• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Муҳташам юз йил”даги актёр болалар ҳозирда қандай кўринишда? (фото) 

    Нафақат Туркия, балки дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида ҳам ҳақиқий сенсацияга айланган “Муҳташам юз йил” сериали экранларга чиққанига ўн уч йилдан ошди. Кичкина Меҳримоҳ, Меҳмед, Мустафо каби образларни гавдалантирган актёр болалар ҳам анча улғайиб қолди. Қуйида Усмонлилар сулоласининг экрандаги вакиллари ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд эканлиги ҳақида маълумот берамиз.

    Юсуф Беркан Демирбаг (19 ёш)

    Фото: Дзен

    Ёш турк актёри “Муҳташам юз йил” сериалидаги энг эсда қоларли роллардан бирини — шаҳзода Мустафони ўйнаган. Ёш актёр учун бу рол кино саноатидаги биринчи иши эди. У вазифани аъло даражада бажарди ва томошабинларнинг эътирофи ва муҳаббатига сазовор бўлди.

    Ҳозирда Юсуф Беркан 19 ёшда. У деярли ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди ва ўзи ҳақидаги янгиликлар билан жуда кам бўлишади.

    Тунч Орал (24 ёш)

    Фото: Дзен

    Актёрга шаҳзода Мустафонинг ўсмирлик вақтидаги рол насиб этган, бу вақтда Тунч Орал 12 ёшда бўлган. Суратга олиш ишлари тугагач, у мактабни тугатди ва армияда хизмат ўтади.

    2024 йилдан бошлаб актёр кастинг ва турли тингловларда фаол иштирок этмоқда. У актёрлик касбини ташлаб қўймаслигини ва ўзини янги лойиҳаларда синаб кўришини айтган. Тунч бўш вақтида от миниш машғулотлари билан шуғулланишни яхши кўради.

    Аида Ажар (18 ёш)

    Фото: Дзен

    Аида Ажар ёш Меҳримоҳ султон ролини ижро этганида атиги 5 ёшар эди. Актёрлик фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлишига қарамай, Аида мода йўналишини танлади. Бўш вақтларида у ўз яқинлари билан вақт ўтказишни афзал билади.

    Мелис Мутлуч (21 ёш)

    Фото: Дзен

    Мелис Мутлуч “Муҳташам юз йил”да Меҳримоҳ султоннинг ёш қиз вақтларини ижро этган. Ёш қизалоққа лойиҳада кўпроқ экран вақти берилган, чунки Мелис авваллари ҳам бошқа лойиҳаларда ўзини синаб кўрган тажрибали актриса бўлган. Албатта, унинг ёрқин роли томошабинни бефарқ қолдира олмади.

    Мазкур лойиҳа тугагач, Мутлуч актрисалик фаолиятини давом эттирди, жумладан, у 2013 йилда “Менинг дунём” фильмида актриса Берен Саат (Кёсем султон) билан бирга рол ижро этди.

    Ҳозирда Мелис ўн саккиз ёшда бўлиб, тиббиёт университетида таҳсил олади. Аммо шу билан бирга у кинога қайтиш истаги борлигини ҳам инкор этмайди.

    Эже Юксел (27 ёш)

    Фото: Дзен

    Эже Юксел Хадича султоннинг ўсмирлик давридаги образини экранда гавдалантирган. Бундан аввал у бошқа сериалларда ҳам суратга тушган, лекин айнан ёш Хадича образи туфайли унинг карьераси янги босқичга кўтарилган.

    2024 йилда Юксел “Менинг ажиб ҳаётим” сериалида суратга тушди. 2022 йилда актриса Голландия фуқаросига турмушга чиқди. Ҳозирда у икки фуқароликка эга.

    Беркеджан Аккая (17 ёш)

    Фото: Дзен

    Султон Сулаймон ва Хуррам султоннинг тўнғич ўғли — Меҳмет ролини ижро этган актёр Беркеджан Аккая сёмка пайтида эндигина 7 ёшни қарши олган эди. У ёш бўлишига қарамай, ўз вазифасини яхши бажара олди.

