• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллиардлар сарфланган сайт ва платформалар нега ишламаяпти?

    2024 йилда вазирлик ва идоралар томонидан веб-сайт ва мобил илова ишлаб чиқиш бўйича ўндан ортиқ тендер ўтказилган ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар тузилган. Миллиардлаб маблағлар сарфланган сайт ва порталларнинг айримлари ишга тушмаган ёки умуман ишламаяпти.

    “Дарё” ушбу веб-сайт ва порталларнинг кейинги тақдири билан қизиқиб, фаолиятини таҳлил қилди.

    Фото: Мадина Нурман

    Тендер бекор қилинган, бироқ платформани шу йил ишга туширишмоқчи

    Ўтган йилнинг июль ойида Республика маънавият ва маърифат маркази “Қадриятим.uz”, “Танлов.манавият.uz” сайти ва мобил иловасини яратиш хизмати учун 1,3 миллиард сўм (102 минг доллар)лик тендер ўтказган эди. Ўшанда тендер муҳокамаларга сабаб бўлганди.

    Марказ сайт ҳамда мобил илова яратилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, танловларни ўтказишда очиқлик ва шаффофлик, рақобат ва холислик, коррупцияга йўл қўймаслик принципларига амал қилинганини маълум қилганди.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан танлов савдолари бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилганини, натижалар бўйича “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмагани аломатлари юзасидан нисбатан иш қўзғатилгани ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқилишини билдирганди. Бироқ якуний хулосалар оммага ошкора қилинмаган.

    “Дарё” мухбири боғланган тендер ғолиби United IT Company МЧЖ масъулларининг айтишича, тендер натижалари ўша пайтда Рақобат қўмитаси томонидан бекор қилинган.

    Аммо Маънавият ва маърифат маркази матбуот котиби Барно Аҳмедованинг айтишича, “Қадриятим.uz” платформаси, мобил иловасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш ҳақидаги эълонни жорий йилнинг 3-чорагида очиқ танлов порталига жойлаш режалаштирилган. Шартнома бекор қилинган бўлса, портал қайси маблағ ҳисобидан яратилаётгани ҳақидаги савол очиқ қолди.

    Шов-шувли порталдан ҳамон дарак йўқ

    2023 йилнинг октябрь ойида маданият вазири Озодбек Назарбеков 10 нафар санъаткор ҳақида маълумот берувчи портални яратиш ва амалиётга татбиқ этиш учун салкам ярим миллиард сўм маблағ сарфлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    Давлат мукофотлари билан тақдирланган маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида маълумотлар жамланиши белгиланган портал орадан бир ярим йилдан ортиқ вақт ўца-да, ҳалигача ишга тушгани йўқ.

    Скриншот: ijodkorlar.uz

    Вазирлик масъулларининг маълум қилишича, ўшанда сайтни ишлаб чиқариш бўйича белгиланган муддат узайтирилган. Кейинчалик эса Маданият вазирлиги ягона бошқарув тизимига интеграция қилиш орқали “Ижодкорлар.uz” сайтини ишлаб чиқиш ва бунинг учун ажратилиши белгиланган маблағни тежаб қолиш режалаштирилган. Ишлаб чиқиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

    Сайт — мавжуд. Аммо унга ҳеч қандай маълумот жойланмаган. Унга сарфланиши кўзда тутилган ярим миллиард сўм “тежаб қолингани” ҳақидаги маълумот эса мавжуд эмас.

    Шартнома иловаси
    Скрин: xarid.uzex.uz

    Маданият вазирлиги яна бир ресурс — “Ўзбек маданияти” порталини ишлаб чиқиш учун салкам 600 миллион сўмлик тўғридан-тўғри шартнома имзолаган. Шартнома 2024 йилнинг октябрь ойида имзоланган. Келишувга кўра, у 48 иш кунида ишлаб чиқилиши лозим эди, аммо ҳозирча порталдан дарак йўқ.

    Вазирлик матбуот котиби Сирожиддин Ўсаров портал ишлаб чиқилганини ҳамда тест режимида ишга туширилгани ва апрель ойидан тўлиқ фаолият бошлашини билдирди.

    1 миллиард сўмлик портал ҳали битмаган

    Октябрь ойида Фанлар академияси “Фан-портал” (my.academy.uz) ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича тендер ўтказган. Лотнинг бошланғич нархи 1 миллиард сўм этиб белгиланган. Тендерда уч нафар иштирокчи қатнашган.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Якуний хулосаларга кўра, 802 миллион сўм таклиф қилган “Unicon.uz-фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” МЧЖ ғолиб деб топилиб, шартнома имзоланган. Шартномага кўра, ғолиб 90 кун давомида ишларни бажариши ва топшириши белгиланган.

    Фанлар академияси масъуллари томонидан айни пайтда жараёнлар давом этаётгани, охирги ишлар амалга оширилаётганини, тез кунда портал ишга тушишини билдирди. Бироқ қачон ишга тушиши бўйича аниқ маълумот берилмади.

