• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент зилзиласи – Ўзбекистон тарихидаги энг йирик зилзила эмас. 1902 йилги Андижон зилзиласида салкам 5 минг киши ҳалок бўлган

    1902 йилнинг 16 декабрь куни Андижон шаҳрида мудҳиш зилзила рўй берган. Бу зилзила оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлган, ўн минглаб бинолар бузилган, шаҳар вайрон бўлган. Айнан шу офат туфайли Андижон тарихий қиёфасини йўқотган.

    «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош Андижон зилзиласи ҳақида ҳикоя қилади.

    Зилзила деганда хаёлимизга аввало Тошкент зилзиласи келади. Бу зилзила фан-техника тараққий этган пайтда содир бўлгани учун зилзиланинг асоратлари, ундан кейинги қайта қуриш киноленталарга, фотосуратларга муҳрланган. Аммо юртимизда Тошкент зилзиласидан аввал ҳам бошқа шаҳарларда зилзилалар ва беқиёс вайроналиклар бўлган. Ана шундай зилзилалардан бири эски Юлиан тақвимига кўра 1902 йил 2-3 декабрь (бугунги тақвимда 16 декабрь) кунлари содир бўлган ва бутун шаҳарни вайрон қилган Андижон зилзиласидир.

    Андижон зилзиласи ҳақида машҳур рус антропологи, Россияда антропология фани асосчиларидан бири, академик Дмитрий Николаевич Анучиннинг (1843–1923) таклифи билан С.А. Мелик-Саркисян «1902 йил 3 декабрдаги Фарғона зилзиласи» (Ферганское землетрясение 3-го декабря 1902-года, Москва, 1903) номли рисола ёзган ва нашрдан чиқарган.

    Андижон.

    Андижон.
    Фото: Wikipedia

    Рисолани тадқиқ этган олимлар – Р.Т. Шамсутдинов, А.А. Исҳоқов ҳаммуаллифликда ёзган «Андижон тарихидан лавҳалар» китобининг «Андижоннинг тарихий, меъморий обидалари нега бизгача етиб келмади?» деб номланган бобида шаҳардаги қадимий обидаларнинг замонамизгача етиб келмаслиги сабаблари кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Андижон шаҳрида бир нечта кучли зилзила бўлгани, айниқса 1902 йил декабрь зилзиласи жуда қаттиқ бўлгани, шу туфайли шаҳардаги  барча бинолар қулагани учун ҳам Андижонда тарихий бинолар сақланиб қолмагани ҳақида фикр юритган. Шунингдек, С.А. Мелик-Саркисян рисоласида келтирилган фактлар асосида 1902 йилда Андижонда юз берган зилзила кўламини тадқиқ этган.

    С.А. Мелик-Саркисяннинг рисоласида ёзилишича, зилзила туфайли Ўрта Осиёдаги йирик савдо ва саноат марказларидан бири бўлган Андижон шаҳри ва унинг атрофида жойлашган бир қатор қишлоқлар  тўла вайрон бўлган. 30 мингдан ортиқ уй таг-туги билан қулаб тушган, 5 мингга яқин одам зилзила содир бўлган пайтда ва кейин вайроналар орасида қолиб ҳалок бўлган. Уйи қулаб тушган кўплаб оилалар бошпанасиз қолган.

    Офатдан сўнг Андижонда зилзила оқибатларини бартараф этиш ишлари бошланиб кетди. Бинолар остида қолган ўликларни чиқариб олиш, уларнинг жаноза маросимларини ўтказиш, зарар кўрганларга ёрдам бериш ишлари шулар жумласидандир.

    Ўлкада ҳукмрон бўлган руслар Андижонни қайта тиклаш учун ёрдам жамғармаси ташкил этди. Мелик-Саркисяннинг ёзишича, жамғармага ҳатто Россия императори Николай II ва рафиқаси ҳам маблағ ажратди. Шунингдек, Россия империясининг турли бурчакларидан Андижонга ёрдам жўнатилди.

    Шамсутдинов ва Исҳоқовларнинг китобида Андижон зилзиласига тегишли яна бир муҳим гап ёзилган. Унга кўра, рус ёзувчиси А.П. Чехов 1903 йил июнда доктор Книперга мактубида Москва шаҳри театрларида махсус спектакллар қўйилиб, томошадан тушган маблағ Андижонга, зилзила  оқибатларини бартараф этиш учун  юборилганини ёзган.

    Зилзилада ҳар бир хонадондан бир нечталаб одам ҳалок бўлгани ва андижонликлар мотам ичида қолганига қарамай, вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларни қайта тиклашда Андижон шаҳри ва унга туташ қишлоқлар аҳолиси жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилди.

    Андижонлик бойлар катта-катта эҳсон қилиб, шаҳар ва қишлоқларни тиклаётган халққа овқат пиширтириб берди. Аҳолига қурилиш ашёлари сотиб олиб берди.

    Зилзила оқибатлари.

    Зилзила оқибатлари.
    Фото: Wikipedia

    Андижонни тиклашда маҳаллий халқ билан бирга руслар, яҳудийлар ва бошқа миллат вакиллари, Андижонни бошқариб турган рус маъмурлари бирдай ҳаракат қилди. Андижонда фаолият олиб борган рус, яҳудий бойлари ҳам зилзила оқибатларини бартараф этишга анча маблағ ажратди.

    Ана шундай саховатпеша бойлардан бири Миркомилбой Мирмўминбоев эди. У Андижон шаҳрини тиклаш учун катта маблағ ажратди.

    Шамсутдинов ва Исҳоқов китобда Миркомилбой Мирмўминбоевнинг Андижон уезди бошлиғи Ю.А. Бржезицкийга ёзган хатини келтиради.

