• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Еврокомиссия АҚШнинг Европа экспортига қўллайдиган божларига жавоб беришга ваъда қилди 

    Европа иттифоқи Америка божларини Европа экспортига нисбатан асоссиз деб ҳисобламоқда. Еврокомиссия АҚШнинг ЕИдан келтирилаётган пўлат ва алюминийга қўйиши мумкин бўлган божларига жавоб беришга ваъда берди, уларни оқлаб бўлмаслигини таъкидлади.

    Фото: Depositphotos
    Ҳозирги вақтда ЕИ товарларига божхона тўловлари жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар олмадик. Биз тафсилотларсиз ёки ёзма тушунтиришларсиз умумий баёнотларга жавоб бермаймиз. Европа иттифоқи ўз экспортига тарифлар жорий этиш учун ҳеч қандай асос кўрмаяпти. Биз Европа бизнеси, ишчилари ва истеъмолчилари манфаатларини ҳимоя қилиш учун чора кўрамиз, дейилади Еврокомиссия баёнотида.

    Ҳужжатда таъкидланишича, божларни жорий этиш “айниқса, ЕИ ва АҚШ трансатлантик савдо ва инвестициялар орқали яратган чуқур интеграциялашган ишлаб чиқариш занжирларини ҳисобга олган ҳолда қонунга зид ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлар эди”.

    Еврокомиссия фикрича, Европага қарши божларни жорий этиш орқали АҚШ ўз фуқаролари манфаатларига зид иш тутади, бизнес учун харажатларни оширади ва инфляцияни кучайтиради.

    Бундан ташқари, божхона тўловлари иқтисодий беқарорликни кучайтиради ҳамда жаҳон бозорларининг самарадорлиги ва интеграциясига путур етказади, дея таъкидланади ҳужжатда.

    Аввалроқ Франция ТИВ раҳбари Жан-Ноэл Барро TF1 телеканалига Франция ва ЕИ АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Европа товарларига божлар жорий этилиши ҳолатига жавоб беришга тайёр эканлигини маълум қилганди.

    Бу кутилмаган ҳол эмас. Трамп буни 2018 йилда ҳам қилган ва биз ўшанда бунга муносабат билдирган эдик. Бу сафар ҳам муносабат билдирамиз, деди вазир.

    Европанинг қайси турдаги товарларга жавобан чора кўриши мумкинлиги ҳақидаги саволга вазир ЕИнинг тегишли чора-тадбирлари қўлланадиган соҳаларни Еврокомиссия белгилаши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Еврокомиссия ЕИ давлатларини бундай чораларни “керакли пайтда қўллашга тайёр бўлишига” ишонтирган.

    Бир оз аввал Трамп жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб АҚШга импорт қилинадиган пўлат ва алюминийга 25 фоизлик бож жорий этиш ниятида эканини маълум қилганди.

    Пўлатга 25 фоиз бож қўйилади, алюминийга ҳам, деди президент.

    Бундан ташқари, у 11 ёки 12 февраль кунлари АҚШ товарларига божлар қўллайдиган АҚШ савдо ҳамкорларига нисбатан божларни эълон қилишини маълум қилди.

    Улар деярли дарҳол кучга киради, дея хулоса қилди Трамп савдо ҳамкорларига нисбатан божлар ҳақида гапирар экан.

    Божлар аввал ҳам қўлланилган

    Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатида ҳам металларга божлар қўллаган. 2018 йилда у Канада ва Мексикадан ташқари барча мамлакатлардан пўлат импорти учун 25 фоизлик ва алюминий импорти учун 10 фоизлик божларни ўрнатди. Бироқ кейинчалик улар учун ҳам божлар жорий этилди, бироқ 2019 йилда бекор қилинганди.

    Сиёсатчи 2018 йилда Америка саноати бошқа мамлакатлар томонидан қўлланиладиган ташқи савдонинг тажовузкор усуллари билан “вайрон бўлганини” таъкидлаганди. Мисол тариқасида у ҳозирда энг яқин ҳамкори бўлган бизнесмен Илон Маскнинг маълумотларини келтирган. Унга кўра, Америка автомобилларини Хитойга олиб кириш 25 фоиз, Хитой автомобилларини АҚШга олиб кириш эса 2,5 фоиз божга тортилган.

    Ўша йили Трамп Анқара билан “яхши бўлмаган” муносабатлар туфайли турк пўлати ва алюминийсига нисбатан чораларни кучайтирди, божларни икки баравар оширди. Вазиятнинг ёмонлашиши Америка дипломатик миссиясининг баъзи ходимларининг ҳибсга олиниши фонида юз берди.

    2021 йилда, собиқ президент Жо Байден даврида, Европа иттифоқи ва АҚШ божлар масаласини ҳал қилди. Бироқ 2024 йилда унинг маъмурияти ҳам божларни жорий этди: Мексикада эритилмаган ёки қуйилмаган пўлатга 25 фоиз, алюминийга эса 10 фоиз миқдорида бож белгиланди.

    10 феврал, 18:31   Изоҳ (0)   2423
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Еврокомиссия#АҚШ божлари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.