• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Бухоро

    TikTok’да ўзини саратон ва жигар циррозига чалинган бемор қилиб кўрсатиб, хайрия пулларини “еб келган” аёлга ҳукм ўқилди

    Бухоро вилоятининг Жондор туманида туғилган 38 ёшли аёл TikTok’да Матлуба номи билан профил очиб, одамларга ўзини бош мия саратони ва жигар циррози билан курашаётган бемор сифатида кўрсатиб, одамларнинг хайрия пулларини “еб келгани” маълум бўлди. Жиноят ишлари бўйича Жондор туман судида аёлнинг хатти-ҳаракатига қонуний баҳо берилди.  

    Суд ҳужжатларида ёзилишича, аёл ўзгаларнинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида 2021 йилнинг бошларида TikTok ижтимоий тармоғида “Матлуба1986” номли профил очиб, ушбу манзил орқали ўзининг бош мия саратони ва жигар циррози касаллигига чалингани ҳақида ёлғон видеомурожаатлар қилган. Даволаниши ва бошқа харажатлари учун тармоқ кузатувчиларидан эҳсон сифатида пул олишини айтиб, пластик карточкалари рақамларини эълон қилган. 

    У 2023 йилнинг ноябрь ойида Мақсад Наврўзовадан 5 миллион сўм, Шоҳиста Ортиқовадан 1 миллион сўм, Зулфизар Ўктамовадан 1,5 миллион сўм пул олган. 

    Суд муҳокамасида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган аёл айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, бундай хатти-ҳаракатига оилавий аҳволининг оғирлигини сабаб қилиб кўрсатган. 

    2021 йил бошларидан буён оила аъзоларим билан бирга Россия давлатига ишлаш мақсадида бориб келаман. Охирги марта 2022 йилнинг охирларида Россияга кетиб, 2023 йилнинг тахминан ноябрь ойларида қайтиб келиб, ҳозирги кунга қадар уйимдаман.

    2021 йилда Россия давлатида ишлаб юрган вақтимда иқтисодий шароитим оғир бўлгани сабабли турли ишларда ишладим. 2019 йил охирларидан ўзимга тегишли телефонда TikTok ижтимоий тармоғидан “Матлуба” номли профил очиб, фойдаланиб келдим. 2021 йилнинг бошларида иқтисодий шароитим оғир бўлгани сабабли пулга муҳтож бўлиб қолдим.

    Шундан сўнг TikTok’да ўзимни бош мия саратони ва жигар циррози касаллигига чалинган аёл сифатида кўрсатиб, жонли эфирлар қилдим ва одамлардан эҳсон пули сўрай бошладим. 2024 йилнинг апрель ойига қадар TikTok’дан картамга турли миқдордаги пулларни ташлатиб, уни шахсий харажатларим учун сарфлаб келдим, дейди воқеа ҳақида гапирган судланувчи. 

    Аёлнинг тан олишича, у умуман касалликка чалинмаган бўлган. 

    Мен Матлубанининг видеолавҳаларидан унинг иқтисодий шароити оғир эканини билган эдим. Ўша вақтда Матлуба TikTok ижтимоий тармоғида жонли эфир қилган вақтлари ўзининг бош мия саратони касаллигига чалинганини айтиб, жонли эфирда уни кузатувчилардан эҳсон сўрашни бошлаганди.

    Менинг онам ҳам саратон касаллигига чалиниб вафот этгани сабабли Матлубага раҳмим келган эди ва унга моддий жиҳатдан ёрдам беришга қарор қилдим. Матлуба TikTok’да қилган жонли эфирларида ўзининг пластик карта рақамларини ёзиб қўяр эди. Мен шундан кейин Матлубанинг пластик картасига турли миқдорда пул ўтказиб беришни бошладим. Бўлиб-бўлиб унга 5 миллион сўм миқдорида пул бердим.

    2024 йилнинг апрель ойи бошларида Матлуба TikTok’даги жонли эфирида қорнининг расмини ҳам кўрсатиб, жигар циррози касаллигига чалинганини айтиб, кузатувчилардан эҳсон сўрашни давом эттирди. Кейин билсак, у қорни устига дока қўйиб, “изолента” ёпиштирган экан. Суриштирсам, аслида, у ҳомиладор экани маълум бўлди, дейди судда сўз олган жабрланувчилардан бири. 

    Суд аёлни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “б” ва “г” бандлари (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ахборот тизимидан, шу жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик) билан айбли деб топиб, унга нисбатан шу модда билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллади ва куннинг кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 07:00 гача яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда, 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

    Аввалроқ Бухорода 16 ёшли бола ўзгалар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборгани, Тошкентда фуқарони Японияга ишга жўнатиш эвазига 7,4 минг доллар олган шахс ушлангани хабар берилганди.

    12.11.2024, 12:10   Изоҳ (0)   22201
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #суд#судья#аёл#Тик-ток#Бухоро

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жамоатчилик саволи: Мактаб директорини ишдан бўшатган ва қаматган Сурхондарё ҳокимига чора кўриладими?