    Беркежан суратга тушиш ишларидан ташқари ҳозирда мактабда ўқийди, саёҳат қилишни ва дўстлари билан вақт ўтказишни яхши кўради. У спортда ҳам фаол бўлиб, ижтимоий тармоқларда ютуқларини мухлислари билан бўлишади.

    Арда Анарат (25 ёш)

    Фото: Дзен

    Анарат ўзининг дебют ролини 2013 йилда ўйнаган. Сўнг унга Сулаймон ва Хуррамнинг ўғли Меҳмеднинг ўсмирлик даврида роли топширилган.

    Арда бўш вақтида очиқ ҳавода бўлишни ва хоккей ўйнашни яхши кўради. Шунингдек у мусиқага овқат пиширишга қизиқади.

    Йигит Уст (24 ёш)

    Фото: Дзен

    Йигит Уст машҳур “Муҳташам юз йил” сериалида ёш Селим ролини ижро этган. Ушбу лойиҳани тугатгандан сўнг, Йигит ўзини актёрлик карьерасига бағишлашга қарор қилган.

    Ҳозирда у Истанбулдаги Maltepe университетининг театр факультетида таҳсил олмоқда.

    Зия Керем Ачарсйўз (18 ёш)

    Фото: Дзен

    “Муҳташам юз йил” сериалида ёш актёр шаҳзода Селимнинг болалигини тасвирлаган. Суратга олиш ишлари тугаллангач, унинг актёрлик фаолиятига ҳам нуқта қўйилди. Аввалига Зия Керем бир нечта реклама лойиҳаларида иштирок этди, аммо бошқа сериалларда суратга тушмади.

    Ўзгур Эге Налжи (18 ёш)

    Фото: Дзен

    Энг машҳур сериалда Ўзгур Эге ёш шаҳзода Боязид ролини ижро этди. Суратга олиш пайтида актёр атиги 6 ёшда эди. Сериалдаги муваффақиятдан сўнг актёр фильмларда рол ўйнашни давом эттирди. Аммо ҳозирда актёр асосан моделлик бизнесида ишлашга кўпроқ эътибор қаратмоқда.

    Эрхан Жан Картал (26 ёш)

    Фото: Дзен

    Актёр “Муҳташам юз йил” сериалидаги Султон Сулаймоннинг бешинчи ўғли —шаҳзода Боязиднинг ўсмирлик даврини гавдалантирган. Шундан сўнг у яна уч нафар фильмда иштирок этди, аммо иқтисодиёт йўналишида таълим олишга қарор қилди. Эрхан 18 ёшга киргач, уйланди. У ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди, фақат унинг модел сифатида суратга тушган архив фотолари мухлисларга маълум.

    Айбарс Картал Озсон (16 ёш)

    Фото: Дзен

    Айбарс машҳур сериалда Хуррам ва Сулаймоннинг кенжа ўғли — шаҳзода Жаҳонгир образини гавдалантирган. Унинг характерига экранда кўп вақт ажратилмаган бўлса-да, ёш актёр томошабинлар эътиборини жалб қила олди.

    Айбарс учун ушбу лойиҳада иштирок этиш кино саноатидаги илк иши эди. Ушбу сериалдан сўнг ёш актёр фаолиятини давом эттирди ва турли фильмлар, сериалларда иштирок этди. Унинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини отаси бошқаради.

    Дениз Тузун (14 ёш)

    Фото: Дзен

    Сериалда Иброҳим пошо ва Нигор Калфа ўртасидаги тақиқланган муносабатлардан туғилган қизалоқ — Кадер (Эсманур) ни дизи мухлислари жуда яхши билади.

    Ҳозирда актриса ўрта мактабда таҳсил олади ва бўш вақтларида қўшиқ куйлаш ва рақсга тушиш билан шуғулланади. Унинг келажакда кино соҳасини танлаши ёки бошқа йўналишда кетиши ҳозирча номаълум. Дениз бугунги кунда шунчаки болалик давридан завқланиб яшамоқда.

    Малике Ҳелин Чал (20 ёш)

    Фото: Дзен

    11 ёшида мазкур сериалда дебют қилган ва Хурижихон ролини ижро этган ёш актриса ҳозирда кино саноатидан йироқ. Дизи мухлислари актрисани кўриб таний олмасликлар аниқ. Малика ташқи кўринишини бутунлай ўзгартириб юборган. Ҳозирда у ижтимоий тармоқларда шахсий ҳаёти ва режалари ҳақида гапирмайди.

