• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади

    Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, инсон манфаатлари, қонун устуворлигини таъминлайдиган бу соҳани такомиллаштириш давлатимизнинг доимий эътиборида. Сўнгги саккиз йилда судларга доир 70 га яқин қонун, фармон ва қарор қабул қилинди. Уларнинг моддий-техник базаси яхшиланди.

    Булар аҳоли ва тадбиркорларнинг масалаларини ҳал этиб, адолатни қарор топтиришга хизмат қиляпти. Ўтган йили судларда 3 миллиондан ортиқ масала кўриб чиқилди. Ҳозирги кунда судга ариза бериш, суд ишининг ҳолатини кузатиш, суд ҳужжатларидан электрон нусха олиш каби 14 та хизмат рақамлашган. Олий суднинг “my.sud.uz” порталида хизматлар ва ундан фойдаланувчилар сони кўпайиб бормоқда. Шу пайтгача 17 миллионга яқин суд иши ахборот тизимлари орқали юритилган, 15,5 миллионта иш судьяларга инсон омилисиз тақсимланган.

    2024 йил 1 ноябрдан бошлаб, судларнинг ички ҳужжатлар айланмаси тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Натижада қисқа даврда давлат бюджетидан 638 миллион сўмлик харажатлар иқтисод қилинди. Энди буни изчил давом эттириш, судлар фаолияти самарадорлигини ошириш кераклиги айтилди. Хусусан, суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва кетадиган харажатларни олдиндан аниқлаб бериш, ҳуқуқий ёрдам бўйича виртуал маслаҳатчини яратиш, тайинланган жарималарни онлайн кузатиш ва электрон шаклда тўлаш каби имкониятлар одамларга катта қулайлик яратади. Бугун ривожланаётган сунъий интеллектдан фойдаланиб, бу каби кўплаб янгиликларни жорий этиш мумкин.

    Шу боис йиғилишда суд фаолиятини рақамлаштириш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

    Тақдимотга кўра, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилади. Бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади. У судларга зарур бўлган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади. Тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади. Ишларни кўриб чиқиш тезкорлиги ошади.

    Давлат раҳбари бунинг учун судлар ва барча алоқадор ташкилотларнинг ахборот тизимлари интеграцияси муҳимлигини, қулайликларни одамлар сезиши кераклигини таъкидлади. Бу ишларни кенгайтириш, ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларини судлар билан самарали боғлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Ҳар йили судларда 1 миллионга яқин низосиз ишлар ҳам кўриляпти. Масалан, ўтган йили фуқаролик судларида коммунал қарздорлик бўйича 200 мингга яқин шундай иш кўрилган. Аслида буни нотариусда ҳам ҳал қилса бўлади. Шу нуқтайи назардан, низосиз ишларни кўриб чиқишни тегишли идораларга ўтказиш таклифи билдирилди. Конституциясига кўра, Олий судга қонунчилик ташаббуси ваколати берилган. Шунга асосан, тадбиркорлик, инвестиция, инфратузилма, ер, солиқ, кредит, меҳнат муносабатлари каби энг кўп учраётган масалаларни таҳлил қилиб, ҳар ойда ҳукуматга, ҳар чоракда парламентга таклиф киритиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

    Соҳага оид қонунларни халқаро стандартларга мослаштириш, судни янада халқчил қилиш, тизимни молиялаштириш бўйича қонунлар зарурати қайд этилди. Иқтисодий суд тизимини ислоҳ қилиш, бу борада ягона суд амалиётини йўлга қўйиш масаласига тўхталиб ўтилди.

    Суд биноларини кўпайтириш, одамлар учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Судьялар малакасини, жумладан, ахборот технологиялари бўйича билимини ошириш, ёш кадрларни шу жиҳатлардан етук этиб тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

    27 феврал, 19:50   Изоҳ (0)   1808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #суд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўлим жазосига ҳукм қилинган СССР футбол юлдузи. У қандай қилиб спортчидан ҳақиқий жаллодга айланган?

