• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маблағлар ўзлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди

    Хориж нашрларининг бирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятига оид асосланмаган маълумотлар тарқатилди, деб хабар бермоқда идора ахборот хизмати. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мазкур хабарларда Диний идорада молиявий камомад кузатилгани ва маблағлар ўзлаштирилгани ҳақида бир қатор иддаолар қилинган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз устав талабларига кўра, ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, ҳеч қандай тижорий фаолият билан шуғулланмайди. Диний идоранинг сарф-харажатлари масжидлар, зиёратгоҳлар ва турли хайрия ишларидан тушган эҳсонлар ҳисобидан қопланади.

    Мазкур йиғилган маблағлар тасдиқланган смета асосида сарфланади ва молиявий айланмалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъати, Тафтиш комиссияси, адлия органлари ва солиқ идоралари томонидан доимий назорат қилиб борилади. Хусусан, 2024 йилнинг 1-12 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари, солиқ идоралари ходимлари томонидан диний идорада қонунчилик ҳужжатлари бажарилиши ва молиявий фаолиятларнинг қонунийлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

    Ўрганишлар якуни бўйича Адлия вазирлигининг 2024 йил 18 ноябрь кунидаги 21/5-978/9-сонли тақдимномасида диний идорада молиявий камомад ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Бундан ташқари, Тафтиш комиссияси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021-2024 йиллардаги молиявий фаолиятини батафсил текшириб, мазкур жараёнлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ экани тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатига ҳисобот берган. 

    Тарқатилган хабарлардаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши эса унинг мазкур вазифага киришишдан олдинги фаолияти билан боғлиқ эканини алоҳида таъкидланган. Олиб борилган тергов жараёнларида ҳам фонд маблағларини ноўрин сарфлаш ва ўзлаштириш ҳолатлари ўз тасдиғини топмаган. Фонд ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари ва Васийлик кенгаши қарорлари асосида олиб боради. Мазкур кенгаш фонд фаолиятининг динимиз талаблари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини мунтазам назорат қилиб боради.

    Шунингдек, хабарларнинг бирида умра зиёратчилари учун нимча ва сумка бўйича ўтказилган танлов ҳақида ҳам асосланмаган маълумотлар учрайди. Маълумки, мамлакатда ҳаж ва умра сафарини ташкил этиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сонли қарор асосида амалга оширилади. Ушбу қарорга илова қилинган низомнинг 17-бандида зиёратчилар учун кийим-кечак ва сумка тайёрлаб берувчи ташкилотларни танлаш учун алоҳида тендер (танлов) ўтказиш ва тендер (танлов) хулосаларини Жамоатчилик кенгашига киритиш ва Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан тендер (танлов)да ғолиб чиққан ташкилотлар билан шартномалар тузиш белгиланган.

    Қайд этилишича, ҳар йили нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб бериш бўйича алоҳида очиқ танлов ўтказилади ва бу ҳақда ОАВда эълонлар берилади. Унда фирмалар томонидан тақдим этилган бир қатор ҳужжатлар билан бирга нимча (камзул) ва сумка намуналари сифати ва нархи мутахассислар томонидан ўрганилиб, уларнинг якуний хулосаси Жамоатчилик кенгашига киритилади.

    Шунингдек, мазкур хабарда умра зиёратчилари учун нимча ва сумкаларга пуллар ўтказилиб, ўзлаштириб юборилган, деган мазмундаги маълумот ҳам асоссиздир. Чунки, ўтказилган танловда ғолиб чиққан фирма билан тузилган шартномага асосан ҳар бир нимча учун 34.130,91 сўмдан (ҚҚСсиз), ҳар бир сумка учун 28,369,09 сўмдан (ҚҚСсиз) тасдиқланган смета асосида маблағ ажратилган. Мазкур нимча ва сумкалар умра зиёратчиларига тарқатилган ва улар Саудия Арабистонида ибодатларини адо этиб қайтди.

    Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида Саудия Арабистонига зиёрат турларини ташкил этувчи туристик компаниялар учун чекловлар жорий этилгани рад қилинганди. 

    Шунингдек, ижтимоий тармоқларда умра ва ҳажга борувчиларга менингитга қарши эмланиш талаби бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Санепидқўмита бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Саудия Арабистони умра ва ҳаж зиёратларига борувчиларда менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши зарурлигини расман бекор қилмаганини маълум қилганди.

    19 феврал, 21:20   Изоҳ (0)   9304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳаж мавсумида амалга ошириладиган чартер рейслар ҳақида маълумот берилди

    22.05.2024, 17:10

    Биринчи зиёратчилар 2024 йилги ҳаж зиёратини адо этиш учун Тошкентдан Мадинага учиб кетди

    23.05.2024, 09:00

    Ўзбекистонлик қори халқаро мусобақада 3-ўринни эгаллади

    27.05.2024, 11:05

    Фатво маркази узр сўради: “Криптовалюталар ҳақидаги фатво эҳтиётсизлик сабаб тарқалиб кетган” 

    03.06.2024, 22:53

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июнь куни нишонланади

    11.06.2024, 10:37

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

    12.06.2024, 15:28

    Саудия Арабистони хайрия маркази Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди

    14.06.2024, 10:16

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади 

    15.06.2024, 21:23

    Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда

    16.06.2024, 13:20

    Ўзбекистонда умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

    04.07.2024, 10:41

    Тошкентда олимлар форуми: Ислом цивилизацияси маркази фонди қандай бойитилади?

    05.07.2024, 22:55

    Ўзбекистонда олий диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди

    12.08.2024, 10:15

    Фатво маркази Мадинада пул эвазига хурмо экиш бўйича муносабат билдирди

    21.08.2024, 09:10

    Санъаткорлардан ўқитувчиларгача: Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида қатор соҳа вакилларини мукофотлади

    24.08.2024, 15:32

    Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

    26.08.2024, 12:14

    Тошкентдаги масжидларда январь—август ойларида 8 нафар имом-хатиб вазифасидан озод этилгани маълум қилинди

    11.09.2024, 17:05

    Туркияда ўзбекистонлик қиз унга насиҳат қилгани учун ўз онасини кўчада қолдирди

    14.09.2024, 19:35

    Умра зиёратини уюштирадиган фирмалар учун янги талаблар белгиланди

    13.10.2024, 16:21

    Фото: Ўзбекистонда депутатлар сайловида овоз берган амалдорлар

    27.10.2024, 15:25

    Ўзбекистонда “Йил имоми-2024” ғолиби эълон қилинди

    14.11.2024, 16:00

    Уйғун Ғафуров Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди

    06.12.2024, 18:59

    Янги электропоездда Ҳожикентга борган президент, афв этилган 483 киши, Тошкент—Самарқанд ўртасида қўшимча йўлга қўйиладиган “Афросиёб”: 6 декабрнинг энг муҳим хаба...

    06.12.2024, 23:05

    Умрага ноқонуний юбораётган туроператорлар жавобгарликка тортилмоқда

    08.12.2024, 13:55

    Бир йилдан кўпроққа кечикаётган фармон ижроси: ҳаж зиёратига онлайн навбат қачон йўлга қўйилади? 

    20.12.2024, 15:35

    Ўзбекистонликларни умрага ноқонуний юбориб келган турфирма 75 млн сўм жаримага тортилди

    5 январ, 10:46

    Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

    6 январ, 20:45

    Унутилган очиқлик ва ҳисобдорлик: ўзбекистонликлар Марказий Осиё халқлари орасида ҳаж зиёрати учун энг кўп пул сарфлайди

    28 январ, 20:19

    “Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини, аслида, илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир” — президент

    29 январ, 20:54

    Наманган, Хоразм, Фарғонада ҳаж ва умрага ноқонуний юбормоқчи бўлганлар ушланди (видео)

    18 феврал, 11:03

    Ўзбекистонда ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилгани маълум қилинди 

    18 феврал, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.