    Кайра Алейна Забчи (23 ёш)

    Фото: Дзен

    Актриса илк бор Меҳримаҳ Султоннинг қизи Аиша Ҳумошоҳ ролини ижро этиб, томошабинлар эътиборини тортди. Ёш қиз бир вақтнинг ўзида моделлик билан ҳам фаол шуғулланди ва 2013 йилда 12 ёшида “Туркиянинг энг яхши ёш модели” танловида биринчи ўринни эгаллади.

    Ҳозирда актриса спорт билан ҳам фаол шуғулланади, хусусан, у кикбоксинг, от миниш каби машғулотларида қатнашади.

    30.12.2024, 10:31   Изоҳ (0)   47330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Муҳташам юз йил»#турк сериали

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иброҳим Хадичага уйланмаган: “Муҳташам юз йил” сериали қаҳрамонларининг тақдири аслида қандай кечган?

    08.11.2024, 13:55

    “Муҳташам юз йил”нинг давоми бор ва гап “Кўсем” сериали ҳақида эмас 

    31.10.2024, 14:46

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30

    “Муҳташам юз йил”даги Иброҳим — Окан Ялабик нега сериалларда кўринмай қолди?

    01.11.2024, 11:40

    “Муҳташам юз йил” сериали кадр ортида юз берган шов-шувли можаролар

    03.11.2024, 10:15

    “Муҳташам юз йил”дан ҳам узун: қайси турк сериали рекорд даражада кўп қисмларга эга?

    04.11.2024, 13:18

    Усмонлилар империясига саёҳат: “Муҳташам юз йил” сериали суратга олинган жойлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    04.11.2024, 17:15

    Бир неча йил сарфламайсиз: йирик лойиҳалардан қолишмайдиган қисқа турк сериаллари (трейлер)

    07.11.2024, 15:35

    Рейтинг бўйича “Қўрғон сирлари” ва “Муҳташам юз йил”ни ортда қолдирган турк сериали қайси?

    06.11.2024, 12:20

    Хуррам султон роли билан танилган, томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири 

    09.11.2024, 16:03

    “Турк сериалларини кўрмайман”: Бурак Ўзчивит мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди

    13.11.2024, 17:25

    Instagram: Женисбек Пиязов хонадонида тўй, Индира Мифтахова қайнонасига квартира совға қилди, Муниса Ризаеванинг Буэнос-Айресдаги уйига саёҳат 

    13.11.2024, 12:48

    “Муҳташам юз йил” сериали актёрлари қаерда ва қандай уйларда яшайди? (фото)

    14.11.2024, 14:31

    “Муҳташам юз йил” даги Моҳидаврон — актриса Нур Феттаҳўғлу шахсий ҳаётидаги муваффақиятсизликлар туфайли депрессияни бошдан кечирмоқда

    15.11.2024, 17:14

    “ ъМуҳташам юз йилъда Хуррам образини ижро этганимдан афсусдаман”: икки қизини ёлғиз тарбиялаётган Марям Узерлининг иқрорлари 

    17.11.2024, 23:30

    Турк актрисаси Марям Узерли 11 йил деганда янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    21.11.2024, 14:49

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Усмонли империясида султонлар нега ўз ака-укаларини қатл қилдирган?

    28.11.2024, 21:32

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    “Муҳташам юз йил”ни қайта-қайта кўришдан чарчаганлар учун 5 та тарихий турк сериали (трейлер) 

    16.12.2024, 16:40

    Бурак Ўзчивит 40 ёшда: ажойиб умр йўлдош ва меҳрибон ота, фотограф ва коллексионер ҳақида нималар маълум?

    24.12.2024, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда мигрантларга биттадан ортиқ телефон рақамига эга бўлиш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 25 май, 10:29

    Лука Модрич “Реал” билан расман хайрлашди: “Якунлангани учун йиғлама, содир бўлганидан қувон”

    Спорт | 25 май, 10:19

    Павел Дуров севгилисига Голливуддаги ролни 400 минг долларга совға қилди

    Шоу-бизнес | 25 май, 09:41

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.