    18 феврал, 21:04

    Қозоғистонда шахта қулаши оқибатида 7 кончи ҳалок бўлди 

    18 феврал, 09:05

    Бош прокуратура Олмалиқда 21 ёшли маҳкум вафот этганига муносабат билдирди

    18 феврал, 15:10

    Журналист Рухсора Ғафурова судга чақирилди. Ўзгалар пулини ўзлаштиришда гумон қилинаётган собиқ банк ходими унинг устидан шикоят қилган

    19 феврал, 08:14

    Оқ уй: Илон Маск расмий ваколатларга эга эмас 

    19 феврал, 09:18

    Бразилия собиқ президенти давлат тўнтаришига уринишда айбланди 

    19 феврал, 15:20

    “Ўғлимнинг танасида электрошокер, бўйнида тиғ излари бор эди” — Олмалиқдаги колонияда вафот этган Муҳаммадқодирнинг онаси

    19 феврал, 15:37

    Сирдарёдаги боғчада 6 ёшли боланинг танасига игна санчиб, таҳдид қилинди 

    19 феврал, 17:22

    Россияда Crocus теракти иштирокчиларини олқишлаган мигрант қамалди

    20 феврал, 11:53

    ҲАМАС гаровдаги 4 нафар қурбоннинг жасадини Исроилга топширди (видео)

    20 феврал, 15:40

    Испания футбол федерациясининг собиқ раҳбари футболчи қизни ўпгани учун жазоланди

    21 феврал, 10:26

    ҲАМАС юборган жасад гаровга олинган шахсники эмас — Исроил армияси

    21 феврал, 14:20

    Комил Алламжоновнинг 7 нафар ходимига чиқарилган суд қарори бекор қилинди 

    21 феврал, 14:39

    Энди чиқиндидан қарзи бор фуқароларга электр энергияси учун тўлов қилиш чекланади

    21 феврал, 18:45

    “ИИБ биносидан ўлик чиқиши янгилик эмас”, “Вилоятликларга ўхшаб кийинган” ва бошқалар. ИИВ ходимларининг энг машҳур “техник хатолари”ни ёдга оламиз

    21 феврал, 20:00

    Энди оилавий зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра суд томонидан ярашиш учун муҳлат тайинланмайди

    21 феврал, 21:15

    Бибаснинг болалари ваҳшийларча ўлдирилган — Исроил армияси 

    21 феврал, 22:31

    Юк поезди уриб юборган Nexia, ҳайдовчилар учун ишга тушадиган жарима баллари, ерни 2,4 млн долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс: 21 февралнинг энг муҳим хабарла...

    21 феврал, 23:40

    “Уларни ўзларини тўлиқ ҳимоя қилиш имкони бўлмаган ҳолда судга олиб кетишган” — Адвокат Комил Алламжонов атрофидаги фуқароларга бўлган босим ҳақида гапирди

    22 феврал, 13:12

    Тошкент вилоятида 15 дан ортиқ жиноят содир этган шахсга суд ҳукми ўқилди

    22 феврал, 17:35

    Шифокор бўлиш ўрнига қўшмачига айланган эркак қисмати: қонуний хотинини фоҳишаликка мажбурлаб келган шахс 5 йилга қамалди

    23 феврал, 21:08

    Ўзбекистонда жиноят процессида иштирок этган шахс вафот этганда унинг оила аъзоларига 37,5 млн сўмдан берилади

    24 феврал, 20:29

    Самарқандда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

    24 феврал, 16:45

    Қобил Дусовга 1 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди 

    24 феврал, 21:10

    Тошкентдаги боғчада тарбиячи болани стулга скотчлаб қўйди (видео) 

    25 феврал, 15:58

    Хоразмда ота ўз ўғлини отиб ўлдирди, келини ва набирасига ҳам ўқ узди 

    25 феврал, 16:50

    Жанубий Корея президенти судда фуқаролардан узр сўради 

    25 феврал, 22:20

    Зўравонликдан одам савдосигача: Ўзбекистонда 2024 йилда содир этилган жиноятлар статистикаси очиқланди 

    26 феврал, 16:45

    Бир қўнғироқдан сўнг: Самарқандда талаба қиз ўз жонига қасд қилгани юзасидан янги тафсилотлар аниқланди 

    26 феврал, 23:05

    Ўзбекистонда автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар профилактик назоратга олиниши мумкин

    27 феврал, 12:34
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.