• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирусдан иккинчи тўлқин, Тоғли Қорабоғ масаласи, Туркиядаги зилзила. Октябрь ойи якунлари

    Коронавируснинг қайта хуружи, Қорабоғдаги қонли урушлар, Беларусь ва Қирғизистондаги норозилик намойишлари билан ўтган октябрь ойи Туркиядаги зилзила билан якунланди. Анъанага мувофиқ ой давомида юз берган энг муҳим воқеликларни эсга оламиз.

    Мавзуга доир:

    • Ёнғинлар тўхтади, тожвирус эпидемияси бошланди. Сулаймоний ўлди, Ҳайсам ибн Тариқ яшади. Январь нималар билан эсда қолди?
    • Чегара билмас коронавирус, Идлибдаги можаро, Олтинсой воқеалари, «Оскар»ни эгаллаб олган «Паразитлар». Февраль нималари билан эсда қолди?
    • Карантиндаги дунё. Ўзбекистонда коронавирус қандай кутиб олинди? Март ойининг якунлари
    • Чекинишни истамаётган COVID-19 ва карантиндан воз кечаётган Европа. Апрель ойи якунлари
    • Сардоба воқеалари ва тарқалишда давом этаётган коронавирус. Май ойи якунлари
    • Коронавирусдан янги рақамлар, Сўх воқеалари, ёмонлашаётган Жанубий ва Шимолий Корея алоқалари. Июнь ойи якунлари
    • Коронавируснинг ҳужуми, Авлиё Софиядаги илк жума намози ва Путин билан Фургал орасидаги можаро. Июль ойи якунлари
    • Афғонистондаги теракт, Ливан инқирозининг «портлаши» ва Беларусдаги муаммоли сайлов. Август ойи якунлари
    • Коронавирус рақамларининг ўсиши, Беларусдаги яширин инаугурация, Қорабоғда уруш. Сентябрь ойи якунлари

    Коронавирус

    Октябрь ойида коронавируснинг иккинчи тўлқини Европа Иттифоқида анча хавотирли тус олди. Шу сабабдан иттифоқнинг аксарият давлатлари қайтадан карантин жорий қилди. Жумладан, Германия, Франция қайтадан карантин жорий қилишга қарор қилган бўлса, Норвегия, Чехия, Словения, Дания ва Испанияда бир қатор чекловлар жорий этилди. Французларга кўчага заруратсиз чиқмаслик талаби қўйилди.

    Фото: EPA

    Россияда эса касалликдан ўлим ҳолатлари рекорд даражагача ўсишда давом этди. Украина ҳам мамлакатда амал қилаётган фавқулодда ҳолатни яна узайтиришга қарор қилди. Данияда 10 кишидан ортиқ одамнинг бир жойда тўпланиши ва соат 22:00 дан кейин алкогол сотиш тақиқланди.

    Лотин Америкасида жойлашган Колумбия касалликка чалиниш ҳолатлари сони миллиондан ошган 8-мамлакат бўлди. Ҳозирги кунда бундай кўрсатгич АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Россия, Аргентина, Испания, Францияда қайд этилган эди. Бу борада Колумбия Лотин Америкасидаги учинчи мамлакат бўлди.

    Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5 октябрь куни 35 миллиондан, 11 октябрь куни 37 миллион, 14 октябрь куни 38 миллион, 19 октябрь куни 40 миллион, 22 октябрь куни  41 миллион, 24 октябрь куни 42 миллион, 26 октябрда эса 43 миллион кишидан ошди. Айни вақтда бутун дунёда касалликни юқтириб олганларнинг умумий сони 45 миллиондан ошди. Кўриниб турганидек, бир ой давомида 10 миллион янги ҳолат аниқланди. Касалликдан вафот этганлар сони 1,2 миллионга яқин бўлиб, тузалганлар сони 33 миллиондан ошиқни ташкил қилмоқда. Касалликдан даволанаётганлар эса 11,2 миллионни ташкил этади.

