• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Муҳташам юз йил” сериалидаги актёр болалар 13 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    Нафақат Туркия, балки дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида ҳам ҳақиқий сенсацияга айланган “Муҳташам юз йил” сериали экранларга чиққанига ўн уч йилдан ошди. Кичкина Меҳримоҳ, Меҳмед, Мустафо каби образларни гавдалантирган актёр болалар ҳам анча улғайиб қолди. Қуйида Усмонлилар сулоласининг экрандаги вакиллари ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд эканлиги ҳақида маълумот берамиз.

    Юсуф Беркан Демирбаг (19 ёш)

    Фото: Дзен

    Ёш турк актёри “Муҳташам юз йил” сериалидаги энг эсда қоларли роллардан бирини — шаҳзода Мустафони ўйнаган. Актёр учун бу рол кино саноатидаги биринчи иши эди. У вазифани аъло даражада бажарди ва томошабинларнинг эътирофи ва муҳаббатига сазовор бўлди.

    Ҳозирда Юсуф Беркан 19 ёшда. У деярли ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди ва ўзи ҳақидаги янгиликлар билан жуда кам бўлишади.

    Тунч Орал (24 ёш)

    Фото: Дзен

    Актёрга шаҳзода Мустафонинг ўсмирлик вақтидаги рол насиб этган, бу вақтда Тунч Орал 12 ёшда бўлган. Суратга олиш ишлари тугагач, у мактабни тугатди ва армияда хизмат ўтади.

    2024 йилдан бошлаб актёр кастинг ва турли тингловларда фаол иштирок этмоқда. У актёрлик касбини ташлаб қўймаслигини ва ўзини янги лойиҳаларда синаб кўрмоқда. Тунч бўш вақтида от миниш машғулотлари билан шуғулланишни яхши кўради.

    Аида Ажар (18 ёш)

    Фото: Дзен

    Аида Ажар ёш Меҳримоҳ султон ролини ижро этганида атиги 5 ёшар эди. Актёрлик фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлишига қарамай, Аида мода йўналишини танлади. Бўш вақтларида у ўз яқинлари билан вақт ўтказишни афзал билади.

    Мелис Мутлуч (21 ёш)

    Фото: Дзен

    Мелис Мутлуч “Муҳташам юз йил”да Меҳримоҳ султоннинг ёш қиз вақтларини ижро этган. Ёш қизалоққа лойиҳада кўпроқ экран вақти берилган, чунки Мелис авваллари ҳам бошқа лойиҳаларда ўзини синаб кўрган тажрибали актриса бўлган. Албатта, унинг ёрқин роли томошабинни бефарқ қолдира олмади.

    Мазкур лойиҳа тугагач, Мутлуч актрисалик фаолиятини давом эттирди, жумладан, у 2013 йилда “Менинг дунём” фильмида актриса Берен Саат (Кёсем султон) билан бирга рол ижро этди.

    Ҳозирда Мелис ўн саккиз ёшда бўлиб, тиббиёт университетида таҳсил олади. Аммо шу билан бирга у кинога қайтиш истаги борлигини ҳам инкор этмайди.

    Эже Юксел (27 ёш)

    Фото: Дзен

    Эже Юксел Хадича султоннинг ўсмирлик давридаги образини экранда гавдалантирган. Бундан аввал у бошқа сериалларда ҳам суратга тушган, лекин айнан ёш Хадича образи туфайли унинг карьераси янги босқичга кўтарилган.

    2024 йилда Юксел “Менинг ажиб ҳаётим” сериалида суратга тушди. 2022 йилда актриса Голландия фуқаросига турмушга чиқди. Ҳозирда у икки фуқароликка эга.

    Беркеджан Аккая (17 ёш)

    Фото: Дзен

    Султон Сулаймон ва Хуррам султоннинг тўнғич ўғли — Меҳмет ролини ижро этган актёр Беркеджан Аккая сёмка пайтида эндигина 7 ёшни қарши олган эди. У ёш бўлишига қарамай, ўз вазифасини яхши бажара олди.

