• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар Саломатлик

    Саратоннинг олдини олиш: онкологик касалликлар хавфини камайтириш учун 10 та профилактик чора

    Кимдир саратон касаллигига чалинганидан хабар топсак, ҳар сафар бу ўзимизда содир бўлмайди, деб ўйлаймиз. Аммо касал бўлганлар ҳам, эҳтимол, худди шундай фикрда бўлган.

    ЖССТ маълумотларига кўра, саратон касаллиги дунё бўйича ўлим ҳолатининг энг кенг тарқалган иккинчи сабабдир. Бундай хатарли касалликка чалинмаслик ва унинг олдини олиш учун инсонлар кундалик турмуш тарзини қайта кўриб чиқиши лозим. Онколог шифокор Хамис Магомедова ушбу жиддий хасталикка чалинмаслик учун қандай профилактик чоралар кўриш кераклиги ҳақида маълумот берди.

    Фото: Marie Claire

    1. Тана вазнини назорат қилиш

    Ортиқча вазнли ва носоғлом овқатланиш одатларига эга бўлган одамлар саратоннинг айрим турларига чалинишга мойил бўлади. Бунга далил сифатида семизлик ва саратон ўртасидаги боғлиқликни ўрганувчи 2023 йилги илмий тадқиқотни келтириш мумкин.

    Ортиқча вазнли одамларда  кўкрак, қалқонсимон без ва ошқозон ости бези саратони хавфи айниқса юқори. Бундан ташқари, вазн муаммолари даволанишни мураккаблаштиради ва кўпинча натижа бермайди. Жисмонан соғлом ва тетик бўлиш учун диетани қайта кўриб чиқиш, кўпроқ ҳаракат қилиш ва спорт билан фаол шуғулланиш лозим.

    1. Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилиш

    Тўғри овқатланиш рационига амал қилиш, жумладан, ўсимлик (мева, сабзавот, кўкат)ларга асосланган овқатлар, тўлиқ донли ва оқсиллардан ташкил топган озиқ-овқатлар танани касалликлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча керакли моддалар билан таъминлайди. Оддий углеводлар ва транс ёғларни ўз ичига олган зарарли овқатлар миқдорини камайтириш, шунингдек, колбаса ва қизил гўштдан воз кечиш муҳимдир.

    1. Спорт билан шуғулланиш ва фаол ҳаёт тарзи

    Жисмонан фаоллик соғлом вазн ва умумий саломатликни сақлашнинг асосидир. Мунтазам жисмоний машқлар кўкрак ва ичак саратонига қарши табиий ҳимояни кучайтиришга ёрдам беради.

    Агар сиз ўртача қийинликдаги спорт билан шуғуллансангиз, ҳафтасига 2,5 соат машқ қилишингиз ёки интенсив машқларни ҳафтасига 75 дақиқа бажаришингиз мумкин.

    Фото: Marie Claire
    1. Чекишни ташлаш

    АҚШ олимлари чекиш ўпка саратонига 87 фоиз ҳолларда сабаб бўлишини исботлаган. Шунинг учун нафас олиш тизимини тамаки туфайли хавф остига қўйиш мумкин эмас. Бундан ташқари, тамакидан қизилўнгач ва таносил тизими ҳам жиддий зарар кўради. Заҳарли тутунни пассив ҳолда ҳидлаш чекишдан ҳам хавфли.

    Тадқиқотларга кўра, чекишни ташлагандан ўн йил ўтгач ўпкада саратони вужудга келиш эҳтимоли 50 фоизга камаяди.

    1. Спиртли ичимликларни ичмаслик

    Спиртли ичимликларни бутунлай чеклаш энг тўғри қарордир. Шифокорлар алкоголь ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш жиддий касалликларга, биринчи навбатда, жигар ва ичак саратонига олиб келиши ҳақида огоҳлантиради. Бундай ичимликларга бўлган иштиёқ сут безларининг ҳолатига ҳам салбий таъсир қилади ва хавфли ўсимталар ривожланишига замин яратади.

