• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Китоб

    Машҳурликда сюжети асосида яратилган китоблардан ҳам ўзиб кетган фильмлар

    Адабиёт ва кино оламида кўпинча китоблар ҳамда улар асосида суратга олинган фильмлар ўртасида ўзаро таъсир бўлади. Китобхонлар кўпинча асар қаҳрамонлари ва сюжетига мафтун бўлади, кейин эса севимли ҳикоялари асосида ишланган фильмларни сабрсизлик билан кутади. Бироқ экранлаштириш ҳар доим ҳам мухлислар умидини оқламайди. Аммо ушбу мақолада томошабинлар фикрига кўра янги ранглар ва таассуротлар қўшиб, китобларидан ҳам ўзиб кетган бир нечта фильмларни кўриб чиқамиз.

    “Тахтлар ўйини”

    Америкалик ёзувчи Жорж Р.Р.Мартиннинг “Муз ва олов қўшиғи” туркумидаги биринчи “Тахтлар ўйини” фантастик романи 1996 йилда нашр этилган. Китобни ўқувчилар яхши баҳолади, аммо 2011 йилда картинанинг биринчи қисми чиққач, кўпчилик сериал оригиналидан анча қизиқарли эканини англади. Баъзи ўқувчиларга муаллифга хос услуб ҳаддан ташқари соддалаштирилган, ҳатто болаларча, жиддий катталар адабиётидан кутаётган теранлик ва кўп қатламлиликдан маҳрумдек туюлди.

    Шунингдек, кўпчилик китобдаги қаҳрамонларнинг психологик портретларини фильмдаги каби ишлаб чиқилмаган деб ҳисоблайди. Сериал Вестероснинг шафқатсизлиги ва сиёсий интригалари муҳитини жуда ишончли тасвирлаб берди, энг муҳими, Деенерис Таргаренни янада кўп қиррали ва инсоний шахс сифатида тақдим этди. Эмилия Кларк қаҳрамонининг мураккаб кечинмаларини: унинг умидлари, шубҳалари, ўсиши ва таназзулини ажойиб тарзда тасвирлаб берди. Шунингдек, сериалда кўплаб сюжет чизиқлари чуқурлаштирилган, янги қаҳрамонлар ва фитналар қўшилган.

    “Афсунгар”

    1995 йилда Буюк Британияда нашр этилган Кристофер Пристнинг мистик романи эътирофга сазовор бўлганига қарамай, кўплаб ўқувчилар 2006 йилда чиқарилган “Афсунгар” фильми китобдан яхшироқ эканини таъкидлашади. Фильмда икки иллюзионист — Роберт Анжер ва Альфред Борден ўртасидаги мураккаб муносабатлар ва душманлик батафсилроқ очиб берилган.

    “Қарияларга бу ерда жой йўқ”

    “Қарияларга бу ерда жой йўқ”нинг китоби ҳам, фильми ҳам мақтовга лойиқ. Кўпчиликнинг таъкидлашича, 2007 йилда экранлаштирилган фильм китобдан яхшироқ ва таъсирлироқ бўлган. Қизиғи, дастлаб Кормак Маккарти 2005 йилда “Қарияларга бу ерда жой йўқ”ни роман сифатида эмас, балки сценарий сифатида ёзган. Маккартининг китоби ўзининг услуби, шафқатсизлиги ва муросасизлиги билан ажралиб туради. У тақдир, эркинлик ва ахлоқий танлов ҳақида ўйлашга мажбур қилади.

    Фильм ака-ука Коенларнинг маҳоратли режиссураси ва Ҳавер Бардем, Томми Ли Жонс ва Жош Бролиннинг ижроси туфайли янада машҳурлашади. Бардем ижро этган Антон Чигурнинг унутилмас образи совуқ рационаллиги ва кутилмаган шафқатсизлиги томошабинлар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолди.

    “Форрест Гамп”

    “Форрест Гамп” шунчаки фильм эмас, балки ҳар бир томошабиннинг қалбида ўчмас из қолдирадиган ҳаётий ҳикоядир. Фильмнинг экранлаштирилиши романнинг ўзидан ҳам чуқурроқ ва таъсирлироқ бўлиб чиқди. Кўплаб китобхонлар фильмни кўргандан сўнг китоб билан танишиб, унинг юзакилигидан кўнгли қолди. Китобда фильмни машҳурликка эриштирган ҳиссий бойлик ва унутилмас муҳит мавжуд эмас.

    Режиссёр Роберт Земекис 1986 йилда Уинстон Грум томонидан ёзилган ҳикояга кўплаб нозик жиҳатлар ва тагмаъноларни қўшиб, мавзуни кенгайтирди ҳамда китобда деярли бўлмаган янги маъно қатламлари ва эзгу ғояларни киритди. 1994 йилда экранларга чиққан фильм нафақат роман сюжетини қайта ҳикоя қилди, балки уни оддий ҳикояни миллионлаб одамларга таъсир қилган ҳаёт, муҳаббат ва тақдир тасодифларига бой воқеага айлантирди. Ҳатто саундтреклар ҳам фильмнинг муваффақиятига катта ҳисса қўшиб, ҳар бир саҳнанинг ҳиссий даражасини янада кучайтирди.

