• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Ўзим иштирок этган кадрларни кўролмайман”: Ўйнаган ролларидан қаттиқ афсусланган актёр ва актрисалар (фото)

    Баъзида актёрлар ва актрисалар маълум бир ролни ўйнаганларидан афсусланишади. Айримлар ўз ижросидан норози бўлса, бошқасига сценарий ёки режиссёрнинг иш услуби ёқмайди, учинчиси у иштирокидаги фильм студияга зарар келтирганидан хафа.

    Роберт Паттинсон (“Сумерки”)

    Фото: Фильмдан кадр

    Роберт Паттинсон интервьюларидан бирида “Сумерки”нинг ғалати воқеаларидан нафратланишини бир неча бор таъкидлаган. Бу сўзлари учун уни лойиҳадан ҳайдаб юборишларига сал қолади. Ўсмир вампир Эдвард Калленни ўйнаш унга қийин бўлган. 2011 йилда берган интервьюсида Паттинсон шундай деган эди: “Бу фильмнинг бир қисми бўлиш, сизга ёқмайдиган нарсани ўйнаш жуда ғалати”.

    Алек Гиннес (“Юлдузлар жанги”)

    Фото: Фильмдан кадр

    Алек Гиннес кўпчилик томошабинларга “Юлдузлар жанги” фильмидаги Жеди Оби-Ван Кеноби роли билан таниш. Гарчи у актёрга катта бойлик келтирган бўлса-да, миш-мишларга кўра, у бу ролни ёқтирмаган. Фильмдаги диалоглар актёрга ёқмайди, улар маъносиз туюлади. Шунинг учун Жорж Лукас Гиннесни ҳар бир эпизодда рол ўйнашга кўндириш учун кўп ҳаракат қилишга тўғри келади.

    Жорж Клуни (“Бетмен ва Робин”)

    Фото: Фильмдан кадр

    Актёрлик ютуқлари ва режиссёрлик фаолияти билан танилган Жорж Клуни ҳам карьерасида афсусланадиган роллари борлигини тан олади. Масалан, “Бетмен ва Робин” фильмидаги Бетмен образи масхара объектига айланади.

    “Бетмен ролини ўйнаб, омадсизликка учрадим. Фильм чинданам ёмон эди. Аммо бу муваффақиятсизликдан сабоқ олдим: ишимни қайта кўриб чиқишга мажбур бўлдим. Чунки ҳозир мен шунчаки рол бериладиган актёр эмасман”.

    Кетрин Хейгл (“Эҳтирос анатомияси”)

    Фото: Фильмдан кадр

    Кетрин Хейгл “Эҳтирос анатомияси”да Иззи Стивенс роли билан машҳур. 2008 йилда актриса сериал ижодкорларидан норозилигини билдиради. Кетриннинг таъкидлашича, ёзувчилар унинг қаҳрамонини Иззи қила олмайдиган нарсаларни қилишга мажбурлаган.

    Хейгл, шунингдек, “Эмми” мукофоти учун даъвогарлар рўйхатидан исмини чиқариб ташлайди. Бу сериал ижодкорларини хавотирга солади. Улар Хейглни актёрлар ва ижодий жамоага ҳурматсизлик қилганликда айблашади — актриса сериалдан ҳайдалади. Шу сабабли 6-мавсумдан кейин томошабинлар доктор Иззи Стивенсни бошқа кўрмайди.

    Шелли Дювалл (“Ёғду”)

    Фото: Фильмдан кадр

    Стенли Кубрик кино тарихидаги энг буюк режиссёрлардан бири ҳисобланади. У перфексионист бўлиб, кўпинча актёрларни энг яхши ижрога эришиши учун ҳолдан тойгунча ишлатади.

    Актриса Шелли Дювалл учун катта психологик синов “Ёғду” даҳшатли фильмидаги иштироки эди. Тасвирга олиш режалаштирилган 17 ҳафта ўрнига бир йилдан ортиқ давом этади. Режиссёр актрисани аямайди: у актриса қаҳрамонининг эри Жекнинг ақлдан озганини кўриб, бошдан кечирган даҳшатни ҳис қилишини хоҳлайди. Ўшанда Шелли шунчалик стрессга тушганидан сочлари тўкила бошлаган.

