• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Лайфстайл Илм-фан

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    Ядро уруши ХХ асрнинг энг даҳшатли фожиаси сифатида тарихда қолди, бироқ тадқиқотчилар ўтказган изланишларга кўра, инсоният ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа хатарлар ҳам мавжуд. Қуйида Ерда ҳаёт тугашига олиб келадиган воқеалар бўйича олимлар томонидан берилган фикрлар келтирилади.

    Уйқудаги супер вулқон

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Одатдаги вулқон портлаши ҳақида ҳаммамиз биламиз: аввал лава отилади, шаҳарлар кул остида қолади, лекин бир муддатдан кейин ҳаёт яна давом этади. Супер вулқон эса мутлақо бошқа ҳодиса бўлиб, у тоғ кратердан иборат эмас. У бутун бошли қитъага зарар етказиши мумкин бўлган улкан ер ости тизимидир.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Масалан, АҚШдаги Еллоустон (Yellowstone) миллий боғи остида улкан магма омбори (ерости лаваси ва эриган тоғ жинсларидан иборат) яширинган. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, бу ерда охирги марта йирик портлаш бундан 640 минг йил аввал содир бўлган. Ўшанда Америка ҳудудининг ярми кул билан қопланган. Агар шундай воқеа яна рўй берса, Ер юзида глобал совуқлик бошланиб, минглаб флора ва фауналар нобуд бўлиши, иқтисодиёт ва транспорт тизимлари издан чиқиши мумкин.

    Астероиднинг қулаши

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Ер коинотдан келадиган майда жисмлар билан доимий равишда тўқнашиб туради. Уларнинг аксарияти атмосферага кириши биланоқ ёниб кетади ва биз кўпинча осмонда кўрадиган ёрқин чақнашлар — метеорлар ҳосил бўлади. Аммо Ер сайёраси жуда катта осмон жисми билан ҳам тўқнашиши мумкин.

    Бундан 66 миллион йил аввал Юкатан яриморолига улкан Чиксулуб астероиди урилган, унинг зарб тўлқини даҳшатли оқибатларга олиб келган ва натижада кучли зилзилалар, йирик ёнғинлар ва цунами тўлқинлар юз берган. Энг хавфлиси эса атмосферага кўтарилган улкан чанг булути бўлган. У йиллар давомида қуёш нурларини тўсиб, Ер юзидаги иқлимни кескин совитиб юборган. Оқибатда экотизим бузилиб, динозаврлар ва кўплаб бошқа тирик мавжудотлар йўқ бўлиб кетган.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Ҳозирги кунда астрономлар бундай таҳдидларни диққат билан кузатиб боради. “Потенциал хавфли объектлар” деб аталадиган астероид ва кометалар рўйхати мунтазам янгиланади. NASA ва Европа космик агентлиги (ЭСА) турли дастурлар орқали уларни эрта аниқлаш устида ишлар олиб боради. Сўнгги йилларда эса инсоният тарихида илк марта амалий синов ҳам ўтказилди: DART миссияси ёрдамида астероиднинг йўналишини ўзгартиришга уриниш муваффақиятли амалга оширилди.

    Бироқ барча илмий ютуқларга қарамай, коинот кутилмаган пайтда улкан тошни Ерга йўналтириши ва бутун шаҳарларни бир зумда харитадан ўчириши мумкин.

    Янги пандемия

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    XXI аср бутун дунёни биргина вирус издан чиқариши мумкинлигини яққол исботлаб берди. COVID-19 қисқа вақт ичида самолётларни тўхтатди, барча чегараларни ёпди ва иқтисодиётни ларзага солди.

    Инсониятга энг катта хавфни ўлим даражаси юқори бўлган вируслар етказади. Масалан, Эбола ёки парранда гриппи одатда кенг тарқалмайди, чунки касаллик инсонни тезда енгади ва бемор уни кўпчиликка юқтиришга улгурмайди. Аммо бир кун келиб бундай хасталиклар коронавирус каби тез тарқалиб кетса ёки Эбола каби вируслар авж олса, оқибати инсоният учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Цивилизацияга таҳдид солувчи яна бир омил бу биотиббиёт муҳандислигидир. Ҳозирги технологиялар лабораторияда вирусларни мутация қилиш ва ўзгартириш имконини беради. Кичик хатолик ёки қасддан қилинган ҳаракат янги, назорат қилиб бўлмайдиган патогенни пайдо қилиши мумкин.

    Глобал иқлим ўзгариши

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Ер юзидаги ҳаёт портлаш каби бирданига эмас, аста-секинлик билан ўз ниҳоясига етиши мумкин. Масалан, қурғоқчилик, бўронлар ва эриб бораётган музликлар она табиатга жиддий хавф солади. Зеро, иқлимдаги глобал ўзгаришлар оддий прогноз эмас, балки бутун дунё кузатувлари билан тасдиқланган фактга айланиб улгурган.

    Саноат даврининг бошланишидан бери Ернинг ўртача ҳарорати тахминан 1,2 даража ошди. Бу кўрсаткич бир қарашда оздек кўринади, лекин у ўзога хос занжир реакциясини ишга туширади: Гренландия ва Антарктида музликлари эрийди, океан сатҳи кўтарилади, аҳоли яшайдиган ҳудудлар яшашга яроқсиз бўлиб қолади.

    Сунъий интеллект ва технологик хавф

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Технологиялар ҳаётимизни анча осонлаштирди: сунъий интеллект бугунги кунда дронларни бошқаради ва инсондан тезроқ маълумотларни таҳлил қилади. Сунъий интеллект бугун аллақачон кўплаб ишларни бажара олади: матн ёзади, дронларни бошқаради, катта ҳажмдаги маълумотни одамдан тезроқ таҳлил қилади. Ҳозирча у ёрдамчи сифатида ишламоқда. Аммо олимлар огоҳлантиради: агар СИ бир кун ўз мақсадларига эга алоҳида фикрли тизимга айланиб қолса, вазият бутунлай ўзгариши мумкин.

    Машҳур физик олим Стивен Хокинг огоҳлантирган эди:

    “Назоратдан чиққан сунъий интеллект билан инсоният рақобат қила олмайди”.

    Илон Маск ҳам бу хавфни ядро қуролидан ҳам даҳшатлироқ деб атаган. Ҳозир бу сўзлар фантастика каби эшитилса-да, эҳтимолдан ҳоли эмас. Масалан, биргина киберҳужум бутун мамлакатларнинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Агар шундай ҳужум соғлиқни сақлаш, транспорт ёки ҳарбий тизимларга қаратилса, оқибатлари янада оғир бўлади.

    26 август, 13:53   Изоҳ (0)   3630
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бизни душмандан ҳимоя қиладиган қуроллардан воз кечмаймиз” — “Ҳизбуллоҳ” Исроилга жавоб қайтарди

    Дунё | 26 август, 17:40

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:25

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Кино | 26 август, 17:10

    Японияда полициячилар ноҳақ айбланган одамнинг қабрига бориб, узр сўради

    Дунё | 26 август, 16:50

    Миграция агентлигининг икки ходимига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 26 август, 16:37

    Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозирда қандай ҳаёт кечирмоқда?

    Лайфстайл | 26 август, 16:35

    Илон Маск Apple ва OpenAI компанияларини судга берди

    Дунё | 26 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 16:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.