• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Стресс, линза ва дорилар: кўз нурини қисман ёки бутунлай зарарлайдиган омиллар

    Кўзлар бизга берилган энг бебаҳо неъматларидан бири. Дунёни таниш, рангларни ажратиш, яқинларимизнинг чеҳрасини томоша қилиш — буларнинг барчаси кўзларимиз саломатлигига кўпроқ аҳамият беришимизга ундайди. Қуйида кўриш сезгирлиги тушиб кетишига сабаб бўладиган одатлар ва уларга ечимларни келтириб ўтамиз.

    Фото: Alamy

    Овқатланиш тартиби

    Кўзлар саломатлиги учун сабзи ва яшил баргли ўсимликларни истеъмол қилишнинг ўзи етарли эмас. Кўз нури ва овқатланишнинг унга таъсири анча мураккаб жараён. Агар сиз доимий ширинликлар, қайта ишланган маҳсулотлар, қаҳва ва фаст фудлар истеъмол қилсангиз, яқин келажакда кўзлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Чунки А, C, E витаминлари, рух ва омега-3 кабиларнинг етишмаслиги кўз тўр пардани заифлаштиради ва ёруғликка сезгир бўлиб қолади. Ортиқча туз ва шакар ҳам зарарлидир: улар қон айланишини бузади ва глаукомага олиб келади.

    Ечим: Менюга исмалоқ, брокколи, денгиз балиқлари, ёнғоқлар ва тухум қўшинг. Камроқ шакар истеъмол қилинг, кўпроқ сув ичинг. Ва ҳа, сабзи яхши, лекин зайтун мойи билан - ёғсиз, А витамини шунчаки сўрилмайди.

    Сурункали стресс

    Фото: Alamy

    “Барча касалликлар асабдан келиб чиқади”, дейди донишмандлар. Чиндан ҳам, уларнинг сўзида жон бор ва бу қоида кўзларга ҳам амал қилади. Узоқ муддатли стресс танадаги ресурсларини “еб боради”, натижада мушаклар янада тораяди. Кўз мушклари бунда диққатни жамлашга қийналади, тўр парда эса яхши қон айланмасликдан азият чекади.

    Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Доимий стресс кўздаги ички босимини оширади, бу вақт ўтиши билан глаукомага олиб келади.

    Ечим: дам олишни ўрганинг. Стрессни енгиллаштирадиган ўзингизга мос бирор машғулот топинг, масалан, сайр, китоб, ёга, яқинлар билан суҳбат каби.

    Уйқусизлик

    Уйқусизликдан нафақат бош мия, балки кўзлар учун ҳам зарарли. Тўғри дамнинг етишмаслиги қуруқ кўзлар синдромига, қизариш ва ҳатто вақтинчалик кўз нурининг камайишига олиб келади.

    Кўзлар доимий равишда кўзёш ишлаб чиқаради ва бу ёшлар кўз юзасини намлантириб туриш вазифасини бажаради. Уйқуга тўймаслик кўзлардаги ушбу табиий функцияни бузади. Натижада кўз ёш безлари етарлича суюқлик ишлаб чиқарилмайди ёки кўз ёшлар кўз юзасини намлантиришга улгурмай буғланиб кетади. Баъзиларда буларнинг ҳар иккиси ҳам кузатилади. Бунда кўзлар қуруқ ва қадалаётгандек бўлаверади.

    Бундан ташқари, уйқу қон томирларининг нормал ишлаши учун жавобгардир. Уйқу сифатининг бузилиши кўзлар тўр пардасининг қон билан таъминланишини бузади, бу эса кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келади.

    Ечим: Уйқу вақти ва режимини нормаллаштиринг, кунига камида 7-8 соат ухлашга ҳаракат қилинг, ётишдан бир соат олдин гаджетлардан фойдаланманг, хонада сукунат ва қоронғиликни таъминланг.

    Қора экранлар таҳдиди

    Фото: Alamy

    Компьютерлар, смартфонлар, телевизорлар ҳаётимиздаги доимий ҳамроҳимизга айланган. Аммо экранга узоқ тикилганда кўзлар камроқ юмилади, бу эса қуруқ кўзлар синдромига олиб келади.

    Узоқ вақт давомида экран олдида бўлиш кўзларни зўриқтиради. Кўзлар қуруқлашиб, чарчаш, оғриқ ёки ноқулайлик туғдиради. Бундан ташқари, смартфон экранлари ўзидан кўк нур чиқаради, у узоқ муддатда кўз тўр пардасига зарар етказади ҳамда мелатонин гормони ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилиб, уйқуни бузади.

    Ечим: Экран ёрқинлигини пасайтиринг, кўк ёруғликка қарши ҳимоя филтри қўйинг ёки ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланинг.

    Гормонлар

    Ҳомиладорлик, менопауза ва қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар кўриш қобилиятини вақтинча ёки доимий равишда камайтириши мумкин. Чунки гормонлар метаболизмга ва қон томирларининг ҳолатига, шу жумладан кўз томирларига таъсир қилади. Қандли диабет (гормонлар билан ҳам боғлиқ) ретинопатия — кўз пардасининг бузилиш хавфини оширади.