    “Бу Кубрик билан ишлаш имкониятим эди. Лекин чидаб бўлмас даражадаги машаққат эди. Кундан кунга ишим оғирлашарди. Фильм экранларга чиққандан кейин эса ҳеч ким ундаги ижромни қадрламади, ҳатто тилга ҳам олишмади. Барча мақтовлар Кубрикники бўлди, гўё мен у ерда умуман бўлмаганман”, — дейди актриса.

    Жессика Альба (“Фантастик тўртлик”)

    Фото: Фильмдан кадр

    Жессика Альба 2000 йилларнинг ўрталарида “Фантастик тўртлик” фильмида Кўринмас аёл ролини ўйнаганида суперқаҳрамонлар ролини ижро этган биринчи актрисалардан бири эди. Бироқ бу тажриба муваффақиятсиз тугайди — фильмдан кейин Альба бир муддат актрисалик фаолиятини якунлайди.

    “Мен бу фильмни ёмон кўрардим. Эсимда, мен Силвер Сурферда ўлаётганимда, режиссёр менга шундай деганди: “Сен касалга ўхшаб кўриняпсан. Йиғлаганда гўзалроқ бўла оласанми? Чиройли йиғла, Жессика!”.
    “Ҳақиқатан ҳам шунчалик аҳмоқманми? Менинг инстинктларим ва ҳис-туйғуларим етарли эмасми? Ўшанда ўзимга ўзим: “Ҳаммасига минг лаънат. Энди мени кинобизнес қизиқтирмайди”, деганман”, — дея қўшимча қилади Жессика.

    Крис Хемсворт (“Тор 2: Зулмат шоҳи”)

    Фото: Фильмдан кадр

    “Тор-2” Marvel оламидаги энг ёмон фильмлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли бош актёр Крис Хемсворт ҳам фильм ва қаҳрамонига иштиёқи йўқлиги ажабланарли эмас. Интервьюда Крис шундай дейди:

    “Тор-2 да қилган ишларимдан бир оз ҳафсалам пир бўлди. Қаҳрамонимни ўсган деб ўйламайман — томошабинларга кутилмаган ва ғайриоддий нарса кўрсата олмадим”.

    Кейт Уинслет (“Титаник”)

    Фото: Фильмдан кадр

    Ажабланарлиси шундаки, Кейт Уинслет уни дунёга машҳур юлдузга айлантирган фильмдаги ижросидан норози. Интервьюларининг бирида актриса “Титаник”даги ўзи иштирок этган кадрларни томоша қила олмаслигини айтади:

    “Ҳар сафар ўзим бор саҳналарни томоша қилганимда: Ростанми? Шундай ўйнаганманми? Худойимей, дейман. Американча аксентим эса... Мен буни эшита олмайман. Бу даҳшат”, — дейди Кейт.
    26.06.2023, 14:42   Изоҳ (0)   16370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳашаматдан йироқ:  Бадавлат бўлишига қарамай, оддий одамлар каби яшайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    25.06.2023, 13:36

    Меҳрибон ва кўнгилчан: машҳур актёр ва ёлғиз ота Ченинг Татум қизи учун интернетдан соч ўришни ўрганди

    25.06.2023, 19:55

    “Севги изтироби” сериалидаги Амир — Каан Урганжиўғлу уйланди (фото)

    26.06.2023, 09:56

    Машҳур фильмлардаги кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган қизиқарли деталлар (фото)

    23.06.2023, 19:50

    “Сен эгалик қилаётган нарсалар вақти келиб сенга эгалик қилишни бошлайди…” — “Жанг клуби” фильми ҳақида

    22.06.2023, 23:40

    Муваффақиятсиз чиқишига қарамай, фильмлардан кесиб ташланмаган машҳур кадрлар (видео) 

    22.06.2023, 16:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.