“Ўзгидромет” 9 декабрь, душанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади Шамол шимоли-шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 6-8 даража совуқ,кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мукин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимолий шамол йўнакишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
“Ўзгидромет” 8—11 декабрь кунлари совуқ ҳаво массалари кириб келишини маълум қилганди. 8 декабрь куни эса республиканинг атор ҳудудларида қор ёғди.
Изоҳ (0)