• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёда ҳар 4 кишидан бири тоза ичимлик суви етишмовчилигидан азият чекади — БМТ ҳисоботи

    Дунё бўйлаб 2 миллиарддан ортиқ одам ёки ҳар 4 кишидан бири тоза ичимлик сувига эга эмас. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) 26 август куни ҳисобот эълон қилди.

    Foto: UNICEF
    Фото: UNICEF

    БМТ дунё аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар жуда суст кечаётганини билдирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамда UNICEF маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйлаб ҳар 4 кишидан бири тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. 100 миллиондан зиёд одам эса кўпинча дарё, ҳовуз ёки каналлардан тўғридан тўғри ерусти сувини истеъмол қилишга мажбур бўлган.

    ЖССТ ва UNICEF ҳамкорликда тайёрлаган тадқиқотда сув, санитария ва гигиена воситаларининг етишмаслиги миллиардлаб одамларни турли касалликларга дучор қилаётгани қайд этилган. Юқоридаги ташкилотлар бу вазият 2030 йилга бориб, янада оғирлашишини прогноз қилмоқда.

    “Тоза сув, санитария ва гигиена — бу имтиёз эмас, балки асосий инсон ҳуқуқларидир. Айниқса, энг чекка ҳудудларда бу борадаги чора-тадбирларни тезлаштиришимиз лозим”, деди ЖССТ вакили Руйдигер Крех.

    Ҳисоботда ичимлик суви 5 та турга ажратилган. Биринчи турдаги сув тоза ва хавфсиз бўлиб, у нажас ҳамда зарарли кимёвий моддалар билан ифлосланмаган бўлади. Шунингдек, унга одамлар исталган пайт эга бўла олади. Қолган 4 та тур эса қуйидагилар: асосий (30 дақиқадан кам вақт ичида эга бўлинадиган тозаланган сув), чекланган (тозаланган, аммо унга эга бўлиш учун кўпроқ вақт талаб қилинади), тозаланмаган (қудуқ ёки булоқдан олинган), ва ерусти суви (дарё ёки канал суви).

    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Дунё аҳолисининг 961 миллион нафари 2015 йилдан бери тоза сув билан таъминланган.  Бошқача айтганда, қамров 68 фоиздан 74 фоизга кўтарилган. Тоза сувга эга бўлмаган 2,1 миллиард кишидан 106 миллион нафари 2024 йилда ерусти сувларини истеъмол қилган. Бундай сувни истеъмол қилишга чек қўйган давлатлар сони 2015 йилда 142 та бўлган бўлса, ушбу рақам 2024 йилда 154 тага етган.

    Санитария хизматлари ҳақига гап кетганда, 2015 йилдан бери 1,2 миллиард одам санитария тизимларидан фойдаланиш имконига эга бўлган. Бунда қамров 48 фоиздан 58 фоизга ошган. Очиқ жойларда ҳожатини чиқарувчилар сони эса 429 миллиондан 354 миллионга камайиб, бутун дунё аҳолиси орасида 4 фоизни ташкил этган.

    Гигиена хизматлари бўйича эса 2015 йилдан бери 1,6 миллиард одам уйда совун ва сув билан қўл ювиш учун зарур қулайликларга эга бўлган. Бунда қамров 66 фоиздан 80 фоизга кўтарилган.

    “Болалар тоза сув, санитария ва гигиенага эга бўлмаса, уларнинг соғлиги, таълими ҳамда келажаги хавф остида қолади. Бу адолатсизликлар айниқса қизлар учун оғир бўлиб, улар кўпинча сув олиб келиш вазифасини бажаради. Қизлар, шунингдек, ҳайз кўриш даврида қўшимча муаммоларга дуч келади”, деди UNICEF вакили Сесилия Шарпе.

    26 август, 15:45   Изоҳ (0)   432
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #сув#тоза ичимлик суви#ичимлик суви#БМТ#ҳисобот#санитария

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Талабалар билан шартнома тузган ижарачиларга 7 ойда 40,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзи берилди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:40

    Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи: турк шоу-бизнесидаги энг машҳур жуфтлик ажралишди

    Шоу-бизнес | 26 август, 19:30

    Трамп АҚШ Федерал захира тизими бошқарув кенгаши аъзосини ишдан бўшатмоқчи

    Дунё | 26 август, 19:15

    Солиқ тўламай қиймати 150 млрд сўмга яқин товар сотган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:00

    Боливия президентлигига номзод Россия билан йирик шартномаларни бекор қилишни ваъда қилди

    Дунё | 26 август, 18:45

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    Ўзбек санъаткорлари Instagram’да реклама учун қанча ҳақ олади?

    Маданият | 26 август, 18:36

    “Россия Путиннинг Зеленский билан учрашувини чўзмоқда” — Мерц

    Дунё | 26 август, 18:25

    Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 26 август, 18:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.