    1. Солярийга ташриф буюрмаслик ва қуёш тик турган вақтда офтобда тобланмаслик

    Ҳозирги вақтда тери саратони (меланома, базалиома) энг кўп тарқалган саратон тури бўлиб келмоқда. Ушбу касалликларнинг асосий сабаби солярийда ёки очиқ ҳавода қуёшнинг хавфли ултрабинафша нурлари остида тобланишдир.

    Умуман олганда, ҳар қандай турдаги ултрабинафша нурлари организм ва тери ҳолати учун жиддий зарардир. Ҳар бир солярий жараёни саратон касаллигига чалиниш эҳтимолини 20 фоизга оширади. Шу сабабли қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланиш, иссиқ мавсумда ёпиқ кийим кийиш ва қуёш фаоллиги максимал соатларда ташқарига чиқмаслик тавсия қилинади.

    Фото: Marie Claire
    1. Табиий биоритмларга ва соғлом кун тартибига риоя қилиш

    Уйқу — инсон ҳаётининг муҳим қисмидир, у танада дам олиш ва ресурсларни тиклаш жараёнлари учун жавобгар. Яхши уйқу одамни кун давомида энергия билан таъминлашга ёрдам беради. Сифатли ҳордиқ иммунитетнинг яхши ишлашини таъминлайди. Сурункали уйқусизлик тананинг турли касалликларга қарши курашиш қобилиятига салбий таъсир қилади. Шу сабабли биологик ритмлар ва уйқу гигиенасига амал қилиш саратон ва бошқа кўплаб жиддий касалликлар пайдо бўлиши учун профилактик чора сифатида хизмат қилади.

    1. Мунтазам тиббий текширувлардан ўтиш, оила аъзоларининг ҳамда ёши катта яқин қариндошларнинг касаллик тарихини ўрганиб чиқиш

    Агар яқин қариндошларингиздан бири саратон касаллигига чалинган бўлса, профилактика чораларини кўриш ва шифокор билан генетик текширувни ўтказиш мумкин. Саратонга ирсий мойиллик ҳақидаги маълумотлар келажакда керакли диагностика чораларини белгилаш имконини беради. Улар туфайли муаммоларни дастлабки босқичларда аниқлаш, даволанишни ўз вақтида бошлаш ва тикланиш имкониятини ошириш мумкин.

    Қуйидаги текширувлардан мунтазам равишда ўтиш тавсия қилинади:

    • ирсият ва ёшни ҳисобга олган ҳолда саратон касаллигини аниқлаш учун текширув;
    • 40 ёшдан ошган аёлларга маммография ва бачадон бўйни саратони учун тест;
    • 45 ёшдан ошган беморларда ичак ўсимталарини аниқлаш учун колоноскопия тести.
    1. Психологик ва эмоционал ҳолатингизни кузатиб бориш

    Депрессия, кундалик ташвишлар ва сурункали стресс ҳам тананинг турли қисмларида ўсимтанинг ривожланишига сабаб бўлади. Асабийлик, доимий стресс саратонга қарши табиий ҳимоя механизмларини сусайтиради:

    • Мия ва асаб тизимининг иши бузилади, гормонал номутаносибликлар вужудга келади;
    • Саратонга қарши курашиш учун масъул бўлган ҳужайралар — лейкоцитлар ва Т-лимфоцитлар фаоллиги пасаяди;
    • Стресс гормонларининг ошиб кетиши ҳужайралар мутациясига олиб келади.
    1. Саратон касаллигини ўрганиб чиқиш, шифокорлардан тиббий маслаҳат олиш

    Ҳар бир инсон ўзи ва яқинларининг саломатлигига бефарқ бўлмаслиги ва бугунги кунда жадал ривожланиб бораётган турли касалликлар ҳақида ҳеч бўлмаса умумий тасаввурга эга бўлиши замин талабига айланган. Илмий мақолаларни ўқиш, тиббиёт соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлиш ва саратон турлари ҳақида маълумотларни ўрганиб чиқиш каби фойдали илмлар барчамизга жиддий хавф-хатарларни аввалроқ англашга ёрдам беради.

