Тожикистонда 22 март куни содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Тошкент вақти билан 08:47 да қайд этилган зилзила магнитудаси 5,4 балл, чуқурлиги 15 километр бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида унинг кучи қуйидагича сезилган:
- Фарғона вилоятида — 3 балл,
- Андижон вилоятида — 2-3 балл,
- Наманган вилоятида — 2-3 балл,
- Сирдарё вилоятида — 2 балл,
- Тошкент шаҳрида — 2 балл.
Ўзбекистонда сўнгги марта 14 март куни Андижон ва Фарғона вилоятларида 2-3 балли зилзила кузатилганди.
Изоҳ (0)