    Шунингдек, ой охирларида олимлар касалликнинг янги тури аниқлангани ҳақида хабар берди.  Вируснинг бу тури айни пайтда Европа мамлакатларида кенг тарқалмоқда. Олимларнинг аниқлашича, Европадаги пандемиянинг иккинчи тўлқини коронавируснинг Испания қишлоқ хўжалиги ходимларидаги мутацияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мутацияга учраган коронавирус 20А.ЭУ1 номини олди, унинг тарқалишидаги асосий ролни эса Испанияда таътил ўтказиб қайтган одамлар ўйнади.

    Тоғли Қорабоғ – Жанубий Кавказнинг порохли бочкаси

    Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар тинчликка эришиш учун қилинган учта уринишга қарамасдан, 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Озарбайжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди. Аммо шу куни кейинроқ Арманистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бир-бирини Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади.

    Фото: Sputnik

    19 октябрда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги можаро бўйича музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилган. Кейинроқ Пашинян Тоғли Қорабоғда Россия учун бевосита хавф солувчи Сурия террорчилик гуруҳлари жангарилари бўлганлиги учун Москва у ерда аксилтеррорчилик операцияларини ўтказиш учун асосга эга эканлигини айтган.

    Туркия эса Боку илтимос қилса, «иккиланмасдан» Озарбайжонга аскарларини жўнатиши ва ҳарбий кўмак беришини маълум қилди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ ҳудудининг Озарбайжон кучлари эгаллаган бир қисмида муваққат махсус маъмурият тузиш ҳақида буйруқ имзолади.

    Сентябрь охирида низо кучайганидан буён Озарбайжон Тоғли Қорабоғда баъзи ҳудудларни эгаллаб олгани ҳақида кўп марта баёнот берган, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам Арманистон томонидан тасдиқланмаган эди. Хусусан, Боку хабарига кўра, у тан олинмаган республика чегараларидан жанубдаги ҳудудни (Эрон билан чегарадаги), шунингдек, Мадагиз қишлоғи жойлашган ҳудудни эгаллади.

    25 октябрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 25 октябрь куни Зангилан, Жаброил ва Кубатли туманларининг бир қатор қишлоқлари, шунингдек, Кубатли шаҳри қўлга олинганини маълум қилди. Кейинроқ Арманистон Мудофаа вазирлиги шаҳар эгалланганини тан олган эди. Бунинг ортидан Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғга Россия тинчликпарварлари киритилишини ёқлаб чиқди. «Мен Россия тинчликпарварлари низо ҳудудига киритилиши тарафдориман», деди Пашинян. Айни вақтда у Россия тинчликпарварларининг бу минтақага жойлаштирилишини низонинг барча томонлари маъқуллаши кераклигини қўшимча қилди.

    Октябрь ўрталарида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Арманистон ва Озарбайжон вакиллари муҳокама қилган охирги келишувлар Тоғли Қорабоғга тинчликпарварларни киритишни ўз ичига олишини айтганди. Вазирнинг сўзларига кўра, улар «жанговар ҳаракатлар қайта бошланмаслигини» кафолатлаган бўлар эди.

    Никол Пашинян.

    Никол Пашинян.
    Фото: Reuters

    Ўз навбатида, Арманистон ташқи ишлар вазири Зохраб Мнацаканян тинчликпарварларни киритиш масаласини «ўта муҳим масалалардан бири», деб атади. Унинг айтишича, бу минтақада ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлашга ва сақлашга ёрдам беради.

    Беларусда ҳукуматга қарши намойишлар ва умуммиллий иш ташлаш

    Август ойидан буён давом этаётган Беларусдаги норозилик намойишлари октябрь ойида ҳам давом этди. Мухолифат раҳбари Светлана Тихановская Беларусь халқини дастлаб қўзғолонга чақирган бўлса, ортидан умуммиллий иш ташлашга чақирди.

    Унинг чақириқлари ортидан 26 октябрь куни Беларусда умуммиллий иш ташлаш бошланди. Иш ташлашга қатор давлат ташкилоти ходимлари қўшилмоқда, масалан, «Гродно Азот», Минск трактор заводи, Минск электротехника заводи, Минск ғилдиракли тягачлар заводи, «Белоруснефть», деб ёзади Meduza.