    04.08.2023, 10:17

    “Док-1 Макс” иши: Судланувчилардан бири суддаги кўрсатувида терговда унга руҳий босим бўлганини айтмоқда

    19.08.2023, 14:03

    Британияда етти чақалоқни ўлдирган ҳамшира умрбодга қамалди 

    21.08.2023, 21:37

    “Док-1 Макс” судида 21 нафар судланувчи сўроқ қилиниб бўлди. Суд энди гувоҳлар ва жабрланувчиларни тинглашга ўтди

    06.10.2023, 15:53

    Samsung компаниясининг раҳбари фирибгарлик иши бўйича судда тўлиқ оқланди

    05.02.2024, 20:10

    Австриялик аёл ўғлини ит қафасида қийнагани учун қамалди

    02.03.2024, 13:38

    “Дарё” дайжести: 29 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    29.04.2024, 22:25

    “Аёлга 61 марта пичоқ санчган”. Тошкентда собиқ ҳарбий хизматчининг 19 йил аввалги қотиллиги фош бўлди

    13.06.2024, 18:05

    Янги Зеландияда аёл аэропортга олиб бормаган йигитини судга бериб, 18 минг доллар талаб қилди

    21.06.2024, 17:15

    Ўзбекистонда 13 нафар судья судьялик қасамёдини бузгани учун ваколатидан маҳрум бўлган 

    20.09.2024, 09:55

    22 октябрнинг энг муҳим хабарлари: Самарқанддаги уйлардан бирида содир бўлган портлаш, Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида икки кишининг ҳалок бўлиши, сифатсиз бензин сотила...

    22.10.2024, 22:40

    Фарғонада блогерни суд залидан чиқариб юборган судьяга нисбатан хизмат текшируви тайинланди

    23.10.2024, 18:54

    Навоийда ногиронлиги бор шахсга қамоқ жазоси берилгани юзасидан хизмат текшируви тайинланди

    24.10.2024, 10:15

    Қашқадарёда суд раисини судга берган собиқ ёрдамчи иши Косонда кўриб чиқиладиган бўлди 

    28.10.2024, 11:25

    “Тўққиз ой тоза ишладим, ҳеч қандай илтимосни бажармадим”. Судьяликдан ноҳақ кетказилганини айтаётган собиқ қози 

    28.10.2024, 17:10

    “Судьянинг лавозимдан олиниши укасига доир жиноят ишидаги иштироки билангина боғлиқмас”. Судьялар олий кенгаши “Дарё”даги мақолага муносабат билдирди 

    31.10.2024, 16:58

    Тошкент шаҳар судлари “Халқ назорати”даги шикоятга жавоб қайтарди

    02.11.2024, 12:10

    Сингапур суди аёлга укасининг хонасига киришни 8 йилга тақиқлади 

    02.11.2024, 22:10

    Қашқадарёда қудалар ўртасидаги суд можароси кадастр ходимлари кирдикорини фош қилди

    04.11.2024, 17:45

    Иситиш мавсумининг бошланиши, Қашқадарёда ёқалашган ўқитувчи ва ўқувчи, Наманганда ижарага олинган машинада авария бўлган мактаб ўқувчилари: 4 ноябрнинг энг муҳим

    04.11.2024, 22:54

    Қашқадарё судларида иш якуний босқичига етгач, таркиб тўсатдан ўзгартирилди. Бу ташқи аралашувлар билан боғлиқми?

    06.11.2024, 14:33

    Сурхондарё прокуратурасининг қашқадарёлик тадбиркорга сотилганини айтган “зампрокурор”га хизмат текшируви тайинланди

    08.11.2024, 16:35

    Гватемала Қуролли кучлар бош штабининг собиқ бошлиғига қарийб 3 минг йиллик қамоқ жазосини сўради

    08.11.2024, 17:44

    Қозоғистонда икки нафар аёл ижарадаги хонадонда ўлик ҳолда топилди

    09.11.2024, 12:10

    МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди

    09.11.2024, 16:46

    “Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти” — Олий суд раиси 

    09.11.2024, 23:15

    Ўзбекистондаги тергов изоляторлари деярли тўлган. Бундай ҳолат биринчи марта 2001 йилда кузатилгани маълум қилинди

    09.11.2024, 23:40

    Бухородаги мактабда фоҳишахона ташкил қилган 62 ёшли қоровулга ҳукм ўқилди

    11.11.2024, 09:40

    “Терговни масъулиятни сезадиган даражага олиб чиқишимиз керак” — Олий суд раиси 

    11.11.2024, 10:30

    “Аслида Роуз жон сақлаган нарса эшикмасди”. Кейт Уинслет “Титаник”нинг ўша машҳур саҳнаси ҳақида

    11.11.2024, 17:57

    Халқаро жиноий суд судьяси Москвада сиртдан ҳибсга олинди

    11.11.2024, 23:00

    Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Саудия Арабистон подшоҳлиги прокуратураси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

    11.11.2024, 22:25

    Президентнинг Саудия Арабистонига ташрифи, Тошкентда демонтаж қилинган ноқонуний реклама баннерлари, Наманганда тўқнашган Damas ва тепловоз: 11 ноябрнинг энг муҳим...

    11.11.2024, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кунг-фу ҳақидаги 100 та фильм сунъий интеллект ёрдамида тикланади

    Кино | 25 июн, 15:20

    Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёшини ошириш тавсия қилинди

    Иқтисодиёт | 25 июн, 15:15

    Мозамбикда 120 нафар бола исёнчилар томонидан ўғирлаб кетилди

    Дунё | 25 июн, 15:10

    Путин 2027 йилгача урушни давом эттира олади — НАТО разведкаси

    Дунё | 25 июн, 15:00

    Витамин ва минераллар танқислигини қандай тўлдириш мумкин? Мутахассисдан 5 тавсия

    Саломатлик | 25 июн, 14:50

    Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 14:38

    Юришдан ҳам яхшироқ: олимлар мия учун энг фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади

    Лайфстайл | 25 июн, 14:35

    Ўзбекистонда айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш бекор қилинади

    Ўзбекистон | 25 июн, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.