• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Туркияда кучли зилзила бўлиши аввалдан кутилганди” — профессор Boxидхон Исмоилов билан ер силкиниши ҳодисаси тўғрисида суҳбат (видео)

    “Дарё” нашри Фанлар академияси Сейсмология институти директори ўринбосари, геология-минерология фанлари доктори, профессор Воҳидхон Исмоилов билан зилзила ҳодисаси тўғрисида интервью уюштирди. Суҳбат давомида профессор Ўзбекистондаги ер силкинишлари тарихи, Туркия ва Япониядаги зилзилалар, табиий офат таъсирини камайтириш бўйича кўрилиши зарур бўлган чоралар ҳақида сўзлаб берди.

    Ўзбекистондаги энг сейсмофаол ҳудудлар

    Ер куррасининг пайдо бўлишидан бошлаб, геодинамик жараёнлар мавжуд. Ер ўз ўқи атрофида ва қуёш системасида айланиб турибди, демак, у доимий ҳаракатда. Қолаверса, Ер қаъри ички тузилиши бўйича ҳам мунтазам ҳаракатланади.

    Global сейсмоген зоналар Ер қаърининг Ўрта Ер денгизи параллелида жойлашган. Иккинчи сейсмоген зона эса Тинч океани ҳудуди ҳисобланади. Япония, Флиппин, Курилла, Индонезия — буларнинг бари сейсмоген зонададир.

    Ўзбекистон ҳам Ўрта Ер денгизи сейсмоген зонасида жойлашган. Хоҳлаймизми, йўқми, бу ерларда зилзилалар бўлади. Чунки тектоник плиталар ҳаракати ўзаро боғлиқ. Масалан, Ўзбекистондаги тоғларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб ҳам тектоник плиталарнинг бир-бирига нисбатан ҳаракати ҳисобланади. Тяншан, Помир тоғлари нима учун пайдо бўлди? Бу Турон плитаси билан Ҳиндистон плитасининг бир-бирига жуда катта босими натижасидир. Ҳиндистон плитаси Турон плитасининг остига кириб кетаётиб, Турон плитасини кўтаргани сабабли Помир ва Тяншан тоғлари пайдо бўлган.

    Бу ўзидан ўзи бўладиган жараён эмас. Мазкур ҳодисалар миллионлаб йиллар давомида юз беради. Шунинг учун у ерларда жуда катта зилзилалар, тектоник ёриқлар пайдо бўлиши кузатилган ва кузатилмоқда. Шу жараёнлар ҳалигача давом этяпти, тўхтагани йўқ ва ҳаliveри тўхтамайди.

    Ўзбекистондаги энг сейсмофаол ҳудудлар мамлакатнинг шарқий қисми – Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидир. Боиси ушбу ҳудудлар тектоник плиталарнинг энг фаол қисмида жойлашган. Фарғона водийсида “Таласа Ферган” деган катта регионал ёриқ кетган. Унинг узунлиги 500—700 километрдан иборат.

    Мамлакатда тарихан турли даражалардаги кўплаб зилзилалар бўлиб келган. Масалан, 1907 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон орасидаги сейсмоген зонада Қоратоғ зилзиласи бўлган. Ундан кейин, 1946 йилда магнитудаси бўйича Туркияда юз берган зилзила кучига яқин Чотқол зилзиласи кузатилган.

    1976 йилда Газлида (Бухоро-таҳр.) иккита кетма-кет зилзила юз берди. Уларнинг ҳам магнитудаси 7 баллдан ортиқ эди. Орадан 8 йил ўтиб, Газлида яна бир, магнитудаси 7,4 бўлган зилзила кузатилган. Мазкур ер силкинишлари жуда талафотли ва кучли бўлган. Умуман олганда, Ўзбекистонда дам-бадам шунақа кучли зилзилалар содир бўлиб туради.

    Яна бир мисол, XIV асрда Ахсикентда ер қимирлаган. Наманганда жойлашган ўша пайтдаги шоҳ саройларининг барчаси зилзиладан вайрон бўлган, дейишади.

    Тарихий манбаларда зилзилаларга оид кўплаб маълумотлар бор. Жумладан, 942 йилда Кўҳна Урганч зилзиласи келтирилган.

    1966 йилда Тошкент зилзиласи, ундан 100 йил муқаддам, 1868 йилда Тошкентнинг шарқий қисмида шунақа кучдаги, 6 магнитудали зилзила содир бўлган. Ўзбекистон зилзилалар доимий содир бўлиб турадиган ҳудуд ҳисобланади.