    Ечим: Организмдаги ўзгаришларни эътиборсиз қолдирманг. Гормонал касалликлар туфайли кўриш қобилияти ёмонлашса, шифокор кўригидан ўтинг.

    Дори-дармонларнинг ножўя таъсири

    Фото: Alamy

    Антигистаминлар, стероидлар, антидепрессантлар, гипертонияга қарши препаратлар — буларнинг барчаси кўзларнинг қуриши, вақтинчалик кўриш қобилиятининг йўқолиши каби ножўя таъсирларга эга.

    Ечим: Ҳар қандай дори-дармонларни қабул қилишдан олдин, қўлланиш қоидалари билан танишиб чиқинг ва шифокорингиз билан эҳтимолий хавфларни аввалдан муҳокама қилинг.

    Экология ва ифлосланган ҳаво

    Катта шаҳарда асосан ҳаво қуруқ бўлади, зарарли ва заҳарли газ ва тутунлар кўп бўлади. Буларнинг бари кўзлар саломатлигида акс этади.

    Ечим: ҳатто булутли об-ҳавода ҳам ултрабинафша нурларидан ҳимояловчи кўзойнаклар тақинг. Уйда ҳаво намлагичлардан фойдаланинг.

    Контакт линзаларининг гигиенасига эътиборсизлик

    Контакт линзалари миллионлаб одамларга яхши кўришга ёрдам берадиган ажойиб ихтиродир. Аммо улардан нотўғри фойдаланса, яхши парвариш қилинмаса акс таъсир қилиши мумкин.

    Ечим: Линзаларни тўғри парвариш қилиш қоидаларига амал қилинг.

    1 феврал, 14:50   Изоҳ (0)   4387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2025 йилда дори-дармонларга сарфланадиган маблағни тежашга ёрдам берадиган бепул ва оддий кўникмалар

    19 январ, 20:45

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    Болаларнинг асосий нонуштасига айланган ушбу маҳсулот саратонга олиб келади — эксперт

    8 январ, 09:43

    Нима учун инсон гўдаклик даврини эслай олмайди?

    14 январ, 15:01

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    Невролог тавсияси: стресс билан курашишнинг оддий усуллари

    10 январ, 16:51

    Юрак санчиб оғриса: яқинларимиз ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим тавсиялар

    10 январ, 12:28

    Умуртқа поғонасининг қийшайиши: сколиозни қандай даволаш мумкин?

    23 январ, 17:53

    Эрталаб қаҳва ичиш умрни узайтириши аниқланди

    12 январ, 10:35

    Ортиқча вазн тўпламасликка ёрдам берадиган самарали усуллар

    14 январ, 11:58

    Қандай қилиб битта лимон ва туз ёрдамида уйқуни яхшилаш мумкин?

    14 январ, 18:54

    Жигар саломатлигини сақлайди: рационга киритиш лозим бўлган 7 та маҳсулот

    17 январ, 14:23

    Уй юмушларини бажаришда соғлиқ учун хавфли бўлган 6 та хатолик

    24 январ, 21:00

    Нима учун D витамини ҳазм қилиш тизими учун муҳим? Гастроэнтеролог жавоб берди

    17 январ, 09:39

    Иммунитетни пасайтиради, камқонликка олиб келади: қатъий парҳез сабаб юзага келиши мумкин бўлган 10 та ножўя ҳолат

    16 январ, 17:55

    Кўк чой бош мия саломатлигини яхшилаши аниқланди

    17 январ, 16:57

    Тадқиқот: Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатган мактаб ўқувчиларида қандай ўзгаришлар содир бўлди?

    18 январ, 14:50

    Уларни ҳар куни истеъмол қиласиз: семизликка олиб келадиган маҳсулотлар

    20 январ, 16:49

    Гўзаллик салонларида соч ювдиришнинг кутилмаган хавфи аниқланди

    21 январ, 12:39

    Нима учун кечалари қон босими кўтарилади ва бунга қандай чора кўриш лозим?

    21 январ, 18:35

    Майизнинг кўпчиликка маълум бўлмаган 7 та фойдали хусусияти

    27 январ, 17:45

    Ажинларга қарши энг арзон ва тезкор восита: Уни ҳар қандай дорихонадан топиш мумкин

    23 январ, 11:15

    Қуруқ кўзлар синдроми ва глаукома: кам ухлашнинг организмга қандай зарари бор?

    24 январ, 12:44

    Қандай ҳолларда бир пиёла чой саратонни келтириб чиқаради?

    24 январ, 15:35

    Таиландда ҳаво ифлосланиши туфайли 350 дан ортиқ мактаб ёпилди

    24 январ, 15:15

    Инсон организмида энг кўп танқислиги кузатиладиган витаминлар қайси?

    27 январ, 10:21

    Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида 1-ўринга чиқди 

    28 январ, 13:35

    Шамоллаганда қулоқ битса қандай йўл тутиш лозим?

    30 январ, 11:28

    Озиш учун кунига 10 минг қадам юриш кифоями? Тажрибали тренер жавоб берди

    31 январ, 13:59

    Қуруқ йўтал хуруж қилганда ёрдам берадиган 3 та тавсия

    31 январ, 14:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.