• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўз-ўзини мағлуб этган тадбиркор, эски рақобатчилар ва собиқ ҳамкорлар баҳси — ўтган ҳафтада ўтказилган тендерларга назар 

    23 февраль – 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 455 та энг яхши танлов ва тендерлар ўтказилиб, битимлар амалга оширилди. “Дарё” мухбири ҳужжатларни мониторинг қилиш давомида бир қатор шубҳали ҳолатларни аниқлади. Қуйида энг эътиборга молик савдолар ҳақида маълумот беради.

    Скриншот: etedener.uzex.uz

    Беллашувми, келишув?

    Шу йилнинг 21-28 февраль кунлари Иштихон туман тиббиёт бирлашмаси аутсорсинг асосида беморларга парҳез таом етказиб бериш бўйича бошланғич қиймати 2,6 миллиард сўмлик учта тендер ўтказди. Барча танловда иккита — “Идеал Аутсорсинг” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Саховатли Темур” хусусий корхонаси иштирок этган.

    Харид комиссиясининг якуний хулосасига кўра, “Идеал Аутсорсинг” МЧЖ мутлақ ғолиб деб топилган.

    Эътиборли жиҳати, МЧЖ 2022-2025 йиллар давомида тиббиёт бирлашмаси томонидан ўтказилган 12 та танлов ғолиби бўлган. Шундан олтитасида ягона рақиб сифатида - “Саховатли Темур” хусусий корхонаси қатнашган. 

    Асосий фаолияти кўприклар ва туннеллар қуришдан иборат корхонанинг доимий рақобатчи сифатида иштирок этиши, таомнома тақдим қилиниши ва бошқа мезонлар бўйича харид комиссияси томонидан юқори баҳоланиши шубҳали, албатта.

    Скриншот: registr.stat.uz

    “Ён қўшни — жон қўшни”

    “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “14-сон рельс пайвандлаш поезди” МЧЖ МСР-6301А Но34 русумли стационар рельс пайвандлаш машинасини модернизация қилиш (ўрта таъмирлаш) ва эҳтиёт қисмларини етказиб бериш хизмати бўйича тендер ўтказган. Бошланғич қиймати 5,3 миллиард сўмлик танловда “Техносвар”, “РТК МАРКИН” ва “Magnumтеч” МЧЖлар ғолиблик учун курашган. Якунда “Техносвар” корхонаси 4,6 миллиард сўм билан тендерни ютиб олган.

    Эътиборлиси, икки иштирокчи “Техносвар” ва “Magnumтеч” МЧЖлар Бектемир туманининг “Олтинтопган” маҳалласи, Олтинтопган кўчаси, 2 ва 2А-уйларда жойлашган. 

    Скриншот: registr.stat.uz

    Яна қўшнилар

    Зарбдор тумани 2-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўтказган тендерни 1,044 миллиард сўмлик тендер ўтказди. Унда “Food Supply” ва “Деверс Строй-ДС” МЧЖлар ғолиблик учун курашган. Якунда биринчи иштирокчи 1,042 миллиард сўмлик шартнома суммаси билан тендерни ютиб олган.

    Ғолиб тадбиркорлик субъекти Зарбдор тумани, Бўстон шаҳарчаси, “Шодлик” маҳалласи, Гулзор кўчаси, 1-уйда жойлашган.

    Балки тасодифдир, аммо захира ғолиб ҳам айнан шу манзилда, фақат рақамсиз уйда жойлашган. Бундан ташқари, корхона яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш билан шуғулланади. Бу ерда қонун бузилиш ҳолати мавжуд бўлиши мумкин.

    Скриншот: registr.stat.uz

    Ишламаётган корхонани баҳолаб бўладими?

    “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти 2025 йил ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун юк автотранспорт воситаларида юк ташиш учун бошланғич қиймати 32,4 миллиард сўмлик тендер ўтказди. Энг яхши таклифни танлаб олиш бўйича ўтказилган савдо 2025 йилнинг 21 январидан 11 февралигача давом этган. Баённома 28 февраль куни расмийлаштирилган.

    Энг паст нарх усули тарзида ўтказилган тендерда “Ботир техник” МЧЖ томонидан бошланғич нархдан салкам 1,2 миллиард сўм, паст нарх – 30,8 миллиард сўм таклиф қилинган ва ғолиб бўлган.

    Қизиқ жиҳати, харид комиссияси аъзолари танлов иштирокчиларидан бири - амалда фаолият кўрсатмаётган “Хоразм мирзо Бобур” МЧЖ тақдим қилган ҳужжатларни баҳолаган.

    Скриншот: registr.stat.uz

    “Эски дўстла-а-а-р...”

    Хоразм вилояти Гурлан тумани 43-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўтказган тендерларда эса “Тайёрлов” ва “Ориент СНАБ” МЧЖлар рақобатлашган. Бошланғич қиймати 359 миллион сўм бўлган танловларда “Тайёрлов” МЧЖ ғолиб бўлган. Эндиликда мазкур корхона 8 ой давомида тўрт маҳал иссиқ озиқ-овқат билан таъминлаши зарур.

