• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистон зилзилалар доимий содир бўлиб турадиган зонада жойлашган” – профессор Воҳидхон Исмоилов

    Фанлар академияси Сейсмология институти директори ўринбосари Воҳидхон Исмоилов “Дарё” нашрига берган интервьюсидан Ўзбекистон сейсмофаол ҳудудда жойлашганини айтди.

    Профессорнинг таъкидлашича, мамлакатдаги Тяншан ва Помир тоғлари ер силкинишлари сабабли пайдо бўлган.  

    “Global сейсмоген зоналар Ер қаърининг Ўрта Ер денгизи параллелида жойлашган. Иккинчи сейсмоген зона эса Тинч океани ҳудуди ҳисобланади. Япония, Флиппин, Курилла, Индонезия — буларнинг бари сейсмоген зонададир.

    Ўзбекистон ҳам Ўрта Ер денгизи сейсмоген зонасида жойлашган. Хоҳлаймизми, йўқми, бу ерларда зилзилалар бўлади. Чунки тектоник плиталар ҳаракати ўзаро боғлиқ. Масалан, Ўзбекистондаги тоғларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб ҳам тектоник плиталарнинг бир-бирига нисбатан ҳаракати ҳисобланади. Тяншан, Помир тоғлари нима учун пайдо бўлди? Бу Турон плитаси билан Ҳиндистон плитасининг бир-бирига жуда катта босими натижасидир. Ҳиндистон плитаси Турон плитасининг остига кириб кетаётиб, Турон плитасини кўтаргани сабабли Помир ва Тяншан тоғлари пайдо бўлган.

    Бу ўзидан ўзи бўладиган жараён эмас. Мазкур ҳодисалар миллионлаб йиллар давомида юз беради. Шунинг учун у ерларда жуда катта зилзилалар, тектоник ёриқлар пайдо бўлиши кузатилган ва кузатилмоқда. Шу жараёнлар ҳалигача давом этяпти, тўхтагани йўқ ва ҳали-бери тўхтамайди”, – деди мутахассис.

    Воҳидхон Исмоиловнинг айтишича, Ўзбекистондаги энг сейсмофаол ҳудудлар мамлакатнинг шарқий қисми – Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидир.

    “Бу ҳудудлар тектоник плиталарнинг энг фаол қисмида жойлашган. Фарғона водийсида “Таласа Ферган” деган катта регионал ёриқ кетган. Унинг узунлиги 500—700 километрдан иборат.

    Мамлакатда тарихан турли даражалардаги кўплаб зилзилалар бўлиб келган. Масалан, 1907 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон орасидаги сейсмоген зонада Қоратоғ зилзиласи бўлган. Ундан кейин, 1946 йилда магнитудаси бўйича Туркияда юз берган зилзила кучига яқин Чотқол зилзиласи кузатилган.

    1976 йилда Газлида (Бухоро-таҳр.) иккита кетма-кет зилзила юз берди. Уларнинг ҳам магнитудаси 7 баллдан ортиқ эди. Орадан 8 йил ўтиб, Газлида яна бир, магнитудаси 7,4 бўлган зилзила кузатилган. Мазкур ер силкинишлари жуда талафотли ва кучли бўлган. Умуман олганда, Ўзбекистонда дам-бадам шунақа кучли зилзилалар содир бўлиб туради.

    Яна бир мисол, XIV асрда Ахсикентда ер қимирлаган. Наманганда жойлашган ўша пайтдаги шоҳ саройларининг барчаси зилзиладан вайрон бўлган, дейишади.

    Тарихий манбаларда зилзилаларга оид кўплаб маълумотлар бор. Жумладан, 942 йилда Кўҳна Урганч зилзиласи келтирилган.

    1966 йилда Тошкент зилзиласи, ундан 100 йил муқаддам, 1868 йилда Тошкентнинг шарқий қисмида шунақа кучдаги, 6 магнитудали зилзила содир бўлган. Ўзбекистон зилзилалар доимий содир бўлиб турадиган ҳудуд ҳисобланади”, – деди сейсмолог.

    Аввалроқ Воҳидхон Исмоилов Туркияда кучли зилзила бўлиши аввалдан кутилганини айтганди.

    11.02.2023, 15:20   Изоҳ (0)   15363
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Таълимда ёшлар билан шуғулланадиган махсус тизим, ёшларнинг ичига кирадиган масъуллар бўлиши керар” — Баҳодир Ғаниев

    11.02.2023, 14:58

    “Болаларни, ёшларни тарбиялашга ёндашувлар замонавий бўлиши керак” — Баҳодир Ғаниев мустақилликдан кейинги тарбия тизими ҳақида гапирди

    11.02.2023, 14:23

    “Вақф” фонди 10 мингга яқин уст-бош ва зарур жиҳозларни Туркияга жўнатди

    11.02.2023, 14:01

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Республика корпоратив секторида биринчилардан бўлиб GRI ва SASB ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган “Барқарор ривожланиш ҳисоботи”ни эълон...

    11.02.2023, 13:16

    Тошкентда 4200 долларни сўмга айирбошлаётган “валютчик”лар ушланди

    11.02.2023, 11:55

    Ўзбекистонда январь ойида 76 минг нафардан ортиқ чақалоқ туғилди 

    11.02.2023, 11:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.