• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Сурхондарё

    Халқ банки тендерларида ака-укалар беллашди. Бири — ғолиб, иккинчиси — захира ғолиби

    “Халқ банки” АЖ Сурхондарё вилояти  Бойсун, Узун, Музработ ва Олтинсой  туманларида жойлашган банк биноларини таъмирлаш бўйича тендерлар ўтказди. Тендерларда ака-укаларга тегишли қурилиш компаниялари рақобатлашган. “Дарё” мухбири лотлар маълумотларини кўздан кечириш жараёнида шу ва бошқа шубҳали ҳолатларга дуч келди.

    “Халқ банки” томонидан 
    Скриншот: etender.uzex.uz

    Барча тендерларда қатнашган компаниялар

    Тендерларда банк томонидан Бойсун ва Музработ туманлари учун 505 миллион, Узун тумани учун 627 миллион ҳамда Олтинсой тумани учун 492 миллион сўмдан ортиқ бошланғич нарх таклиф қилинган. 

    Олтинсой туманига тегишли лотга 6 та, Узун туманига 7 та, Бойсун ва Музработ туманларига тегишли тендерда эса 4 тадан қурилиш ташкилоти рақобатлашган. “Сурхон Келажактранс”, “Тошкент-Термиз-Қурилиш” ва “Чинор” масъулияти чекланган жамиятлари барча лотларда иштирок этган.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Харид комиссияси аъзоларининг якуний хулосаларига кўра, Музработ ва Бойсун туманларидаги биноларни “Чинор” МЧЖ таъмирлайдиган бўлди. “Сурхон Келажактранс” МЧЖ эса захира ғолиб. Узун туманида “Сурхон Келажактранс” МЧЖ ғалаба қозонган бўлса, Олтинсой туманида “Фаррух Эркин ўғли” хусусий корхонаси ғолиб деб топилди. Иккала тендерда ҳам “Тошкент-Термиз-Қурилиш” захира ғолиби сифатида кўрсатилган.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Харид комиссияси раиси тасдиқлаган танлаш таклифининг техник қисмини баҳолаш мезонларига кўра агар тегишли ҳужжатлар, яъни давлат буюртмачиларида лойиҳаларни амалга оширганлиги ҳақидаги шартномалар, қурилиш объектини кўздан кечирганлик тўғрисидаги буюртмачи томонидан тасдиқланган маълумотнома (далолатнома ва расм), доимий ишловчи ходимларнинг ҳужжатлари ва электрон меҳнат дафтарчалари, банк маълумотномаси тақдим этилмаса, қурилиш компаниясига 0 балл қўйилиши, баҳолашдан ўтмаган иштирокчилар эса танловдан четлатиши лозим эди.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Аммо “Чинор” ва “Тошкент-Термиз-Қурилиш” МЧЖлари талаб қилинган ҳужжатларни комиссияга тақдим этмаган бўлса-да, уларга тегишли баҳолар қўйилган ҳамда ғолиб ва захира ғолиби деб топилган.

    Ака-укалар рақобатими?

    Юқоридаги корхоналарнинг раҳбарияти ҳақидаги маълумотлар кўздан кечирилганда “Тошкент-Термиз-Қурилиш” корхонасининг таъсисчиси ва раҳбари Тошбоев Қутлуғ Эшдавлатович, унга барча тендерларда рақобатчилик қилган “Чинор”нинг таъсисчиси эса Тошбоев Қувонч Эшдавлатович. Бу икки шахс ака-ука.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Ушбу маълумотни “Дарё” мухбири боғланган “Чинор” МЧЖ раҳбари Тошбоев Нуркамол Эшдавлатович тасдиқлади. Ушбу тадбиркорлик субъектларининг юридик манзиллари ҳам Термизда, бир-бирига жуда яқин ҳудудда жойлашган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Иккита тендер бўйича ҳалигача шартномалар тузилмаган

    Тўртала тендер ҳам жорий йилнинг 22 ноябрдан 29 ноябрга қадар бўлган муддатда ўтказилган. Баённомалар 3 декабрь куни расмийлаштирилган. Шартномаларнинг иккитаси “Чинор” МЧЖ томонидан имзоланган. Қолган иккитаси бўйича эса орадан бир ой ўтган бўлса-да, шартномалар тузилмаган. Ваҳоланки, хизматларни кўрсатиш муддати шартномалар имзолангандан бошлаб 30 иш куни ҳисобланади.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Аввалроқ “Дарё” “Халқ банки” 13–19 декабрь кунлари бошланғич нархи салкам 626 млн сўмлик қурилиш бўйича тендер ўтказгани, унда комиссия аъзолари ғолибга ён босган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. 

    Эътиборли жиҳати, ушбу тендер ғолиби “Тошкент-Термиз-Қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ҳисобланади.

    “Дарё” давлат харидлари соҳасини назорат қилувчи Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси ва бошқа масъул бўлган органлардан ушбу тендерлар натижаларига эътибор қаратиб, ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўришни сўрайди.

    6 январ, 19:20   Изоҳ (0)   13843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тендер#Халқ банки#Сурхондарё
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар ташкил этилади

    12.08.2020, 07:35

    Жиззах ва Сирдарёдаги сув ресурслари ва ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади — Президент қарори

    13.08.2020, 15:57

    Ўзбекистонда пенсия тарқатиш ҳуқуқи «Халқ банки»дан олиб қўйилиши мумкин

    12.03.2021, 18:34

    Uzbekistan Airways ва яна 14 компания IPO ўтказиладиган компаниялар рўйхатига киритилди

    17.04.2021, 10:31

    Ўзбекистонда UMS ва иккита банк хусусийлаштирилади

    24.03.2022, 07:45

    “Пенсия учун давлат бюджетидан кўп маблағ ажратилаётгани хавотирли” — иқтисодчилар 

    08.08.2024, 17:07

    Ўзбекистонда чиқиндилар хизматларини тадбиркорларга беришда тендер жараёнини онлайн кузатиш мумкин бўлади 

    04.10.2024, 11:20

    АҚШ Қозоғистондаги АЭС қурилишида иштирок этмоқчи 

    09.10.2024, 10:25

    Роғун ГЭСда авария: уч киши ҳалок бўлди

    15.11.2024, 11:08

    Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди 

    19.11.2024, 20:40

    Ўзбекистонга 10 ойда 26 млрд доллардан зиёд хорижий инвестиция киритилган

    27.11.2024, 20:13

    Reuters: Ҳиндистоннинг нефть қайта ишлаш корхоналари Россия нефтига муқобил изламоқда 

    24.12.2024, 22:35

    “Аския” бозорини замонавий кўринишда қуриш бўйича тендерда Хитой компанияси ғолиб бўлди

    25.12.2024, 11:35

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги тендер ўтказди. Унда ҳокимликка тегишли бозор ғолиб чиқди 

    26.12.2024, 12:20

    Олий Мажлисга ахборот тақдим этган Нукус воқеалари бўйича комиссия, тасдиқланган пойтахт бош режаси, ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рўйхатидан жой олган Тошкент: 26 де...

    26.12.2024, 22:38

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги ўтказган тендер юзасидан муносабат билдирилди. Натижалари бекор қилинган

    30.12.2024, 11:51

    Шубҳали тендер: Халқ банки 625 млн сўмлик тендерда ғирромлик қилган бўлиши мумкин

    30.12.2024, 18:18

    Тошкент инвест компанияси “Пулли тўхташ жойлари” дастурини яратиш учун қарийб 8 млрд сўм маблағ сарфлайди

    3 январ, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.