Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги клиникада бурнини операция қилдираётган 9 ёшли бола вафот этди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, хусусий шифхонада 2016 йилда туғилган бола вафот этгани юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъкидланди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, бола бурнини операция қилдираётган бўлган.
Бундан аввал Блогер Фарҳод Маннопов ўлимида операция қилган жарроҳ эмас, анестезиолог айбдор деб топилган эди. Шунингдек, Фарғонада беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлган шифокор жазоланган эди.
Изоҳ (0)