Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 2 август куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 2 август куни Тошкент вақти билан 10:39 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Эпицентр — Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани. Зилзила координаталари: 40,42 градус шимолий кенглик; 65,19 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 351 километр жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Навбаҳор туманида 2-3 балл,
- Ғиждувон туманида 2 балл,
- Навоий шаҳрида 2 балл,
- Кармана туманида 2 балл.
Бундан олдин Андижон вилоятида 18 июнь куни, 31 май куни Жиззах вилоятида ерости силкинишлари қайд этилганди. Шунингдек, 5 майда Наманган вилоятида 3,7 магнитудали, 19 апрель куни эса Қашқадарё вилоятида кучсиз зилзила кузатилганди.
Изоҳ (0)