    Беркежан суратга тушиш ишларидан ташқари ҳозирда мактабда ўқийди. У саёҳат қилишни ва дўстлари билан вақт ўтказишни яхши кўради. У спортда ҳам фаол бўлиб, ижтимоий тармоқларда ютуқларини мухлислари билан бўлишади.

    Арда Анарат (25 ёш)

    Фото: Дзен

    Анарат ўзининг дебют ролини 2013 йилда ўйнаган. Сўнг унга Сулаймон ва Хуррамнинг ўғли Меҳмеднинг ўсмирлик даврида роли топширилган.

    Арда бўш вақтида очиқ ҳавода бўлишни ва хоккей ўйнашни яхши кўради. Шунингдек у мусиқага ва овқат пиширишга қизиқади.

    Йигит Уст (24 ёш)

    Фото: Дзен

    Йигит Уст машҳур “Муҳташам юз йил” сериалида ёш Селим ролини ижро этган. Ушбу лойиҳани тугатгандан сўнг, Йигит ўзини актёрлик карьерасига бағишлашга қарор қилган. Ҳозирда у Истанбулдаги Maltepe университетининг театр факультетида таҳсил олмоқда.

    Зия Керем Ачарсйўз (18 ёш)

    Фото: Дзен

    “Муҳташам юз йил” сериалида ёш актёр шаҳзода Селимнинг болалигини тасвирлаган. Суратга олиш ишлари тугаллангач, унинг актёрлик фаолиятига ҳам нуқта қўйилди. Аввалига Зия Керем бир нечта реклама лойиҳаларида иштирок этди, аммо бошқа сериалларда суратга тушмади.

    Ўзгур Эге Налжи (18 ёш)

    Фото: Дзен

    Энг машҳур сериалда Ўзгур Эге ёш шаҳзода Боязид ролини ижро этди. Суратга олиш пайтида актёр атиги 6 ёшда эди. Сериалдаги муваффақиятдан сўнг актёр фильмларда рол ўйнашни давом эттирди. Аммо ҳозирда актёр асосан моделлик бизнесида ишлашга кўпроқ эътибор қаратмоқда.

    Эрхан Жан Картал (26 ёш)

    Фото: Дзен

    Актёр “Муҳташам юз йил” сериалидаги Султон Сулаймоннинг бешинчи ўғли —шаҳзода Боязиднинг ўсмирлик даврини гавдалантирган. Шундан сўнг у яна уч нафар фильмда иштирок этди, аммо иқтисодиёт йўналишида таълим олишга қарор қилди. Эрхан 18 ёшга киргач, уйланди. У ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди, фақат унинг модел сифатида суратга тушган архив фотолари мухлисларга маълум.

    Айбарс Картал Озсон (16 ёш)

    Фото: Дзен

    Айбарс машҳур сериалда Хуррам ва Сулаймоннинг кенжа ўғли — шаҳзода Жаҳонгир образини гавдалантирган. Унинг характерига экранда кўп вақт ажратилмаган бўлса-да, ёш актёр томошабинлар эътиборини жалб қила олди.

    Айбарс учун ушбу лойиҳада иштирок этиш кино саноатидаги илк иши эди. Ушбу сериалдан сўнг ёш актёр фаолиятини давом эттирди ва турли фильмлар, сериалларда иштирок этди. Унинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини отаси бошқаради.

    Дениз Тузун (14 ёш)

    Фото: Дзен

    Сериалда Иброҳим пошо ва Нигор Калфа ўртасидаги тақиқланган муносабатлардан туғилган қизалоқ — Кадер (Эсманур) ни дизи мухлислари жуда яхши билади.

    Ҳозирда актриса ўрта мактабда таҳсил олади ва бўш вақтларида қўшиқ куйлаш ва рақсга тушиш билан шуғулланади. Унинг келажакда кино соҳасини танлаши ёки бошқа йўналишда кетиши ҳозирча номаълум. Дениз бугунги кунда шунчаки болалик давридан завқланиб яшамоқда.