    Иш ташлашга кўплаб хусусий компанияларнинг ходимлари келиб қўшилди. Уларнинг айримлари 26 октябрь кунини дам олиш куни деб эълон қилган, қолганлари муддатсиз таътилга чиққан ёки техник сабабларга кўра, масалан, инвентаризация бўйича ёпилган эди. Улар орасида тиббиёт марказлари, дўконлар, барлар, кафелар, тил мактаблари, машғулот заллари, турфирмалар, гўзаллик салонлари ва сервис марказлари бор. Шунингдек, иш ташлашга МТС ходимлари ҳам келиб қўшилган (тасдиқланмаган маълумотларга кўра, уларни ишдан ҳайдаш бўйича таҳдидлар бўлган).

    Беларусдаги олий таълим муассасалари талаблари бир нечта норозилик акциясини ўтказди, ОМОН уларни қўлга олиш ишларини амалга оширди. Беларусь миллий техника университети ва Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети талабалари иккала таълим даргоҳи жойлашган Минскдаги Мустақиллик шоҳкўчаси бўйлаб марш уюштирди. Ғалаба майдони яқинида намойишчиларнинг бир қисмини ОМОН ходимлари ушлади. Махсус хизмат ходимларининг микроавтобусларини кўрган кўплаб талабалар қочиб кетди. Беларусь президенти Александр Лукашенко Беларусдаги намойиш қатнашчиларини терроризм йўлига ўтганликда айблади.

    Фото: EPA

    Туркияда зилзила

    30 октябрь куни Туркиянинг Измир шаҳри ҳамда Грециянинг оролларидан бирида вайроналикларга сабаб бўлган зилзила юз берди. Зилзила Эгей денгизида, 16,5 км чуқурликда юз берди. Туркия ОАВи ва гувоҳларнинг хабар беришича, ер силкиниши мамлакат ғарбидаги турли вилоятларда ва Истанбулда сезилди. Измир мерининг бош котиби Бугра Гўкченинг маълум қилишича, ер силкиниши Туркия ғарбида сезиларли вайроналарни келтириб чиқарди, шаҳардаги бир нечта уй бузилди.

    Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлунинг маълум қилишича, Измирда олтита уй вайрон бўлди. AFP хабар беришича, зилзила оқибатида жами 14 киши ҳалок бўлди ҳамда 400 дан ортиқ киши жароҳатланди. Зилзила оқибатида юзага келган кичик сунами оқибатида Измир шаҳрида сув тошқинлари юз берди.

    Воқеа ортидан Ўзбекистон ТИВ Туркияда юз берган зилзилада ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жароҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия йўллади.

    31.10.2020, 22:36   Изоҳ (0)   40867
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франциянинг Лион шаҳридаги грек черкови яқинида отишма юз берди. Унда православ руҳонийси яраланди

    31.10.2020, 22:15

    АҚШда биринчи бор бир суткада 100 мингдан ортиқ одамда коронавирус қайд этилди

    31.10.2020, 21:35

    Россия қандай шароитда Арманистонга ёрдам беришини маълум қилди

    31.10.2020, 20:33

    Туркияда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 28 кишига етди

    31.10.2020, 19:34

    Никол Пашинян Путиндан Россия Арманистонга қандай ёрдам кўрсатишини аниқлаб олишни сўради

    31.10.2020, 18:54

    Италия, Испания ва Польшада коронавирус билан касалланиш бўйича суткалик антирекордлар янгиланди

    31.10.2020, 17:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Махачкала—Тошкент бўйича парвозлар бир ой давомида кечикиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 май, 17:00

    Қатар элчихонаси Трампга “учар сарой” совға қилинишига муносабат билдирди

    Дунё | 12 май, 16:50

    Кредит ва қарзлар аслида руҳиятингизга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 12 май, 16:40

    БААда “сунъий интеллект” фани жорий этилади

    Дунё | 12 май, 16:15

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 12 май, 16:11

    Ўзбекистондан Афғонистонга сара уруғлар етказиб берилди

    Ўзбекистон | 12 май, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.