    Скриншот: qadimiytoshkent.uz

    Шунингдек, Фанлар академиясининг Тарих институти апрель ойида “Тошкент шаҳар Археологик ёдгорликлар сонини аниқлаш ва хариталаш” лойиҳаси бўйича 100 миллион сўмлик тендер ўтказган. Харид комиссиясининг якуний хулосасига кўра, 90 миллион сўмлик шартнома имзоланган.

    Институт директор ўринбосари Дилноза Жамалованинг маълум қилишича, “Қадимийтошкент.uz” веб-сайти ишлаб чиқилиб, ишга туширилган. Аммо унинг тўлақонли фаолият кўрсатмаётгани, сайтдаги рукнлар чала ҳолда қолдирилганига ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.

    Қонун лойиҳалари қачон рақамлашади?

    Адлия органларида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази июль ойида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлиси Сенатида қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг барча босқичларини рақамлаштириш” ахборот-таҳлилий тизимини ишлаб чиқиш бўйича тендер ўтказган. Бошланғич нархи 1,5 миллиард сўм бўлган лойиҳани 750 миллион сўм таклиф билан Simplex МЧЖ ютиб олган.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Ўрганишлар давомида тизим ишга тушган ёки тушмаганини аниқлашнинг имкони бўлмади.

    Simplex раҳбари Нуриддин Рашидовнинг айтишича, тизим ишлатиш учун тайёр, техник ишлар ўтган йилнинг декабрь ойида якунланиб, буюртмачига топширилган.

    Вазирликдан эса ушбу тендер юзасидан маълумот олишнинг имкони бўлмади. “Дарё” боғланган масъуллардан бири “яхши, аниқлаштирамиз” дегач, саволларга қайта жавоб бермади.

    1,2 миллиард сарфланган сайтлар қани?

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожлантириш агентлиги 2023 йилнинг апрель ойида Ягона стартаплар платформаси веб-сайтини ишлаб чиқиш бўйича тендер ўтказган эди. Тендер якунлари бўйича 705 миллион сўмлик шартнома имзоланган. Маблағнинг ярим қисми ўтказилмаганлиги боис 2024 йилда тўғридан-тўғри қўшимча келишув имзоланган.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Ўрганиш давомида “Инплатформ.uz” доменига киришнинг ҳам, ҳолат юзасидан агентлик матбуот хизмати билан боғланишнинг ҳам иложи бўлмади.

    Шу билан бирга, 520 миллион сўм маблағ сарфланиб, ишлаб чиқилган Олий таълим муассасаларининг илмий ишлари ва инновациялари натижаларини баҳолаш платформаси ҳам ишламаётганлиги аниқланди.

    Скриншот: cctld.uz

    Узинфоcом маълумотларига кўра, iftib.uz домени мавжуд эмас. “Инплатформ.uz” сайти учун сотиб олинган домен муддати тугаган.

    Жами 1,2 миллиард сўм сарфланган платформаларнинг ишламаётгани эса ачинарли.

    Хулоса

    Ҳозирча веб-сайт ва порталлар бўйича имзоланган шартномаларнинг айримларини таҳлил қилдик холос. Аммо кичик ўрганиш ҳам миллиардлар сарфланаётган ресурслар улардан кутилган натижаларни бермаётганини кўрсатмоқда.

    Биз бу борадаги ўрганишларни давом эттирамиз. Мавзуга яна қайтамиз.

    17 феврал, 19:47   Изоҳ (4)   9198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #веб-сайт#платформа#тендер#портал
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (4)

    Кириш
    1. sabur1088@gmail.com / 18 феврал, 12:54

      “Oliy taʼlim muassalarining ilmiy ishlari va innovatsion faoliyati natijalarini baholash platformasi” iftib.uz domenidan iftib.ilmiy.uz domeniga ko‘chirib o‘tkazilgan va hozirgi vaqtda ishlab turibdi

      Жавоб бериш
      • umidjonjurnalist@gmail.com sabur1088@gmail.com / 24 феврал, 15:20

        Fikringizni agentlik mas`uli munosabati sifatida qabul qilsak bo‘ladimi?

        Жавоб бериш
    2. sabur1088@gmail.com / 18 феврал, 12:51

      Yagona startaplar platformasi ham inplatform.uz domenidan startup.ilmiy.uz domeniga ko‘chirib o‘tkazilgan. Hozirgi kunda mazkur platforma orqali “Bo‘lajak olim” tanlovi doirasida “Faktoring sohasidagi startap va IT loyihalar” bo‘yicha startap loyihalar tanloviga hujjatlar qabul qilish davom etmoqda

      Жавоб бериш
      • umidjonjurnalist@gmail.com sabur1088@gmail.com / 24 феврал, 15:20

        Agentlik saytida inplatform.uz domeniga havola berilgan. Bunda kim aybdor?

        Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.