    “Шоушенкдан қочиш”

    Режиссёр маҳорати ва актёрларнинг ажойиб ижроси туфайли “Шоушенкдан қочиш” фильми кенг оммалашиб, кинематографиянинг ҳақиқий дурдонасига айланди. Китобни ўқиганлар воқеалар баёнининг қисқалиги сабабли ҳикоя муҳитига тўлиқ шўнғиб кета олмади. Фильм эса асарнинг моҳиятини анча мукаммал етказишга эришди. Шунингдек, фильмдаги кўп лавҳалар аслиятдан деярли сўзма-сўз олинганини таъкидлаш жоиз.

    “Қаттиққўл хоним”

    Муваффақиятли экранлаштиришга ёрқин мисоллардан бири “Қаттиқққўл хоним” (2006) фильмидир. Ёзувчи Лорен Вайсбергернинг 2003 йилдаги худди шу номдаги романига асосланган фильм машҳур актрисалар — Мерил Стрип, Энн Ҳетеуэй ва Эмили Блантнинг ажойиб ижроси туфайли томошабинлар эътиборини тортди. Фильмнинг мухлислари экран қаҳрамонлари китоб прототипларига қараганда анча жонли ва кўп қиррали бўлганини таъкидлайди.

    Масалан, бош қаҳрамон Энди Сакснинг китоб версияси кўплаб ўқувчиларга Энн Ҳетеуэй туфайли экрандаги образига қараганда зерикарли туюлади. Ушбу фильм мухлислари уни қайта-қайта кўришга тайёр эканликларини таъкидлашади, аммо китобдаги Энди қайта ўқиш истагини уйғотмайди. Баъзи танқидчилар ҳатто роман муаллифи асарга чуқур маъно бермасдан, Vogue муҳаррири Анна Винтур устидан кулиш учун яратган деган фикрни ҳам билдиришади.

    15.11.2024, 12:57   Изоҳ (0)   18590
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Қаттиққўл хоним»#фильмлар#китоб

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турли фильмларда муваффақиятли тандем яратганини кўпчилик пайқамаган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

    10.06.2022, 10:51

    Кинотавсия: Кучли ва мустақил раҳбар аёллар ҳақидаги ажойиб фильмлар (видео)

    31.10.2022, 19:40

    Машҳур фильм ва сериаллардаги томошабин пайқамаган қўпол хатолар (фото)

    27.01.2023, 13:39

    Натали Портман, Жессика Честейн ва бошқа Голливуд актрисалари илк ролини ижро этган вақтда қандай кўринишда бўлган? (фото) 

    13.07.2023, 17:54

    “Хотира кундалиги” фильми юлдузи Рейчел Макадамс нега карьерасининг чўққисида тўсатдан экранлардан ғойиб бўлди?

    08.08.2023, 11:40

    Тақдир туҳфаси: Голливуд юлдузларининг аввалига ўйнашни истамаган, лекин оламшумул машҳурлик олиб келган эсда қоларли роллари (фото)

    09.08.2023, 11:40

    Кинотавсия: Кучли ва мустақил раҳбар аёллар ҳақидаги ажойиб фильмлар (трейлер)

    10.10.2023, 14:46

    “Менинг қаттиққўл энагам” фильми қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда?

    09.01.2024, 13:50

    Ҳар қандай соҳада эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм

    21.03.2024, 10:40

    Мухлислар норозилигига сабаб бўлган бўлса-да, образини қойилмақом тарзда ижро этган актёрлар

    27.03.2024, 09:51

    Севимли фильмларингиз ҳақидаги тушунчангизни тубдан ўзгартириб юборадиган қизиқарли фактлар

    24.05.2024, 09:45

    “Кино китобга қараганда қизиқарли”. Режиссёрнинг талқини муаллиф асаридан кўра яхшироқ чиққан 6 та фильм

    27.06.2024, 21:08

    “Қаттиққўл хоним” фильмининг давоми суратга олинади

    11.07.2024, 17:40

    Ўзингга ишон: имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини исботлаган машҳур фильм қаҳрамонлари

    28.08.2024, 13:33

    “Қизларим учун энг ёмон одамга айланганман”: Эмили Блант фарзандларининг “Қаттиққўл хоним” фильмига муносабати ҳақида сўзлаб берди 

    25.09.2024, 15:35

    Комедик ролларни ҳам маромига етказиб ижро этган драматик актёрлар

    03.10.2024, 19:03

    Анча йиллар ўтган бўлса-да, худди ўша актёрлар таркиби билан экранларга қайтган машҳур фильмлар 

    16.10.2024, 09:55

    Ўтказиб юбормаслик керак бўлган 14 та янги турк сериали (трейлер)

    18.10.2024, 13:50

    Голливуд соҳибжамолининг қора томони: Энн Ҳетеуэй билан боғлиқ можаролар

    31.10.2024, 16:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.