    Ўз она шаҳрим Андижоннинг маданий ривожланиши ва батамом тартибсиз аҳволда бўлган Гултепа майдонига маданий кўриниш бериш, майдон ҳам шаҳар кўрки бўлсин, ҳам аҳоли фойдалана олсин деб, мен Миркомил Мирмўминбоев ўз ҳисобимдан Андижон шаҳрига тортиқ сифатида қуйидаги иншоотларни қуришни ўз зиммамга оламан:
    • Турли миллат вакиллари – эркак ва аёлларга мўлжалланган қирқ ўринли намунали шифохона. Унда қуйидаги бўлимлар мавжуд бўлади:
    а) жарроҳлик;

    б) туғруқхона;

    в) ич касалликлар;

    г) секцион камералар ва ўлик сақлаш учун ертўла;

    д) дезинфекцион камера ҳамда шифохона бошлиқлари, ходимлари ва турли хизматчилар учун махсус бино;

    э) шифохона биносини марказий иситиш бўлими ҳамда сувни биологик тозалаш хизмати.

    • 30 ўқувчига мўлжалланган интернат тиридаги мадраса ўқувчиларини рус тилига ўргатиш бўлимига ҳамда зал ва ёрдамчи биноларга эга рус-тузем мактаби.
    • Юз ўқувчига мўлжалланган мадраса ва хонақоҳи бўлган намунали мактабхона.
    • Европача нусхадаги ертўла ва қоровулхона, учта ҳожатхонаси бор учта дўкон. Мана шу дўконлардан келадиган фойда юқорида кўрсатилган муассасаларни таъминлаш ва таъмирлаш учун ишлатилади.
    • Маҳаллий халқ ва европаликлар учун алоҳида бўлимларга эга бўлган ҳаммом.
    • Шу бинолар атрофида йўлкалар очиб, хиёбонлар барпо этиш, майдон марказида манзарали боғ барпо этиш.
    Кўрсатилган иншоотларнинг барини мен, Миркомил Мирмўминбоев, менинг назоратимда тузилган ва тегишли ҳокимият томонидан тасдиқланган лойиҳа ва смета асосида уч йил давомида қуриб битказишни ўз зиммамга оламан...

    Шу билан бирга, юқорида кўрсатилган барча бинолар, иншоот ва жиҳозларни қуриш учун ўз шахсий маблағимдан 500 минг сўм ажратаман.

    Бироқ мустамлакачи маъмурият маҳаллий сармоядорнинг саъй-ҳаракатларини онгли равишда қўллаб-қувватламади. Чунки Миркомилбойнинг эски шаҳарни замонавий талаб даражасида янгилашдек бу саховатли, эзгули ватанпарварлик ишларидан мустамлакачи маъмурлар ҳадиксираб қўрқди. Улар Миркомилбойбойнинг бу ишлари чоризм мулозимларини обрўйига путур етказиши, афкор оммада уларга нисбатан ишончсизлик уйғотиши, ўлкани бошқариш ишига Миркомилбойдек юрт фидойисининг салоҳияти ва обрўйи соя солиши мумкинлигини ўйлаб, Миркомилбойнинг таклифини рад этди. Таклифини рад этиш уёқда турсин, чор маъмурларининг сиёсий фитначилиги билан Миркомилбой тазйиқ-таъқибга учради ва судланиб, бегона юртга сургун қилинди.

    Ўзбекистон миллий энциклопедиясида Андижон зилзиласи ҳақида қўйидаги маълумот берилган:

    Андижон зилзиласи — Ўрта Осиёда содир бўлган кучли зилзилалардан бири. 1902 йил 2 декабрь (янги тақвимда 16 декабрь) соат 10:00 да рўй берган. Бу зилзиладан Андижон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқлар катта талафот кўрган. Ер кетма-кет уч марта силкиниб, биринчиси 8—9 балл, 1—1,5 дақиқадан сўнг иккинчиси 9 баллдан ортиқ ва яна 30 минут ўтгач, учинчиси 8—9 балл бўлди. 50 минг киши яшайдиган Андижон шаҳри билан атроф қишлоқларда кўп жойлар вайронага айланди. Зилзилада 4 652 киши нобуд бўлди. Зилзила натижасида Андижондан 5–6 чақирим наригача бўлган темир йўл излари эгилиб қолди. Андижон станциясидаги паровоз ва поезд вагонлари изларидан четга суриб ташланди. 2 декабрдан (16 декабрь) сўнг ҳам бир неча ой давомида Андижонда ер қимирлаб турди. Зилзила оқибатида Андижон ва унинг атрофида эни 10 сантиметргача бир неча ёриқ пайдо бўлди. Айрим ерларда ер сатҳи 70 сантиметргача чўкди. Андижон зилзиласи Жанубий Фарғона флексураси — узилиш чизиғи бўйлаб содир бўлган. Зилзила маркази Қораёрда (40,7° шимолий кенглик 72,2° шарқий узунликда) жойлашган.
    Бугунги кунда Андижон шаҳрида сақланиб қолган обида ва биноларларнинг аксарияти ўша машъум зилзиладан кейин қурилган. Жумладан, XIX асрда қурилиб, 1902 йил декабрда кучли зилзилада бузилиб, қулаб кетган ва аср бошларида қайта тикланган бинолардан Девонбеги ёки Девонобой масжиди (1862–1865 йилларда қурилган). Уйғур масжиди (1868–1870), Жоме мадрасаси (1882–1892) сақланиб қолган. Улар таъмирланиб, халққа қайтариб берилди. Андижонликлар улардан самарали фойдаланмоқда.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    16.12.2019, 08:23   Изоҳ (0)   54814
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.