• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    Дунё бўйлаб оламшумул машҳурликка эришган бўлса-да, ҳаёти фожиаларга тўла бўлган юлдузлар (фото)

    Миллионлаб доллар миқдорда гонорар олиш, кино премьераларига энг гўзал либосларда ташриф буюриш, қимматбаҳо уйларда яшаш — буларнинг барига ҳар ким ҳавас кўзи билан боқади. Аммо ҳашаматли ҳаёт доим ҳам бахт олиб келмайди. Қуйида ўтмишда жиддий руҳий жароҳатлар олган, бахтини йўқотган ва  биз билмаган турли мусибатларни бошидан кечирган машҳурлар ҳаёти билан танишамиз

    Киану Ривз

    Фото: Rolling Stone

    Киану Ривз Женнифер Сайм билан 1998 йилдан учрашишни бошлайди, бир йилдан сўнг Сайм ҳомиладор бўлади, аммо Ава Арчер Сайм-Ривз исмли чақалоқ ўлик туғилади. Киану ва Женнифер бундай фожиани кўтара олмайди ва ажрашади. Орадан икки йил ўтиб аёл гиёҳванд моддалар таъсирида автоҳалокатда вафот этади.Воқеалардан беш йил ўтгач, Киану Ривз Параде нашрига интервью берган:

    “Мен марҳум рафиқам ва фарзандимни соғиндим, чунки улар ҳаётимнинг бир қисми эди. Агар улар тирик бўлганида эди, ҳаётимиз қандай бўлар экан деб кўп ўйлайман... Мен энди ҳеч қачон қайтиб келмайдиган яқинларимни тез-тез эслаб тураман”.

    Шарлиз Терон

    Фото: Variety

    Шарлиздек латофатли ва муваффақиятли аёлга қараб, у бир вақтлар бошидан кечирган воқеаларга ишониш қийин. Актриса Жанубий Африкада ўсган. Унинг отаси ичкиликка ружу қўйган золим эркак бўлган. Кунларнинг бирида ота уйга яна маст ҳолатда келади ва аёлига ўлдириш билан таҳдид қилади. Шарлизнинг онаси ўзини ҳимоя қилиш учун эрини отиб қўяди, ёш қизалоқ эса буларнинг гувоҳига айланади.

    Суд Шарлизнинг онасига қўйилган қотиллик айбини олиб ташлаган. Актриса бу ҳақда ABC News нашрига шундай деган:

    “Мен ўша воқеани аниқ эслайман ва онамни тушунаман, уларнинг ўрнида мен ҳам шундай иш тутган бўлар эдим”, — дейди актриса.

    Жим Керри

    Фото: Variety

    2000 йилларнинг бошларида Жим Керрининг карьераси ортга кета бошлади. Эҳтимол, бунга актёрнинг драма йўналишида ишлагани сабаб бўлгандир. Ўша вақтларда Керри “Беғубор онгнинг абадий порлаши”, “Ойдаги одам” каби фильмларда суратга тушган.

    Интервьюлардан бирида актёр “Оскар”ни олишни орзу қилиши ҳақида айтган, аммо унинг на драматик, на комедияли роллари эътироф қилинмаган.

    Катрионани сўнгги манзилга кузатиб
    Фото: Theday.ru

    Жим Керри ҳаётидаги энг катта зарба 2015 йилда содир бўлган: актёр Катриона Уайт билан ажрашгач, унинг собиқ севгилиси катта дозада кучли дори ичиб, ўз жонига қасд қилган. Содир бўлган воқеалар туфайли Жим Керри чуқур тушкунликка тушиб қолган:

    “Мен уни руҳан кучли аёл деб билар эдим ва бизнинг ажралишимиз Катрионага қаттиқ таъсир қилишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим”, — деди актёр.

