улгурмаган. 1994 йилда худди шу постда 18 нафар чегарачи сўнгги технологиялар билан қуролланган 60 нафар террорчига қарши турди ва қўшимча кучлар келгунига қадар уч соатдан кўпроқ вақт давомида ҳужумни қайтарди.

    Сейдулла Молдаханов «Юлдузлар», «Ғалаба куни», «Геолог: Ўлимдан кучлироқ»

    Сейдулла Молдаханов бир нечта чет эл фильмларида суратга тушган. Актёр Россия киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Юлдузлар», «Ғалаба куни», «Геолог: Ўлимдан кучлироқ» фильмларида суратга тушган. Сейдулла Молдаханов театрда ҳам фаолият юритган. «Геолог: Ўлимдан кучлироқ» кинокартинасидаги воқеалар ўтган асрнинг 60 йилларида Россияда содир бўлади. Кинофильмда геология факультетининг икки нафар битирувчиси Тошкентдан Новосибирскка амалиёт ўташ учун боради. Чет элдаги ҳаётга кўникмаган талабалар маҳаллий қароқчиларда дуч келади, отишмалардан омон қолади ва бўрилар бўлган ўрмонда тунаб қолади. Улар астойдил тирик қолишга ва вазиятлардан чиқиб кетишга ҳаракат қилади.

    Нозим Тўлахўжаев «Осмон ва ер»

    Фаолияти давомида 40 дан ортиқ кинофильмларда суратга тушган Нозим Тўлахўжаев 2003 йилда Россия ва Белоруссия киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Осмон ва ер» сериалида, Япония кинорежиссёрлари намойиш этган, 1997 йилда экранларга чиққан «Мен хоҳлайман» кинокартинасида рол ижро этган. Сериалдаги воқеалар маҳаллий аэропорт ходимлари: учувчилар, стюардессалар, божхона ходимларининг бир муддатлик ҳаёти ҳақида. Ҳар бир қаҳрамоннинг шахсий ҳаётида етарлича муаммолар борлиги кўрсатилган сериалда йўловчи самолётининг двигатели ёниб кетади, кейинроқ парвоз вақтида таҳдидлар ёзилган ёзувлар топилади. Кескин воқеаларни ўз ичига олган «Осмон ва ер» сериалида стюардесса Марина ва унинг турмуш ўртоғи, учувчи Виктор Шведов самолёт бортида юзага келган ваҳимали ҳолатни тинчлантиришга ҳаракат қилади.

    Жавоҳир Зокиров «Май ойининг етти куни» фильми

    Ўзбек кино оламида энг кўп гонорар оладиган актёрлардан бири Жавоҳир Зокиров 2011 йилда Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигида суратга олинган режиссёр Эрмек Турсуновнинг «Май ойининг етти куни» фильмида бош роллардан бири «Хасан» образини гавдалантирган. Фильмда Жавоҳир Зокиров билан биргаликда машҳур актриса Евгения Лоза ва актёрлар Владимир Яглич, Сергей Угрюмов рол ижро этган. Кинокартинанинг қисқача ифодаси қуйидагича: 2001 йилнинг май ойида Олмаотадаги тижорат банкларининг бирида катта ўғрилик  амалга оширилади. Олмаотадаги Америка элчихонасидан 50 метр узоқликда содир бўлган ушбу ҳужумда бир неча киши ҳалок бўлади. Жиноятчилар 700 минг доллар миқдоридаги пулни қўлга киритишга муваффақ бўлади, шундан сўнг  пойтахтдаги валюта айирбошлаш шахобчалари ва ташкилотларда бир қатор рейдлар ўтказилади. Бунинг натижасида жиноят жуда тез очиқланади, бироқ у шаҳар аҳолисининг ҳам, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳам хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади. Ушбу кинофильмда Мухлисов тўдасининг амалга оширган бир қанча жиноятларини ҳам кўриш мумкин.

    Фото: «Yandex»

    Фото: «Yandex»

    Мавзуга доир: Каан Урганжиўғли, Сатоко Акио, Павел Прилучний ва ўзбек фильмларида суратга тушган бошқа хорижий актёрлар (фото, видео)

    27.07.2022, 16:43   Изоҳ (0)   27297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбек эстрадасидаги кўплаб хит қўшиқлар муаллифи Баҳодир Низомов Green Card ютгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    27.07.2022, 12:41

    Энгин Акюрек ва Эда Эже жуфтлиги, Италияда ресторан очаётган Жан Яман: турк ижодкорларининг янги лойиҳа ҳамда режалари (фото)

    27.07.2022, 10:43

    Instagram: Синглисига машина совға қилган Муҳаммадзиё, яқин инсонидан айрилган Раъно Шодиева, «запрет»га тушган Шоҳрух Ҳамдамов

    26.07.2022, 22:45

    «Турмуш ўртоғимнинг мухлисаси эдим». Шароф Муқимовнинг рафиқаси улар қандай танишгани ҳақида гапириб берди

    26.07.2022, 16:48

    «Ўғирланмаган келин», «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади»: Болливуд юлдузлари Шоҳрух Хон ва Кажол партнёрлигидаги энг яхши фильмлар (видео)

    26.07.2022, 14:38

    Мавлуда Асалхўжаева отасини алдаб театр институтига ўқишга киргани, мактабда ўқитувчи бўлиб ишлагани ва Туркманистоннинг машҳур рок гуруҳида қўшиқ куйлагани ҳақида...

    26.07.2022, 11:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” номли глобал промоушн кампаниясига старт берилди

    Ўзбекистон | 5 июн, 21:44

    ДХХ Қорақалпоғистонда боғча мудиралиги учун 15 млн сўм, боғ инспекторлигига эса 3 минг доллар талаб қилган раҳбарларни қўлга олди

    Ўзбекистон | 5 июн, 21:40

    Омадсиз 4 та никоҳ, қизининг вафоти. Умри давомида кўплаб “тақдир ҳазилларига” бардош бериб келаётган актриса Барбара Брилска — 84 ёшда

    Кино | 5 июн, 21:30

    “Сиёб” бозори ходими фуқарога бозордан жой ажратиб бериш эвазига 600 доллар олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 21:20

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 5 июн, 21:10

    “Қизалоқ ва Маймоқ” мультсериали анимега айлантирилди (фото)

    Кино | 5 июн, 20:55

    Ўзбекистонда аёллар олий таълимда эркакларни ортда қолдирмоқда

    Ўзбекистон | 5 июн, 20:45

    Си Цзиньпин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди

    Дунё | 5 июн, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.