    Иштирокчиларнинг маълумотларини кўздан кечириш давомида уларнинг таъсисчилари ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланди. 

    Ғолиб “Тайёрлов” МЧЖнинг таъсисчи ва раҳбари Раҳимов Улфат Акбарович ҳисобланади. Захира ғолиби “Ориент СНАБ” эса Худойберганов Зокиржон Ҳакимовичга тегишли. Хўш, буларнинг қандай боғлиқлиги бор? 

    Скриншот: registr.stat.uz

    Биринчидан, иккиси ҳам Шовот туманида жойлашган. Иккинчидан, Улфат Раҳимов ва Зокиржон Худойберганов узоқ йиллик ҳамкорлар бўлиб, 2022 йилда тугатилган “Ганжа Урганч тайёрлов” МЧЖнинг таъсисчилари ҳисобланишади. Бундан кўриниб турибдики, танловда собиқ ҳамкорлар ўзаро беллашган.

    Скриншот: ihamkor.uz

    Ғалабами, мағлубият?!

    Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич қиймати 305 миллион сўмлик буюмлар ёки хоналарни стерилизация қилиш хизмати учун тендер ўтказди. Унда яқинда давлат рўйхатидан ўтган “Осиё дармон” МЧЖ ва ихтиёрий тугатиш жараёнида бўлган “Ясин О” МЧЖ беллашди ва якунда “Осиё Дармон” тендерни ютиб олди.

    Хўш, шунга нима бўпти, демоқчимисиз? Ҳамма гап шундаки, бу танловда ғолиб чиққан ҳам, мағлуб ҳам “Хошимов Равшанжон Аминжонович” бўладилар. Яъни, ҳар икки корхонанинг якка эгаси — шу киши. Ўз-ўзини мағлуб этиб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунни бузганларга ҳам чора кўрилишига ишонамиз.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    4 кунлик “суперкорхона”

    Дўстлик туман ободонлаштириш бошқармаси 17-25 февраль кунлари балон ва аккумуляторлар сотиб олиш бўйича тендер ўтказди. Унинг бошланғич қиймати 108 миллион сўмни ташкил этган. Ғолиблик учун “Смарт бизнес 222” ҳамда “Авто Service Office” МЧЖ курашган. 

    Якунда ташкил этилганига 4 кун ҳам бўлмаган “Смарт бизнес 222” масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилиб, бошланғич қиймат баҳосида шартнома тузиш имкониятини қўлга киритган.

    Бундан ташқари, ушбу корхона 26 февраль куни Дўстлик туман Ахборот кутубхона маркази ҳамда 1 март куни Ободонлаштириш бошқармаси ўтказган тендерларда ҳам ғолиб деб топилган.

    Скриншот: regist.stat.uz

    “Тухумдан энди чиққан” бу корхонага қаердан шунча ишонч билдирилаётгани сиз каби бизни ҳам шубҳалантирди. Яна шуниси ҳам борки, расмийлаштирилган баённомаларда харид комиссияси аъзолари белгиланган талабларга зид равишда, янги ташкил этилган МЧЖга яққол ён босганлигига гувоҳ бўлдик.

    Масъуллардан ушбу шубҳали тендерлар натижаларига эътибор қаратиб, ноқонуний ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўришни сўраймиз.

    Харидларни кузатишда давом этамиз.

    3 март, 22:10   Изоҳ (0)   4958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тендер#самарқанд#харид#хоразм#қашқадарё
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекэнерго» янги электр узатиш линияси қурилишини бошлади

    10.11.2016, 23:31

    Ўзбекистонда 2019 йилда бошланган Эндокринологик ёрдам миллий дастури қандли диабетга чалинган болалар ҳаётини яхшилашга ёрдам бермоқда

    20.11.2020, 11:01

    UzAuto Motors эгасига айланинг: Ўзбекистон тарихидаги асосий IPO‘лардан бири билан ким шуғулланади?

    11.10.2022, 18:00

    Самарқанд кардиология диспансери 620 млн сўмлик тендер ўтказди. Унда бир тадбиркорга тегишли иккита МЧЖ «рақобатлашган»

    20.01.2023, 15:26

    Ўзини ўзи енгган тадбиркор, қариндошига ёрдамлашган ҳакам, тугатилган корхонанинг иштироки — 20 январдаги шубҳали тендерлар

    20.01.2023, 20:30

    «Янги йил совғаси», бир хил фамилияли рақобатчилар, сохталаштирилган савдо — 23 январдаги қизиқарли тендерлар

    23.01.2023, 20:54

    Самарқанд кардиология диспансери ўтказган 620 млн сўмлик тендер натижаси бекор қилинди

    24.01.2023, 20:25

    Почтаси, манзили, ҳатто телефон рақами бир хил “рақобатчилар”, лотни бўлишган шериклар — 24 январдаги шубҳали тендерлар

