ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Ўзбекистон ҳудудида кузатилган зилзилалар тўғрисида маълумот берди.
Маҳаллий вақт билан 7 март соат 00:33 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани. Зилзила координаталари: 38,77 градус шимолий кенглик; 64,95 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 11 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 457 километр жанубий-ғарбда.
Республика ҳудудида сезилиш кучи:
- Касби туманида 2-3 балл,
- Нишон туманида 2 балл,
- Муборак туманида 2 балл,
- Қоравулбозор туманида 2 балл,
- Қарши шаҳрида 2 балл,
- Қарши туманида 2 балл,
- Косон туманида 2 балл,
- Олот туманида 2 балл.
Шунингдек, худди шу вақтда Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида яна бир ерости силкиниши қайд этилди. Зилзила координаталари: 38,76 градус шимолий кенглик; 64,85 градус шарқий узунлик.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Қашқадарё вилоятида 2 балл,
- Бухоро вилоятида 2 балл.
1 март куни Фарғона ва Андижон вилоятларида 3,5 магнитудали зилзила кузатилганди. Ундан олдин эса Хитой—Қирғизистон чегарасида 22 январь ва 30 январь кунлари содир бўлган зилзила кучи ҳам Ўзбекистонда сезилганди.
Изоҳ (0)