• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Aндижон

    “Шаҳар бамисоли бомбардимон қилингандек эди” — 122 йил олдин Андижонда рўй берган даҳшатли зилзила тарихи (фото)

    Тарихий манбаларга кўра, 1883—1972 йилларда Андижон атрофида 650 дан ортиқ зилзила содир бўлган. Уларнинг энг даҳшатли ва ҳалокатлиси 1902 йил 16 (3) декабрида юз берган. Ўшанда шаҳарнинг кўриниши гўё бомбардимон қилингандек қўрқинчли аҳволга келган.

    Орадан 120 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Андижон зилзиласи ХХ асрнинг энг ҳалокатли зилзиласи сифатида мутахассислар томонидан ҳали-ҳамон чуқур ўрганиб келинмоқда.

    “Дарё” сана муносабати билан ушбу воқеани яна бир бор эсга олди.

    Андижон шаҳри. Юқоридан кўриниш
    Фото: livejournal.com

    1902 йил 16 (3) декабрь, сешанба. Эрталабки соат тўққиз. Кимдир ишга, яна кимдир ўқишга шошилган. Дўконлар очилиб, савдо-сотиқ қизиган вақт. Бирдан ер остидан қаттиқ шовқин-сурон эшитилди, йўловчилар оёғи остидаги ер силкиниб, тротуарда бораётганларни йиқитиб юборди. Уйлар ва деворлар худди қулаб тушаётгандек тебраниб, теварак-атрофга ғиштлар сочилди, биноларнинг томлари қулаб тушди. 

    Казарма
    Фото: Д.Анучин

    Ярим соатдан сўнг янги, янада кучлироқ силкиниш юз берди ва гуллаб-яшнаган, бой Андижон кўз очиб юмгунча вайронага айланди. Барча маъмурий бинолар, турар жой бинолари, дўконлар, саноат муассасалари вайрон бўлди. 

    Андижондаги энг яхши уйлардан бири (Дорофееванинг уйи)нинг зилзиладан кейинги ҳолати
    Фото: Д. Анучин

    1977 йилда чоп этилган “СССР ҳудудидаги кучли зилзилаларнинг янги каталоги” маълумотларига кўра, жумладан, инструментал ёзувлар (сейсмограммалар) ёрдамида олинган натижалар асосида, зилзила қуйидаги параметрларга эга бўлган: 1902 йил 16 декабрь, соат 5:07; 40,8° шимолий кенглик, 72,3° шарқий узунлик; зилзила ўчоғи (гипотцентр) чуқурлиги — 9 км; магнитудаси — 6,4; максимал шиддати — 9 балл. 

    Ўша даврда чоп этилган “Нива” журналининг 1903 йилдаги сонида Андижон зилзиласи қуйидагича эсга олинади: 

    Жоме мадрасаси зилзиладан сўнг
    Фото: Д. Анучин
    Жоме мадрасаси олд қисми
    Фото: Д.Анучин

    “Андижон биноларининг кўриниши қўрқинчли. Ахлат уюмлари, бузилган харобалар, қайрилган ва йиртилган томлар билан ёпилган жойларни таниб бўлмайди. Рус-хитой банки, ғазнаси, ҳарбий мажлиси, лазаретнинг кўркам бинолари темирйўл станциясининг вокзали ҳалокатга учради; йўл бутунлай бузиб ташланди, фақат 21 декабрдагина бир амаллаб тузатилди...

    Андижон қалъаси, 1875—76 йилларда Черняев ва Скобелев қўқонликлар билан жанг қилган деворларда гўё ҳозиргина бомбардимон қилингандек кўринади. Унинг жанубий томонидаги ўпирилишлар, шубҳасиз, мина портлашини эслатади”.

    Цирк биноси
    Фото: Д. Анучин
    Ўрта Осиё темирйўлининг Андижондаги сув насос станцияси зилзиладан кейин
    Фото: Д.Анучин

    Яна бир “Туркистон генерал-губернаторлари” туркумидаги “Иванов” ҳужжатли ҳикоясида ҳам Андижон зилзиласи оқибатлари ачинарли эканлиги тасвирланган.

    “Гуллари, мевалари, узумлари, пахталари, чиройли манзаралари ва ажойиб мўтадил иқлими” билан машҳур бўлган Марказий Осиё Ломбардияси деб аталган шаҳар бамисоли узоқ вақт бомбардимон қилингандек харобазорда ётарди. 

    Йилнинг бу фаслида ҳаво жуда ёмон — ёмғирли, совуқ ва шамолли эди, бу эса бошпанасиз қолган бечора андижонликлар учун қўшимча азоб-уқубатлар қўшарди. Аммо омон қолганлар учун энг муҳими уларнинг тириклигида эди. Олти боланинг онаси бўлган бир аёл болалари билан қулаб тушган уйдан югуриб чиққанида на совуқни, на рутубатни, на балчиқни сезган, уларни бағрига босиб туриб: “Ҳаммаси барбод бўлсин! Майли!” дея қичқирарди.

    Темирйўл вокзали биноси
    Фото: Д. Анучин
    Ўрта Осиё темирйўлининг Андижон станцияси (зилзиладан кейин)
    Фото: А.Уткин

    Қайд этиш лозим, аҳоли зич жойлашган ҳудудни қамраб олган зилзила натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ҳақида турли маълумотлар берилган. 

