ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Ўзбекистон ҳудудида кузатилган зилзилалар тўғрисида маълумот берди.
Маҳаллий вақт билан 14 март соат 09:49 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Эпицентр: Фарғона вилояти Қува тумани. Зилзила координаталари: 40,55 градус шимолий кенглик; 72,19 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 262 километр жанубий-шарқда.
Республика ҳудудиа сезилиш кучи:
- Марҳамат туманида 2-3 балл,
- Асака туманида 2 балл,
- Қува туманида 2 балл,
- Шаҳрихон туманида 2 балл.
1 март куни Фарғона ва Андижон вилоятларида 3,5 магнитудали зилзила кузатилганди. Ундан олдин эса Хитой—Қирғизистон чегарасида 22 январь ва 30 январь кунлари содир бўлган зилзила кучи ҳам Ўзбекистонда сезилганди.
Изоҳ (0)