Андижон вилоятида 18 июнь куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 18 июнь куни Тошкент вақти билан 01:12 да Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,27 градус шимолий кенглик; 72,83 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 302 километр шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Пахтаобод туманида 2 балл.
Бундан олдин 31 май куни Жиззах вилоятида ерости силкинишлари қайд этилганди. Шунингдек, 5 майда Наманган вилоятида 3,7 магнитудали, 19 апрель куни эса Қашқадарё вилоятида кучсиз зилзила кузатилганди.
Изоҳ (0)