    Мисол учун, 1902 йил 7 декабрдаги расмий маълумотларга кўра, зилзила оқибатида Андижонда 1600, Ёрбоши волостида 600, Олтинкўлда 650, Хаканда 700, Манғизда 20, Қўқон қишлоғида 800, Асакада 218, жами 4570 нафар киши ҳалок бўлган. Шунингдек, 30 112 та уй, шу жумладан, 130 та рус иморатлари вайрон бўлган. Бундан ташқари, Марғилон уездида 229 киши ҳалок бўлиб, 3000 та уй вайронага айлангани баён қилинган.

    Рус-Хитой банки биноси бўлими
    Фото: livejournal.com
    Касалхона
    Фото: ivejournal.com

    Расмий “Туркистон ведомости”да чоп этилган Андижондаги мухбирлардан бирининг хабарида эса ҳалок бўлганлар сони 7000 нафаргача, жароҳатланганлар сони эса 18000 нафаргача етгани кўрсатилган.

    Энг батафсил маълумотлар С.А. Мелик-Саркисяннинг рисоласида келтирилган бўлиб,  уларнинг бир қисми жадвалда акс эттирилган.

    Андижон зилзиласи оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида маълумот
    Фото:  С.А. Мелик-Саркисян жадвали
    Пахта заводи
    Фото: ivejournal.com

    Москва давлат университетининг Ершунослик музейида Дмитрий Николаевич Анучин томонидан тўпланган фотоколлекциядан Андижон ҳалокатидан кейинги зилзила оқибатларининг бирламчи фотоҳужжатлар мавжуд. Шаҳар манзаралари акс этган турар жой, диний, ҳарбий, транспорт ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган, конструкцияларнинг ўзгариши ва бузилиши батафсил акс этган фотосуратлар тўплами “Андижон 1902 йилги зилзиладан кейин” деб номланади.



    Умиджон Мамарасулов,
    Халқаро Нордик университети
    1-босқич магистранти

    16.12.2024, 17:54   Изоҳ (0)   17103
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Андижон#зилзила#Андижон зилзиласи
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йил бошидан бери нечта зилзила сезилди?

    26.10.2015, 17:28

    Тошкент зилзиласи – Ўзбекистон тарихидаги энг йирик зилзила эмас. 1902 йилги Андижон зилзиласида салкам 5 минг киши ҳалок бўлган

    16.12.2019, 08:23

    “Туркияда кучли зилзила бўлиши аввалдан кутилганди” — профессор Boxидхон Исмоилов билан ер силкиниши ҳодисаси тўғрисида суҳбат (видео)

    10.02.2023, 17:33

    “Ўзбекистон зилзилалар доимий содир бўлиб турадиган зонада жойлашган” – профессор Воҳидхон Исмоилов

    11.02.2023, 15:20

    Тошкент вилоятида 3,6 магнитудали зилзила кузатилди

    05.03.2024, 12:13

    “Дарё” дайжести: 5 мартнинг энг муҳим хабарлари

    05.03.2024, 22:15

    Ўзбекистон ҳудудида кетма-кет иккита зилзила қайд этилди 

    07.03.2024, 01:11

    Андижон ва Фарғона вилоятларида 2-3 балли зилзила кузатилди

    14.03.2024, 10:04

    Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    22.03.2024, 09:05

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    04.04.2024, 08:21

    Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    18.04.2024, 20:50

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июндан нималар ўзгаради?

    29.05.2024, 13:25

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятида сезилди

    18.06.2024, 08:05

    Бухоро ва Навоий вилоятларида кучсиз зилзила содир бўлди

    02.08.2024, 11:00

    Тошкентда 2 балли зилзила содир бўлди

    23.11.2024, 13:56

    Хавотир ва умид: Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши 20 йил кечикишига Россия сабабчими?

    25.11.2024, 20:00

    Андижонда 98 млн сўмлик суюлтирилган газ баллонларини бошқаларга бериб юборган тумангаз ходимлари ушланди

    05.12.2024, 18:49

    Ўзбекистонда 7 декабрь куни ҳарорат яна пасаяди

    06.12.2024, 10:35

    Ўзбекистонда 8 декабрь куни 7 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

    07.12.2024, 12:10

    Суперлига ва Пролига жамоалари 2025 йилги мавсумда Adidas Tiro Pro тўпларидан фойдаланади

    07.12.2024, 15:37

    Ўзбекистонда ҳарорат кечалари 10 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

    08.12.2024, 10:30

    Ўзбекистонда 10 декабрь куни ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди

    09.12.2024, 18:32

    Андижонда Lacetti ёниб кетди

    09.12.2024, 19:40

    Андижонда Lacetti “пешеход”дан ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборди

    09.12.2024, 22:55

    Учта ҳудудда қарийб 700 млн сўмлик “свет” ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    10.12.2024, 21:17

    Ўзбекистонда 12 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    11.12.2024, 13:10

    Қарши давлат техника университети ташкил этилади

    11.12.2024, 18:34

    Андижонда уй-жойи “снос”га тушган фуқароларга салкам 7 миллиард сўмлик компенсация пуллари ундириб берилди 

    11.12.2024, 16:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.