Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилиши ҳақида аввал хабар берилганди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 25 январь куни тегишли қарорни имзолади.
Қарорга кўра, қуйидагилар университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
- муҳандислик, қурилиш, логистика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳа учун халқаро стандартларга мувофиқ олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
- ўқув дастурларини хорижий, шу жумладан, Туркиянинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, шунингдек, қўшма таълим дастурлари асосида жорий этиш ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб бориш.
Истанбул Маданият университетида ўтказилган конференцияда сўзга чиққан Туркия Олий таълим кенгаши президенти профессор Эрол Ўзвар Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ривожланаётган муҳим таълим лойиҳаси ҳақида гапириб ўтди.
“Ушбу университет Туркия Олий таълим кенгаши, Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми асосида ташкил этилмоқда. Яқин йилларда Ўзбекистонда университетлар сонини кўпайтирамиз”, деди Ўзвар.
Озарбайжондан кейин Ўзбекистонда ташкил этилган мазкур университетнинг турк дунёсига хизмат қилишини таъкидлаган Ўзвар Туркманистон билан ҳам музокаралар давом этаётганини таъкидлаган.
Ўзвар шунингдек, 50 та университетда рақамли ва сунъий интеллектга асосланган дастурлар очилишини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)