• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш. Сурхондарё Навоий

    Фаолият кўрсатмаётган ғолиб, яқин қариндошлар ва қўшнилар баҳси — ўтган ҳафтада ўтказилган тендерларга назар

    Шу йилнинг 17—23 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида мингдан ортиқ тендерлар амалга оширилди. “Дарё” мухбири Умиджон Мамарасулов ҳужжатларни мониторинг қилиб, эътиборга молик савдолар ҳақида маълумот беради.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Маҳалладошлар баҳси

    Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Маърифат маркази биносидан фойдаланиш ва бинога туташ ҳудудга хизмат бўйича ихтисослаштирилган дирексияси бошланғич қиймати 119 миллион 340 минг сўмлик тендер ўтказган. Унда “SS-Clean”, “Мир Шох Сам Ду” ва “Clean-Wаy” МЧЖлар ғолиблик учун курашган. Якунда “Мир Шох Сам Ду” корхонаси 119 миллион 142 минг сўм билан тендерни ютиб олган.

    Скриншот: registr.stat.uz

    Ғолиб 30 кун давомида “Маърифат маркази” биносининг фасади, ойналари, витринаси, алюминий профилини алпинистлар ёрдамида махсус кимёвий воситалар билан тозалаши зарур.

    Эътиборлиси, икки иштирокчи “Мир Шох Сам Ду” ва “Clean-Wаy” МЧЖлар Бекобод туманининг Хос шаҳарчаси О.Тожибоев кўчасида жойлашган. 

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Рақобатчилар қариндош?!

    “Навоий вилояти ҳудудий яшил ҳудуд” унитар корхонаси “Яшил ҳудуд” ДУК 6—18 февраль кунлари Зарафшон шаҳрида “Менинг боғим” лойиҳаси асосида “Яшил боғ” барпо этиш ишлари бўйича учта тендер ўтказди. Бошланғич қиймати 30,9 миллион сўм бўлган. Энг яхши таклифни танлашда иккита — “Римит-Пласт” хусусий корхонаси ва “Электронур” масъулияти чекланган жамияти қатнашган.

    Скриншот: registr.stat.uz

    Иштирокчи корхоналарнинг маълумотларини кўздан кечириш давомида уларнинг таъсисчилари эътиборимизни тортди. “Римит-Пласт” Навоий шаҳрида жойлашган бўлиб, таъсисчиси Рустамов Бахриддин Тоғаймуродович ҳисобланади. Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидан рўйхатдан ўтган “Электронур” масъулияти чекланган жамиятининг 81 фоиз улуши эса Рустамов Нуриддин Тоғаймуродович ва Рустамов Учқун Тагаймуродовичга тегишли. Корхоналар бошқа-бошқа ҳудудларда жойлашса-да, таъсисчилар ўртасида қариндошлик алоқалари бўлиши мумкин. 

    Ғолиб ва захира ғолибнинг манзили бир 

    “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамияти корхонанинг 430 та автотранспорт воситаси координаталарини кузатиб бориш хизматларини кўрсатиш бўйича 231,6 миллион сўмлик тендер ўтказган. Унда “Fleet Management Solutions”, “UZGPS” МЧЖлар ва “Дуопро” хусусий корхонаси рақобатлашиб, якунда биринчи тадбиркорлик субъекти 203 миллион 820 минг сўм билан тендерни ютиб олган.

    Тендер ғолиби бўлган “Fleet Management Solutions” МЧЖ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Асака” МФЙ, Мустақиллик шоҳкўчаси 88-уйда жойлашган.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Балки тасодифдир, аммо захира ғолиби ҳисобланган “Дуопро” МЧЖ ҳам айнан шу манзилда жойлашган. 

    Яна бир эътиборли жиҳати, ғолиб – маълумотларни жойлаштириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар, захира ғолиби эса – электрон ва телекоммуникацион ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси билан шуғулланади. 

    Бундан келиб чиқяптики, ушбу иккала фирма ўзаро алоқадор ва тендерларда келишув асосида иштирок этаётган бўлиши мумкин. Бу эса қонун бузилиш ҳолати мавжудлигидан далолат беради.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Ишламаётган корхона ғалаба қозонди

    Ўтган ҳафтада Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан электродвигателларни мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича иккита танлов ўтказди. Бирининг бошланғич қиймати 170 миллион, иккинчисиники эса 350 миллион сўмни ташкил этади.

    Иккала танловда ҳам “Матор Тамир” МЧЖ ҳамда “Верфокус” МЧЖлар қатнашган. Биринчи танловда энг паст нарх — 349,9 млн сўм таклиф қилган “Верфокус” МЧЖ, иккинчисида эса — 169,9 млн сўм таклиф қилган “Матор Тамир” МЧЖ ғолиб деб топилган. 

    Скриншот: registr.stat.uz

    Статистика агентлиги маълумотига кўра, “Матор Тамир” МЧЖ Фарғона вилояти, Бувайда тумани, “Таррачи” МФЙ, Гулдиёр кўчаси 866-уйда жойлашган. Шунингдек, маълумотда ушбу корхона фаолият кўрсатмаётганлиги қайд этилган. 

    Эътиборлиси, “Матор Тамир” МЧЖ 5-12 февраль кунлари ўтказилган тендерда ҳам қатнашиб, бошланғич нархдан 100 минг сўм фарқ билан ғолиб бўлган.

