Болгариянинг Созопол шаҳридаги Каваците соҳилида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ж.М. сувда чўкиб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди.

Маълумотларга кўра, фожиа 7 август куни украиналик қизни чўкишдан қутқаришга ҳаракат қилиш жараёнида содир бўлган. Йигит кучли тўлқинлар таъсирида назоратни йўқотган ва сув остидаги йирик қоятошлар орасига қисилиб қолган.
9 август куни Ж.М.нинг жасади Болгария Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизматлари томонидан сув остидаги қоятошлар орасидан олиб чиқилди.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Болгариядаги Фахрий консуллик билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрмоқда.
Изоҳ (0)