• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ҲАМАС Трампнинг Ғазо бўйича позициясини олқишлади

    ҲАМАС матбуот котиби Ҳазем Қосим АҚШ президентининг Ғазо аҳолисини мажбуран кўчириш ҳақидаги режасидан воз кечганига ижобий муносабат билдирди.

    Дональд Трампнинг мазкур баёноти 12 март куни Ирландия бош вазири Майкл Мартин билан Оқ уйдаги учрашув вақти янграган эди.

    Агар бу сўзлар АҚШ президенти Ғазо аҳолисини кўчириш режасидан воз кечганини англаца, биз буни олқишлаймиз, деди ҲАМАС вакили.
    АҚШ президенти Оқ уйда Ирландия бош вазирини қабул қилди
    Фото: PA Wire
    Биз Оқ уйни мазкур позицияни мустаҳкамлаш ва сулҳ келишувининг барча шартларини бажариш учун босқинчи Исроилга босим ўтказишга чақирамиз, дея қўшимча қилди у.

    Дональд Трампнинг Ғазо аҳолисини қўшни давлатларга кўчириб, анклавни АҚШ назоратига олиш ҳақидаги баёнотлари Яқин Шарқ, умуман олганда, бутун дунё бўйлаб резонанс келтириб чиқарган эди.

    Урушни батамом тўхтатиш учун музокаралар 

    Исроил—ҲАМАС ўртасидаги сулҳ битимининг 42 кунлик дастлабки босқичи шу ой бошида якунланди. Бироқ томонлар кейинги босқич бўйича келишувга эришмади. Шундан сўнг Исроил анклавга тўлиқ блокада жорий қилди. Натижада 12 кундан буён секторга озиқ-овқат, ёқилғи ҳамда дори-дармон маҳсулотлари кирмаяпти. Мазкур ҳолат халқаро доираларда Фаластин халқига қарши “коллектив жазо” ва гуманитар ёрдамдан қурол сифатида фойдаланиш сифатида баҳоланмоқда.

    Бироқ 6 март куни Қатарда урушни батамом тугатиш бўйича янги музокаралар бошланди. АҚШ бу учун ўзининг махсус вакили Адам Бойлерни Доҳага юборди. Маълум бўлишича, у ҲАМАС вакиллари билан бевосита музокара ўтказган. Унда АҚШ—Исроил фуқаролигига эга шахсни гаровдан озод қилиш ҳамда ўт очишни босқичма-босқич тўхтатиш режаси муҳокама қилинган.

    Дональд Трампнинг гаровга олинганлар бўйича вакили Адам Бойлер
    Фото: AP Photo

    Бироқ бу исроиллик сиёсатчилар, жумладан, бош вазир Нетаньяху ва молия вазири Бэтсасел Смотричнинг танқидларига сабаб бўлган. Адам Бойлернинг ўзи эса бунга муносабат билдириб, АҚШ Исроилнинг агенти эмаслигини таъкидлаб чиққан.

    ҲАМАС делегацияси сўнгги икки кун ичида Миср воситачилари билан ҳам учрашиб, Исроил билан сулҳнинг кейинги босқичини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. Тель Авив ҳам Доҳага ўз делегациясини юборди.

    Ғазони тиклаш бўйича музокаралар

    Араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари 12 март куни Қатар пойтахтида Трампнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Виткофф билан учрашди. Улар Ғазони тиклаш масаласини муҳокама қилишган. 

    Учрашувда Қатар, Иордания, Миср, Саудия Арабистони, БАА ташқи ишлар вазирлари ҳамда Фаластин Озодлик Ташкилоти бош котиби иштирок этди. Ғазони қайта қуриш бўйича Араб Лигаси томонидан 4 март куни Қоҳирадаги саммитда тасдиқланган режа музокаралар марказида бўлди.

    13 март, 12:40   Изоҳ (0)   4673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҲАМАС#Фаластин#Дональд Трамп#Исроил

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.