APEX мобил иловаси — шахсий молияни бошқариш учун замонавий ва ишончли ечим. У орқали ҳисоб ҳолатини кўриш, пул ўтказмалари, хизматлар учун тўловлар ҳамда кредитларни онлайн расмийлаштириш имконияти мавжуд. Буларнинг барчаси тез, қулай ва хавфсиз тарзда амалга оширилади.
APEX билан кундалик молиявий масалаларни бир неча марта босиш орқали — навбатсиз ва банкка бормасдан ҳал қилиш мумкин.
APEX иловасининг имкониятлари:
· 100 млн сўмгача онлайн кредит олиш
· Виртуал картани онлайн буюртма қилиш
· Картадан картага (P2P) пул ўтказмалари
· Visa APEX BANK карталари ўртасида комиссиясиз пул ўтказиш
· Қулай шартларда омонат очиш
· Коммунал хизматлар ва интернет учун тўловлар
· “Вақф” орқали хайрия маблағларини юбориш
· Давлат хизматлари учун тўловларни амалга ошириш
Интуитив интерфейс, қулай навигация ва замонавий дизайн APEX билан ишлашни осон ва ёқимли қилади. Илова фойдаланувчи эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда яратилган — молиявий вазифаларни бемалол ҳал қилиб, ундан фойдаланишдан завқ оласиз.
Хавфсизлик ва фирибгарликдан ҳимоя. APEX шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилиш учун илғор хавфсизлик чораларини қўллайди ва барча молиявий операцияларнинг ишончлилигини таъминлайди.
Асосий хавфсизлик функциялари:
· Биометрик аутентификация — бармоқ изи ёки юзни аниқлаш орқали тез ва хавфсиз кириш
· Картани блоклаш — рухсатсиз фойдаланишга шубҳа туғилганда картани дарҳол музлатиш
· Тезкор хабарномалар — ҳар қандай шубҳали ҳаракатлар ҳақида реал вақт режимида хабар бериш
Тез орада янги бўлимлар:
- “Менинг автомобилим” — жарималар ва техник хизматлар учун тўлов
- “Суғурта” — суғурта маҳсулотларини расмийлаштириш ва бошқариш
APEX мобил иловаси фойдаланувчининг барча эҳтиёжларига мос келувчи қулай функциялар ва юқори даражадаги хавфсизликни таклиф этади. Исталган вақтда ва жойда молиявий бошқарув — сизнинг қўлингизда.
Телефон: 1881
Сайт: apexbank.uz
Instagram: @apexbank.uz
Линкедин: APEX BANK
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)