    Малике Ҳелин Чал (20 ёш)

    Фото: Дзен

    11 ёшида мазкур сериалда дебют қилган ва Хурижихон ролини ижро этган ёш актриса ҳозирда кино саноатидан йироқ. Дизи мухлислари актрисани кўриб таний олмасликлар аниқ. Малика ташқи кўринишини бутунлай ўзгартириб юборган. Ҳозирда у ижтимоий тармоқларда шахсий ҳаёти ва режалари ҳақида гапирмайди.

    Кайра Алейна Забчи (23 ёш)

    Фото: Дзен

    Актриса илк бор Меҳримаҳ Султоннинг қизи Аиша Ҳумошоҳ ролини ижро этиб, томошабинлар эътиборини тортди. Ёш қиз бир вақтнинг ўзида моделлик билан ҳам фаол шуғулланди ва 2013 йилда 12 ёшида “Туркиянинг энг яхши ёш модели” танловида биринчи ўринни эгаллади.

    Ҳозирда актриса спорт билан ҳам фаол шуғулланади, хусусан, у кикбоксинг, от миниш каби машғулотларида қатнашади.

    30.10.2024, 09:58   Изоҳ (0)   63899
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Муҳташам юз йил»#сериал#турк

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оиласи ҳақида гапиришни истамайди, Мустафога ўхшатишларини ёқтирмайди: турк актёри Меҳмет Гунсур ҳақида қизиқарли маълумотлар

    13.08.2024, 13:41

    “Қўрғон сирлари”дан кейин нима томоша қилса бўлади: экран қаршисига михлаб қўядиган ажойиб турк сериаллари

    12.08.2024, 14:43

    Нега актриса Марям Узерли “Муҳташам юз йил”дан қочиб кетган ва ҳозирда нималар билан банд?

    13.08.2024, 09:50

    Кўплаб томошабинларга маълум бўлмаган ноодатий турк сериаллари

    27.08.2024, 09:40

    “Муҳташам юз йил” сериалида Доя Хотун ролини ижро этган актриса Селма Кечик ҳозир қандай кўринишда?

    27.08.2024, 16:15

    Ҳар қандай томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари

    02.09.2024, 14:20

    Сериалдаги ролини кутилмаганда тарк этган турк актёр ва актрисалари 

    03.09.2024, 14:10

    Турк сериалларини дунёга машҳур қилган истеъдодли актёрлар

    06.09.2024, 15:41

    “Муҳташам юз йил” сериалидаги тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳолатлар

    10.09.2024, 13:52

    Турк актёр ва актрисаларини бутун дунёга машҳур қилган образлар (фото)

    16.09.2024, 13:44

    “Тожикистонлик Бурак Ўзчивит” ижтимоий тармоқларни забт этди

    21.09.2024, 12:50

    Барча сериалларга кўрк бағишлайдиган энг мафтункор 10 та турк актрисаси (фото) 

    22.09.2024, 18:30

    Турк киноси юлдузлари машҳурликка эришишдан аввал суратга тушган 5 та сериал

    07.10.2024, 12:55

    Бурак Ўзчивит суратга тушаётган Россия фильмида нима ҳақда ҳикоя қилинади? (тизер)

    11.10.2024, 13:45

    “Муҳташам юз йил”даги энг катта ёлғон: Хуррам султон ва Иброҳим ўртасидаги муносабатлар аслида қандай эди?

    16.10.2024, 15:31

    Ўтказиб юбормаслик керак бўлган 14 та янги турк сериали (трейлер)

    18.10.2024, 13:50

    Отаси ташлаб кетган, пахлава сотувчи бўлишни орзу қилган, нефть магнатининг ўғли бўлган: турк кино юлдузларининг муваффақият тарихи

    21.10.2024, 09:20

    “Муҳташам юз йил” сериалидаги навбатдаги хатолик: Сулаймон ва Моҳидаврон ўртасидаги муносабатлар аслида қандай эди? 

    22.10.2024, 12:40

    Сериалда ҳақиқат тўлиқ ёритилмаган: “Муҳташам юз йил”да Хуррам ва Моҳидаврон ўртасидаги муносабатлар аслида қандай эди? 

    25.10.2024, 16:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.