• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода ҳалок бўлганлар 50 мингдан ошди

    Исроил 2023 йил октябрь ойида Ғазога ҳужумлар бошлаганидан бери ҳалок бўлган фаластинликлар сони 50 мингдан ошди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

    Фото: Ydn

    Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 7 октябрдан буён камида 50 021 фаластинлик ҳалок бўлган. Ярадорлар сони 113 274 кишини ташкил этмоқда. Исроил ҳарбийлари 23 март куни кечқурун Хон Юнусдаги Носир тиббиёт мажмуасидаги жарроҳлик биносига зарба берган. Ҳужум туфайли бошланган йирик ёнғин сабаб қурбонлар сони ортиши мумкин.

    Исроил армияси ва разведка агентлиги ўз баёнотида ҳужумни тасдиқлаган. Улар одатдагидай шифохонада ҲАМАСнинг “асосий” аъзосини нишонга олганини даъво қилган.

    Айтиб ўтиш жоизки, 50 минг — фақат тахминий кўрсаткич. Бу фақат Ғазо ҳудудидаги тиббий муассасаларда рўйхатга олинган одамлар сони. Рўйхатга олинмай дафн этилган ёки бедарак йўқолган, вайроналар остида қолиб кетган яна қанчадан қанча одамлар бор.

    Ҳалок бўлганларнинг 17 минг нафари болалардир. Бутун бир авлод йўқ қилиб юборилди. Бу болалар ўз жамиятларининг сиёсий, иқтисодий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишига таъсир кўрсатган бўларди, деди Al Jazeera мухбири Ҳани Маҳмуд.

    Ғазо медиа идорасига кўра, тасдиқланган қурбонлар сони бедарак йўқолган ва вафот этган деб тахмин қилинаётган 11 мингдан ортиқ кишини ўз ичига олмайди. 2024 йил июль ойида Lancet журналида чоп этилган тадқиқотда Исроил ҳужумлари туфайли қурбонлар сони 186 мингдан ортиши мумкинлиги прогноз қилинган.

    Исроил ўзининг ҳужумлари ҲАМАС аъзоларига эҳтиёткорлик билан қаратилганини бир неча бор таъкидлаган, аммо ҳалок бўлган тинч аҳоли сони бошқа нарсани кўрсатади, дейди таҳлилчилар.

    Исроил Ғазо секторига ҳужумларни қайта тиклаган

    Икки ой давом этган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувдан кейин18 мартга ўтар кечаси Исроил Ғазога авиазарбалар беришни тиклади. ҲАМАС нишонга олиниши айтилган ҳужумларда 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллар ҳисобланади. Бундан ташқари, 560 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳужумни қайта тиклаш буйруғи Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Исроил Кац томонидан берилган.

    Улар ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш бўйича музокараларда олдинга силжиш йўқлигига жавобан шундай қарор қабул қилганини айтган. Нетаньяху музокараларда олдинга силжиш йўқлиги учун айбни тўғридан тўғри ҲАМАСга юклаган.

    Келишувнинг иккинчи босқичи Исроилдан ўз кучларини Ғазодан олиб чиқишни талаб қиларди. Ҳатто 19 январда кучга кирган ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликлар эвазига гаровдагилар озод этилган биринчи босқичда ҳам Исроил Ғазода 150 дан ортиқ фаластинликни ўлдирди.

    Исроил бош вазири Ғазодаги “барча кутилмаган қурбонлар” учун ҲАМАС жавобгар эканини даъво қилган. У Ғазода юзлаб одам ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар “фақат бошланиши” эканини таъкидлаган.

    Бундан ташқари Исроил Ғазода қуруқликдаги операцияни қайта бошлади. Яҳудий давлати Ғазо секторининг шимолий ва жанубий қисмлари ўртасида буфер зона яратмоқчи.
    24 март, 10:31   Изоҳ (0)   2046
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Исроил#Ғазо сектори

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Араб давлатлари Трампнинг “Ғазони тозалаш” ғоясини рад этди 

    1 феврал, 21:05

    Ғазо ва Миср ўртасидаги Рафаҳ чегара-ўтиш пункти очилди 

    1 феврал, 22:50

    Исроилда ҳарбий хизматдан бўйин товлаган 1300 нафарга яқин ортодоксал яҳудий ҳибсга олинди 

    3 феврал, 23:15

    “АҚШ Ғазо секторини ўз назоратига олади” — Трамп

    5 феврал, 10:35

    Исроил Трампнинг Ғазо бўйича ғояларига қулоқ солишга чақирди 

    5 феврал, 20:55

    Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тайёрлаш Исроил армиясига топширилди 

    6 феврал, 18:10

    Трамп Форс кўрфазидаги бой мамлакатлардан “янги Ғазо” учун маблағ талаб қилмоқда 

    7 феврал, 18:35

    Ҳусийлар етакчиси Исроилга ҳужумларни қайта бошлаш билан таҳдид қилди 

    11 феврал, 21:00

    Нетаньяху: “АҚШ ёрдамида Эронга қарши ишни тугатамиз”

    17 феврал, 10:05

    ҲАМАС гаровдаги 4 нафар қурбоннинг жасадини Исроилга топширди (видео)

    20 феврал, 15:40

    ҲАМАС янглишилган жасадни Исроилга қайтарди

    22 феврал, 17:22

    Исроил Трамп маъмурияти билан келишиб, Ғазога ёрдамни тўхтатган — ОАВ

    3 март, 20:55

    Исроил генерали 2025 йилни Ғазо ва Эрон билан уруш йили деб эълон қилди

    6 март, 14:50

    Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумлари оқибатида бир кунда саккиз киши ҳалок бўлди 

    12 март, 14:04

    ҲАМАС Трампнинг Ғазо бўйича позициясини олқишлади

    13 март, 12:40

    Гаровга олинганлар Исроил сулҳ битимига амал қилгандагина озод қилинади — ҲАМАС

    15 март, 17:20

    Трамп Яманда ҳусийларга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлади

    16 март, 11:30

    Исроил Ғазога ҳужумни қайта тиклади, 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

    18 март, 08:35

    Нетаньяху Ғазода юзлаб одам ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар “фақат бошланиши” эканини айтди

    19 март, 10:46

    “Мўжизакор аёл” фильми юлдузи Гал Гадот Голливуддаги Шон-шуҳрат хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди

    20 март, 11:20

    Меҳнати халқники, ҳузури — ҳукуматники: Исроил Конгодаги олмос конларини қандай эгаллаб олгани ҳақида

    19 март, 19:50

    Исроил мудофаа вазири Ғазони “тўлиқ йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

    19 март, 23:10

    Исроил Ғазода қуруқликдаги операцияни қайта бошлади

    20 март, 10:18

    Қозоғистон Ўзбекистондан бахтлироқ деб топилди

    20 март, 14:35

    Исроил Ғазо жанубида ҲАМАС ҳарбий разведка бошлиғини ўлдирди

    22 март, 08:36

    ҲАМАС сулҳ музокараларини қайта бошлаш бўйича АҚШ таклифини кўриб чиқмоқда

    22 март, 16:47

    Исроил Ғазодаги ягона онкология шифохонасини ва унга туташ тиббиёт мактабини портлатиб юборди (видео)

    22 март, 21:41

    Исроил фаластинликларни бошқа давлатларга кўчириш учун бошқарма тузди 

    23 март, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.