    Роуз Макгоуэн

    Фото: Тhе Hollywood Reporter

    “Сеҳрланганлар” телесериалидаги Пейж образини гавдалантирган актриса Роуз Макгоуэннинг болалиги осон ўтмаган. У Италияда “Худонинг болалари” деб номланган ноқонуний гуруҳда ўсган. Аҳолига ташқи дунё билан алоқа ўрнатишга рухсат берилмаган секта раҳбарлари вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилишини билиб қолган Роузнинг ота-онаси сектани тарк этади ва Италиядан АҚШга кўчиб ўтади. Бу вақтда Роуз 10 ёшда бўлади.

    “Сеҳрланганлар” сериалидан лавҳа
    Фото: Кинориум

    Орадан бир неча йил ўтгач, уни гиёҳванд моддалари истеъмолида ноҳақ айблашади. Махсус клиникадан бувисиникига қочиб кетган бўлажак актриса у ерда ҳам халоват топмайди ва яхши кўрган йигити билан кетиб қолади.

    Роузнинг йигити бахтсиз ҳодисадан вафот этгач, 2007 йилда актрисанинг ўзи автоҳалокатга учрайди ва юзининг бир қисми шикастланади. Операция қилдирганига қарамай, Макгоуэн чеҳраси ҳозирда аввалгидек эмас.

    Лиам Нисон

    Фото: Тhе Hollywood Reporter

    Лиам Нисон гўзал актрисага уйланган, уларнинг оиласида икки ўғил дунёга келган эди, аммо Нисоннинг бахти узоқ давом этмади.

    2009 йилда Наташа Ричардсон чанғи учаётганда боши билан йиқилиб тушади. Воқеа жойида Наташа ёмон лат емагани ва ҳаммаси яхши эканини таъкидлайди. Аммо зарба натижасида унинг миясида гематома пайдо бўлади ва охир-оқибат актриса бевақт вафот этади.

    Лиам Нисон рафиқаси Наташа Ричардсон билан
    Фото: Theday.ru

    Вуди Харрельсон

    Фото: Тhе Hollywood Reporter

    Вуди Харрельсон ўз отаси аслида жиноятчи ва қотил эканини билганида жуда ёш эди.  Унинг ота-онаси бўлажак актёр уч ёшлигида ажрашади ва Чарльз биринчи марта 7 йил муддатга қамалади. Сўнг яна бир бор қотилликда айбланиб, унга умрбод қамоқ жазоси тайинланади.

    Вуди отасини кечириши қийин бўлган, у 1968 йилдан 1981 йилгача падари билан гаплашмаган. Аммо вақт ўтиб қамоқхонага Чарльзни кўргани бора бошлаган ва ҳатто уни муддатидан олдин озод қилиш учун апелляция аризасини берган.

    Жек Николсон

    Фото: People

    Доимий баҳорий кайфиятда юрадиган ушбу актёр ҳеч қачон қийинчиликларга дуч келмаган инсонга ўхшайди. Аммо Жек Жиколсон ҳаётида кутилмаган ишлар кўп бўлган. Жумладан, 1974 йилда у кутилмаганда синглиси Джун аслида унинг онаси эканлигини билиб қолган. Актёр бу вақт 37 ёшда эди. Раққоса ва актриса ёлғиз она сифатида Голливудда муваффақиятли қозониш имконияти камроқ деб ҳисоблайди ва ўғлини бобоси ва бувиси қўлига топшириб, ўзини Жекнинг опасидек тутади. U1963 йилда саратон касаллигидан вафот этди, аммо машҳур актриса бўлиш орзуси ушалмай қолиб кетди.

    27.09.2024, 16:12   Изоҳ (0)   6627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Киану Ривз#Шарлиз Терон#Жим Керри

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алишер Навоий ҳақида 7 та қизиқарли факт

    07.12.2018, 23:23

    Наманган шаҳрида University of Business and Science 7 та факультетга қабул қилишни бошлади!

    31.10.2022, 10:30

    AKFA университети 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланганини эълон қилади. Ҳужжатларни университетнинг расмий сайтида, онлайн тарзда топшириш му...