    24.01.2023, 22:21

    Маримба мусиқий асбоби учун 90 миллион сўм, бир фамилияли рақобатчилар, тадбиркорнинг ўйини — 26 январда кун тендерлари

    26.01.2023, 19:21

    Каттақўрғон ҳокимлиги томонидан ўтказилган 200 млн сўмлик тендер бекор қилинди

    10.03.2023, 17:59

    Самарқандда қурилиш моллари сотиб олиш бўйича ўтказилган 30 млн сўмлик тендерда қариндош ака-ука бир-бири билан “рақобатлашди”

    19.04.2023, 11:27

    “Дарё” сўровидан сўнг “Ўзбектелеком” ўтказган 242 млн сўмлик тендер бекор қилинди

    27.04.2023, 12:13

    Рақобатли бозор, ер, солиқ, кредит ва энергетика. Президент тадбиркорлар билан учрашувда нималар ҳақида гапирди?

    20.08.2024, 19:18

    Янгиҳаёт прокуратураси биноси қурилиши учун 190 млн сўм металл сотиб олиб, пулини бермаган қурувчига жиноят иши қўзғатилди 

    27.08.2024, 10:30

    Ўзбекистон ҳудудларида 2028 йилгача электр ва газ тақсимлаш тармоқлари хусусий операторларга берилади

    04.09.2024, 18:10

    “Дарё” дайжести: 4 сентябрнинг энг муҳим хабарлари 

    04.09.2024, 22:40

    Олий Мажлисга ахборот тақдим этган Нукус воқеалари бўйича комиссия, тасдиқланган пойтахт бош режаси, ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рўйхатидан жой олган Тошкент: 26 де...

    26.12.2024, 22:38

    Жиззахда илонни тириклай еб жаримага тортилган фуқаро, Humo тўлов тизимини сотиб олган Paynet, Самарқандда ароқдан заҳарланиб вафот этган 5 нафар эркак: 13 январни...

    13 январ, 23:05

    Эгаридан тушови қимматга тушган топ 4 завод: катта иқтисодий лойиҳаларнинг ортидаги қўрқинчли рақамлар

    16 январ, 11:09

    Навоийда 16 ёшли бола сабаб вафот этган ЙПХ ходими, “М-25” кони ҳудудида кузатилган ҳолат, кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёткор бўлишга чақирган пойтахт ҳокимлиги: 2...

    20 январ, 23:00

    Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича тендер ўтказилади

    23 январ, 15:13

    Бухородаги Мурувват уйи шубҳали тендер ўтказди. Харид комиссияси раиси эса ўзи имзолаган ҳужжатдан бехабар

    30 январ, 18:10

    Тошкентда 20 ёшли қизни ўғирламоқчи бўлган шахслар, боғчада илонлар билан томоша кўрсатгани учун жазоланган фуқаро, Бухорода машинани ЙПХ ходимига ҳайдаган ҳайдовч...

    30 январ, 23:00

    Тошкент—Андижон муқобил йўли лойиҳаси бўйича халқаро тендер эълон қилинди

    3 феврал, 21:54

    Рекорд даражада ошган олтин қуймалар, янги ставкалари тасдиқланган божхона йиғимлари, Riviera савдо марказидаги лифт шахтасида вафот этган фаррош аёл: 3 февралнинг...

    3 феврал, 23:00

    Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд пулли йўлларининг қурилиши қачондан бошланиши айтилди

    4 феврал, 17:41

    Фарғонада ўтказилган тендерда 600 минг сўм таклиф қилган тадбиркор ғолиб чиқди. Шартнома эса 672 млн сўмга тузилган 

    5 феврал, 19:40

    Миллиардлар сарфланган сайт ва платформалар нега ишламаяпти? 

    17 феврал, 19:47

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маблағлар ўзлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди

    19 феврал, 21:20

    Фаолият кўрсатмаётган ғолиб, яқин қариндошлар ва қўшнилар баҳси — ўтган ҳафтада ўтказилган тендерларга назар 

    24 феврал, 19:05

    Андижондаги спорт маркази овқатланиш хизмати бўйича ўтказаётган тендерларида мебелчи ва компьютерчи корхоналар ғолиб чиқмоқда 

    26 феврал, 17:22

    Қор сабаб йиқилган дарахтлар, мактабдаги томи қулаган стадион, Тошкентдаги “дом”лардан бирида содир бўлган газ чақнаши: 26 февралнинг энг муҳим хабарлари

    26 феврал, 23:24

    Ўзбекистонда бир қатор хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

    3 март, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50

    “Ювентус” “Челси”нинг Кенан Йилдиз бўйича таклифини рад этди

    Спорт | 25 июл, 20:35

    Ўзбекистон ерларининг ярмидан кўп қисми қишлоқ хўжалигига тегишли — Кадастр агентлиги

    Ўзбекистон | 25 июл, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.