    Воҳидхон Исмоилов 
    Фото: “Дарё”

    “Туркияда кучли зилзила бўлиши аввалдан кутилганди”

    Туркияда жуда фожиали зилзила бўлди. Бу аввалдан кутилган зилзила эди. Аммо ер қимирлашининг куни аниқ прогноз қилинмаганди. Кутилгани шундан иборатки, мамлакатда 90 йилларда зилзила бўйича ҳудудли хариталаш ишлари олиб борилган. Ўша ҳудудларда эҳтимолий зилзила 9-10 баллик бўлиши мумкинлиги белгиланган. Зилзила ҳудудлари шарқий Анадўли ёриғида жойлашган. Бу ёриқнинг узунлиги 700—1000 километрга етади. Масалан, 1939 йилда Туркияда содир бўлган “Эрзинжон” зилзиласи ўша ёриқ чизиғида содир бўлган. Ундан кейин, Кавказда 1988 йилда “Спитак” зилзиласи юз берган ва оқибатда 25 минг нафар одам оламдан ўтган. У зилзила ҳам ўша ёриқ чизиғида жойлашган.

    Туркияда юз берган охирги зилзила ҳам Анадўли ёриғининг жанубида, Қаҳрамонвараш, Газиантеп шаҳарлари атрофида содир бўлди. Ёриқ узунлашади ҳам, чуқурлашади ҳам, ёнига ҳам кенгаяди. Бу тектоник плиталарнинг ҳаракатидир.

    Туркиянинг жанубидаги Сурия томонда араб плитаси бор. Ўша плита ва Анадўли плитаси ўртасидаги босимдан Анадўли плитаси ғарб томонга қочяпти. Буёқдан у сиқиб боряпти. Шунинг натижасида анчагина ёриқлар пайдо бўляпти. Ер қаъридаги ёриқларнинг узилиши ва силжиши қайишқоқ тўлқинларга олиб келади ва бу зилзила тарзида намоён бўлади.

    “Японияда дунёдаги зилзилаларнинг 20 фоизи содир бўлган”  

    Ўтган йили Япониядаги университетлар ҳамда сейсмологик тадқиқотлар олиб борадиган институтларда бўлдик ва у ердаги мутахассислар билан мулоқот қилдик. Очиғини айтганда, Япония сейсмик нуқтаи назардан Туркиядан ҳам оғир аҳволда. Чунки у ерда регионал ёриқлар кўп ва тўртта плитанинг ҳаракати мавжуд.

    Бутун Японияда бўлган зилзилалар дунёдаги зилзилаларнинг 20 фоизини ташкил қилади. У ерда кўрсаткич шу даражада юқори. Охирги, 2011 йилдаги Синдай провинциясидаги Фукусима зилзиласи 9 баллдан ошиқ магнитудада бўлган. Японлар зилзилаларга мослашгани учун у ерда биноларни мустаҳкам қуришга эътибор кучли, одамларни зилзилалар ва сунамиларга ёшлигидан, мактабдан тайёрлашади.

    Японияда бинолар остига эластик фундаментлар қилинади. Бунинг натижасида зилзила қисман бўлса-да сўнади. Бино платформада тураверади, остки қисми эса қимирлайверади.

    Яна бир нарсани айтиш керакки, Японияда қурилаётган биноларда 800—1000 маркали бетонлар ишлатилади. Ўша бетон бино қуришдан олдин синаб кўрилади. Синов даврида бетон зилзиладан каттароқ кучланишга бардошли бўлиши талаб этилади. Улар фойдаланаётган арматураларни кўриб, қотиб қолдик. Японияда ҳақиқатан технология жуда кучли ривожланган.

    10.02.2023, 17:33   Изоҳ (0)   17382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2023 йили Жиззахда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 460 млн долларлик 31 та лойиҳа ишга туширилади 

    10.02.2023, 17:12

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда яқинда ишга туширилган саноат корхоналарини бориб кўрди

    10.02.2023, 17:12

    Жиззахда 2023 йилда 750 млн долларлик 10 та йирик лойиҳа ва 580 млн долларлик 110 та ҳудудий саноат лойиҳасини ишга туширилади 

    10.02.2023, 17:05

    “Келгуси икки йилда Жиззахда автомобилсозлик ва металлургия соҳаларида йирик лойиҳалар ишга тушади” — Шавкат Мирзиёев 

    10.02.2023, 17:01

    “Келгуси қишга яхшилаб тайёргарлик кўриш, мактаб, боғча, олий таълим муассасалари совуқ сабаб ёпилмаслиги учун “нималар қилиш керак?” деган саволга жавоб топиш лоз...

    10.02.2023, 16:57

    Ўзбекистондаги газ заправкаларда онлайн видеокамералар ўрнатиш мажбурий бўлади

    10.02.2023, 16:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канадада тупроқда 60 кунда парчаланадиган экобатарея яратилди

    Дунё | 14 июл, 14:20

    “Арсенал” Дёкереш трансферини якунлаш арафасида турибди

    Спорт | 14 июл, 14:10

    Энг ҳайратланарли якун ва мураккаб сюжетга эга бўлган турк сериаллари

    Кино | 14 июл, 14:02

    Беларусь вертолёти Россия дронини уриб туширди — Украина разведкаси

    Дунё | 14 июл, 14:00

    Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда иссиқ кучаяди

    Ўзбекистон | 14 июл, 13:50

    Ҳиндистон электрни тежаш учун кондиционер ҳароратини чеклайди

    Дунё | 14 июл, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.