    “Дарё” масъуллардан ушбу шубҳали тендерлар натижаларига эътибор қаратишни сўрайди ва ўтказилаётган давлат харидларини кузатишда давом этади.

    24 феврал, 19:05   Изоҳ (0)   9420
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тендер#манфаатлар#коррупция
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карим Баҳриев: Аксарият ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари ўзларини «хон, кўланкасини майдон» қилиб олди

    30.07.2019, 21:00

    «Сифатсиз қурилишларга масъул раҳбарларнинг истеъфога чиқарилиши шу кунларда жуда ўринли бўлар эди»

    06.05.2020, 12:20

    Депутатлар томонидан Ўзбекистонда қурилиш соҳасини коррупциядан холи қилиш масаласи муҳокама қилинди

    07.05.2020, 09:12

    Ҳафталик дайжест: «Ғалабами ёки хотира?», «Қизилмисиз-сариқмисиз-яшилмисиз?», Сардобадан қуруқ чиқишни истаганлар

    11.05.2020, 10:10

    Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарининг укасига тегишли компания тендерда 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини ютгани маълум бўлди

    28.12.2020, 13:50

    Бухоро муҳандислик-технология институти раҳбарияти Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тарқатган ахборот бўҳтон эканини айтиб, масъулларга чора кўрилиши кераклигин...

    16.05.2022, 19:59

    “Тошкент халқа автомобиль йўлларидан фойдаланиш участка бошқармаси” ўтказган 3,2 млрд сўмлик тендер бекор қилинди

    11.04.2023, 11:02

    Фарғонада асфальт хариди бўйича ўтказилган салкам 3,5 млрд сўмлик тендер бекор қилинди

    14.04.2023, 11:42

    Наманган халқаро аэропорти ўтказган қарийб 1,5 млрд сўмлик тендер бекор қилинди

    12.05.2023, 22:44

    Рақобат муҳити бузилган бўлиши мумкин: 100 млн сўмлик тендерда Ирригация институти ва унинг ҳузурида ташкил этилган бошқа ОТМ қатнашди

    16.05.2023, 13:41

    Манфаатлар тўқнашуви: Тошкент вилоятида ота ўз ўғлига 500 млн сўмлик тендерни ютиб берган бўлиши мумкин

    24.05.2023, 14:44

    Шубҳалар тасдиқланди: Тошкент вилоятидаги шифохона ўтказган 500 млн сўмлик тендер бекор қилинди 

    27.05.2023, 15:57

    Антимонополия кўрсатмасига асосан бекор қилиниб, такроран ўтказилган йирик тендер савдолари эълон қилинди

    12.01.2024, 12:34

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 435 млн сўмлик тендерида қонун талаблари бузилгани аниқланди — Антикоррупция агентлиги

    25.01.2024, 11:00

    Собиқ “замминистр” 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди

    10.09.2024, 13:32

    “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда

    21.09.2024, 13:20

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги тендер ўтказди. Унда ҳокимликка тегишли бозор ғолиб чиқди 

    26.12.2024, 12:20

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги ўтказган тендер юзасидан муносабат билдирилди. Натижалари бекор қилинган

    30.12.2024, 11:51

    Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича тендер ўтказилади

    23 январ, 15:13

    Асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган Марказий банк, товламачиликда гумонланиб, қамоққа олинган Nazorat.uz канали маъмурлари, Бухорода туғуруқ вақтида вафот этган а...

    23 январ, 22:50

    “Махам-Чирчиқ” тендерларида ғалаба қозонаётган “номаълум тадбиркор” ким?

    27 январ, 19:30

    Унутилган очиқлик ва ҳисобдорлик: ўзбекистонликлар Марказий Осиё халқлари орасида ҳаж зиёрати учун энг кўп пул сарфлайди

    28 январ, 20:19

    Бухородаги Мурувват уйи шубҳали тендер ўтказди. Харид комиссияси раиси эса ўзи имзолаган ҳужжатдан бехабар

    30 январ, 18:10

    Тошкентда 20 ёшли қизни ўғирламоқчи бўлган шахслар, боғчада илонлар билан томоша кўрсатгани учун жазоланган фуқаро, Бухорода машинани ЙПХ ходимига ҳайдаган ҳайдовч...

    30 январ, 23:00

    Тошкент—Андижон муқобил йўли лойиҳаси бўйича халқаро тендер эълон қилинди

    3 феврал, 21:54

    Рекорд даражада ошган олтин қуймалар, янги ставкалари тасдиқланган божхона йиғимлари, Riviera савдо марказидаги лифт шахтасида вафот этган фаррош аёл: 3 февралнинг...

    3 феврал, 23:00

    Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд пулли йўлларининг қурилиши қачондан бошланиши айтилди

    4 феврал, 17:41

    Фарғонада ўтказилган тендерда 600 минг сўм таклиф қилган тадбиркор ғолиб чиқди. Шартнома эса 672 млн сўмга тузилган 

    5 феврал, 19:40

    Миллиардлар сарфланган сайт ва платформалар нега ишламаяпти? 

    17 феврал, 19:47

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маблағлар ўзлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди

    19 феврал, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45

    Сирдарёда Lacetti ва автобус тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 22:35

    Сунъий интеллект шантаж қилиш, ёлғон гапириш, фитна уюштириш ва ҳатто таҳдид қилишни ўрганиб олди

    Лайфстайл | 30 июн, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.