    10.12.2024, 15:35   Изоҳ (0)   15907
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саратон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кейт Миддлтоннинг укаси фильмдаги бош рол учун 1 млн доллар таклиф қилишгани ҳақида сўзлаб берди

    23.09.2024, 15:55

    Дунё бўйлаб оламшумул машҳурликка эришган бўлса-да, ҳаёти фожиаларга тўла бўлган юлдузлар (фото)

    27.09.2024, 16:12

    Райан Рейнолдс “Дедпул” фильмининг мухлиси, саратонга чалинган 8 яшар боланинг орзусини рўёбга чиқарди (видео)

    27.09.2024, 13:51

    Пестицидлар муаммоси: ифлосланаётган сув ва тупроқ, саратон хавфи, асаб тизимининг бузилиши

    30.09.2024, 12:10

    Кузнинг энг фойдали меваси — нокни рационга қўшиш учун 5 та сабаб

    03.10.2024, 16:27

    Шамоллашни тез даволайди: кузнинг энг шифобахш 5 та резавор меваси

    07.10.2024, 13:40

    Саратон ёшармоқда: касалликнинг энг кенг тарқалган 5 тури ва уларнинг олдини олиш йўллари

    07.10.2024, 18:22

    Acıbadem шифохоналари тармоғида кўкрак бези саратонини даволашга комплекс ёндашув

    14.10.2024, 09:00

    Оздиради, тинчлантиради ва ёшартиради: кўк чойнинг илмий исботланган 10 та фойдаси

    12.10.2024, 13:50

    Мамлакатдаги ўзгаришларга сабабчи бўлган Саудия Арабистонининг замонавий маликалари қандай кўринишга эга?

    21.10.2024, 10:40

    “Эзгу амал” жамғармаси ва ЕТТБ саратон касаллигига чалинган болаларни даволаш учун хайрия акциясини бошлади

    22.10.2024, 21:50

    Хавфли бўлиши мумкин: терида пигмент доғлар пайдо бўлганда нима қилиш лозим?

    25.10.2024, 14:51

    6 карра Олимпиада чемпиони саратоннинг сўнгги босқичи ташхиси қўйилганини маълум қилди

    25.10.2024, 16:09

    Бадавлат бўлишдан аввал қашшоқликда кун кечирган 5 нафар машҳур миллиардер

    29.10.2024, 12:55

    Куз фасли учун айни муддао: C витаминига бой 5 та энг яхши маҳсулот

    28.10.2024, 11:55

    Британия қироличаси касалликка чалинди 

    06.11.2024, 13:22

    Acıbadem шифохоналар тармоғида простата бехатар гиперплазияси (аденома) ва саратони қандай даволанади

    11.11.2024, 09:00

    TikTok’да ўзини саратон ва жигар циррозига чалинган бемор қилиб кўрсатиб, хайрия пулларини “еб келган” аёлга ҳукм ўқилди

    12.11.2024, 12:10

    Президентнинг Бокудаги иқлим саммитида иштироки, фаоллик даражаси пасайган уй-жой бозори, Фарғонада пора олаётганда ушланган коррупцияга қарши курашувчи мансабдор:...

    12.11.2024, 23:05

    Бобоси Ҳиндистон бош вазири, отаси сиёсий арбоб бўлган ҳинд актрисаси — Маниша Койрала қандай қилиб матонат рамзига айланди? 

    13.11.2024, 16:25

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ташкил қилинади 

    14.11.2024, 21:13

    Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади. Тақдирланганлар орасида машҳур актрисалар ҳам бор (фото)

    16.11.2024, 11:10

    Нурланиш, саратон, жинсий ожизлик... Электромобильлар магнит майдони инсон организми учун хавфлими?

    16.11.2024, 16:25

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Кўпроқ — яхшироқ дегани эмас: қайси витаминлар 40 ёшдан ошган аёллар учун мумкин эмас?

    20.11.2024, 19:35

    Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 та турдаги биологик фаол қўшимчалар

    22.11.2024, 10:58

    Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар 

    23.11.2024, 12:30

    Данияда тиббий наша қонунийлаштирилди

    28.11.2024, 23:35

    Стресс ва депрессия “ўчоғи”га айланиб қолган шаҳар: Тошкент ҳавоси ифлосланишининг сабаб ва оқибатлари

    30.11.2024, 11:05

    Намибия тарихида илк бор аёл киши президент бўлди 

    04.12.2024, 10:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.