• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш — коррупцион хатарлар олдини оладими?

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Охирги йилларда бу иллатни йўқотиш учун кенг кўламда тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Буни мазкур соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Жорий йилнинг 5 март санасида президентимиз томонидан Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида мамлакатимизда бу иллатга қарши курашиш тизимини кўламини янада кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Улардан бири – бу “Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонун”ни қабул қилинишидир.

    Хўш, ушбу қонуннинг қабул қилиниши нима беради? Ушбу қонуннинг қабул қилинишини Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик, яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши кераклигини билдиради.

    Табиийки, давлат хизматчилари даромадини декларациялаш қачон ва қайси давлатларда пайдо бўлгани кўпчиликни қизиқтиради. Келинг, бу ҳақида мулоҳаза юритамиз.

    Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ушбу тизим Иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШда ривожлана бошлаган. Давлат мансабдор шахсларининг даромадларини жамоатчиликка ошкор этиш зарурлиги ҳақидаги расмий баёнот илк бор 1951 йилда президент Труменнинг Конгрессга мурожаатида янграган. Орадан 27 йил ўтиб, 1978 йилда АҚШ Конгресси ҳукуматда этика тўғрисидаги қонунни (Ethics in Government Act) қабул қилган. Ушбу қонун барча ҳокимият тармоғидаги маълум бир даражадан юқори бўлган давлат хизматчилари учун молиявий маълумотларни ошкор этиш мажбуриятини белгилаб берган.

    Буюк Британия ҳукумати томонидан 1974 йилда манфаатларни декларациялаш реестри (Register of Interests) жорий этилди.

    Ғарбий Европада декларация қилиш тизимлари ўтган асрнинг 80 йилларида шакллана бошлаган. Кўплаб ривожланган давлатларда давлат хизматчилари томонидан ўз молиявий ва мулкий ҳолатини декларациялаш глобал стандартга айланиб бормоқда.

    Ушбу маълумотлардан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистонда ҳам давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш вақти келди.

    Шунингдек, миллий кенгаш йиғилишида президентимиз томонидан давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашда жамоатчиликнинг фикри муҳимлилиги ва тез фурсатларда қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйиш зарурлиги ҳақида айтилди. Ушбу қонунда давлат хизматчилари даромадларининг декларация қилиш билан боғлиқ барча масалалар аниқ-равшан қилиб акс эттирилишига шубҳа йўқ.

    Ўз ўрнида жамоатчиликда давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш билан нима ўзгаради деган савол туғилиши мумкин. Бизнингча, унинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

    • давлат хизматчилари томонидан орттирилган бойликларнинг ҳуқуқий ва аниқ асосларга эга эканлигини намоён қилади;
    • давлат хизматчилари томонидан ноқонуний йўллар билан орттирилган бойликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлашда ёрдам беради;
    • давлат хизматидаги ишларнинг очиқлигига ва адолатга эришишга ёрдам беради;
    • давлат бюджетидан ҳар бир соҳани ривожлантириш учун ажратилаётган маблағларнинг тўғри сарфланишини кўрсатиб беради.

    Хулоса қилиб айтганда, давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш тизимининг жорий қилиниши давлат хизматчилари томонидан ноқонуний бойлик орттириш ҳолатларига барҳам бериш, мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиши ва яширин иқтисодиётни камайтиришга кўмаклашади ҳамда коррупцияга қарши курашишда катта самара беради.

    Ҳусанбой Исмаилов, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент

    10 март, 15:20   Изоҳ (0)   1503
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат хизматчиларининг даромадларини декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Президент Администрациясига киритилди

    25.03.2021, 07:46

    Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими 2022 йил 1 январдан жорий этилади

    06.07.2021, 21:31

    «Давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкларини декларация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди» — Акмал Бурхонов

    06.08.2022, 15:47

    Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилади 

    5 март, 13:12

    Россияда норезидентлар уй-жой сотиб олиши бўйича ўзбекистонликлар топ учликка кирди

    10 март, 14:25

    Ўзбекистон Германия билан миграция битимини тасдиқлади

    10 март, 14:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.