    14.03.2023, 10:35

    Ўзбекистонда iPhone 15 ва iPhone 15 Pro смартфонларининг расмий сотуви бошланди

    06.10.2023, 10:30

    Ўзбекистонда янги Chevrolet Captiva'нинг эгалари ўз автомобилларига эга бўлди

    11.11.2023, 12:00

    “Асл Барака” компанияси колбаса ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ намойиш этди 

    23.11.2023, 19:30

    “Эрга тегишни умуман хоҳламай қолгандим”. Муниса Ризаева ўзини ўлдирмоқчи бўлгани, Арсенийга нисбатан негативлар ҳамда фарзандли бўлишга тайёрланаётгани ҳақида

    24.11.2023, 15:54

    Американи аслида ким кашф қилган? Лекин у Колумб эмас...

    25.11.2023, 20:00

    Фарғонада бедарак йўқолган қиз бир йилдан сўнг топилди

    02.12.2023, 18:50

    Chevrolet Onix автомобили учун  фойдали шартларда автокредит 

    09.02.2024, 16:30

    Chevrolet’дан баҳорги чегирмалар вақти! 70 миллион сўмгача фойда билан харидлар имконияти! 

    29.02.2024, 12:03

    Instagram: Хонзодага янги машина совға қилишди, Иззат Ибрагимов набирали бўлди, Дурдона Қурбонова Роналдо билан “учрашди”

    15.03.2024, 09:55

    Ҳамдам Собиров, Озода Нурсаидова ва “Миллион”нинг концертига кириш қанчага тушади?

    29.03.2024, 16:00

    Instagram: Отасини хотирлаган Лола, Тошкентга келган Мерьем Узерли, Шоҳруххон бетоб, Жаҳонгир Латипов онасининг орзусини ушалтирди

    01.04.2024, 09:51

    Instagram: BMW Х7 харид қилган Жалолиддин Аҳмадалиев, машинасини туртиб олган Ёрқинхўжа Умаров, стадионда қувлашмачоқ ўйнаган Аваз Охун

    08.04.2024, 10:50

    Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Муниса Ризаева, қизини мухлисларига кўрсатган Каниза, фарзанд кутаётган Дилшода Рустамжонова

    10.05.2024, 22:10

    Белла Ҳадид, Жулия Робертс ва Голливуддан воз кечиб, қишлоқ ҳаётини танлаган бошқа юлдузлар

    07.06.2024, 17:51

    Ўз даврида энг муваффақиятли бўлган 10 та мультфильм

    05.07.2024, 10:25

    Таркан қизини табриклади, Буржу Бирижик она бўлди: турк юлдузлари ҳаётида нима янгиликлар? (фото)

    21.07.2024, 12:12

    Instagram: Оилавий муаммолардан қочиб Туркияга кетган Дилдора Ниёзова, тўйда устидан пул сочилган Наргиза Азимова, актрисага ҳамкасблари уй совға қилди 

    29.07.2024, 22:55

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    “Уйимни сотиб бўлса ҳам бераман” — Озодбек Назарбеков “Овоз” лойиҳасига сарфланган 2 млрд сўм учун маломат қилмасликни сўради 

    16.08.2024, 20:12

     Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди

    03.09.2024, 05:20

    “Суд қароридан норозимиз”. Зоҳиршоҳ Жўраев апелляция шикояти киритишини айтди

    12.09.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40

    Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик юк станциялари барпо этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 27 май, 21:39

    Ўзбекистон Суперкубоги. “Насаф” пенальтидан урилган гол эвазига “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 27 май, 21:38

    Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармасининг минтақавий ваколатхонаси очилиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 май, 21:25

    Тошкент вилоятида 22 ёшли қизни Россияга фоҳишалик учун олиб кетаётган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 27 май, 21:10

    Ўзбекистонда беш йилда йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади

    Ўзбекистон | 27 май, 20:55

    Наполеон Бонапартнинг қиличи Париждаги аукционда 4,7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 27 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.