• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналист Рухсора Ғафурова судга чақирилди. Ўзгалар пулини ўзлаштиришда гумон қилинаётган собиқ банк ходими унинг устидан шикоят қилган

    MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғафурова ўзгалар номига истеъмол кредити олиб, уни ўзлаштирганликда гумон қилинаётган собиқ банк ходими ҳақида материал тайёрлаган эди. Муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу суриштируви ортидан журналист судга чақирилди. “Дарё” мухбири низо тафсилотларини ўрганди.

    Рухсора Ғафурова
    Фото: Шахсий архив

    Нима бўлган эди?

    Икки нафар фуқаро “Халқ банки”нинг Жиззах вилояти бўлими собиқ ходими Г.Б.нинг хатти-ҳаракатларидан норизо бўлиб MY5 телеканалига йўллаган мурожаатини асосан Рухсора Ғафурова Жиззах вилоятига бориб журналист суриштирув ўтказади ва материални тайёрлаб, уни эълон қилади.

    Ҳарбийликдан пенсияга чиққан Ойбек Очилов 2022 йилгача Жиззах вилоятида хизмат қилган. У 2019 йили “Халқ банки”нинг Жиззах вилояти бўлимига истеъмол кредити олиш мақсадида мурожаат қилади.

    Ойбек Очилов
    Фото: Скриншот

    Мени банкда Б.Г. кутиб олди. У менга қандай ҳужжатлар кераклигини тушунтирди. Кейин 22 миллион сўм кредит ажратишни сўраб ариза ёздим. Уч-тўрт кунда жавобини айтамиз дейишди. Беш кун ўтиб менга телефон қилиб, “Аризангиз қониқтирилмади. Сабаби номингизга ипотека кредити олинган экан”, деб айтди.

    Орадан тахминан уч йил ўтиб, 2022 йилнинг февраль ойида мен ишлаган ҳарбий қисмга 22 миллион сўм кредит олганим тўғрисида хат борган. Буни текшириш учун банкка бордим. Банк масъуллари менга 2019 йил ноябрь ойида истеъмол кредити расмийлаштирилганини айтишди, аммо мен бу пулларни олмаганимни тушунтирдим. Шундан кейин улар жим бўлиб кетишди, дейди мурожаатчи.

    Унинг алоҳида таъкидлашича, 2023 йилнинг январь ойидан бошлаб банк пластик картасидан пул ечила бошлаган.

    Яна бир ҳарбий хизматчи билан ҳам айни шундай ҳолат юз берган. Яъники олинмаган кредит учун унинг ҳам банк пластик картасидан пул ечиб олина бошлаган.

    Адвокати Акмал Иброҳимов
    Фото: Скриншот
    Мурожаатчиларнинг адвокати Акмал Иброҳимовнинг маълум қилишича, икки фуқаро номига 2020 йилда истеъмол кредити чиқарилган, аммо тўловларни банк ходимларининг ўзлари тўлаб келган. Кейинчалик, 2023 йилда кредит тўловларини тўламай қўйганидан кейин, тўловлар фуқароларнинг пластик карталаридан ечиб олина бошлаган. Қизиғи, улар на истеъмол кредитини, на кредит пулига олинган маиший техникани кўрган.

    Рухсора Ғафурова ҳолат юзасидан иккинчи томонни эшитиш мақсадида “Халқ банки”нинг Жиззах вилоят бўлимига боради. Ўзларини банк ходимлари деб таништирган икки нафар фуқаро унга қаршилик кўрсатиб, тасвирчига ҳужум қилади.

    Жиззах шаҳар прокуратураси катта терговчиси Руфат Алиев телеканалга мурожаат қилганлар фуқаролардан бирининг иши бўйича терговга қадар текширув ўтказилаётгани, фуқаро Ойбек Очиловнинг масаласи эса ҳарбий прокуратура томонидан тергов қилиниб, бугунги кунда иш тугатилганини билдирди.

    Руфат Алиев
    Фото: Скриншот
    Б.Г. Тошкентдан адвокати билан прокуратурага келган. У ҳомиладор бўлиб, прокуратурага УТТ маълумотномаларигача ташлаб кетган. Уни ҳар ҳафта чақира олмаймиз. Чунки бу руҳиятига таъсир қилиши мумкин. Банк сири бўйича хат берганмиз. Банк айланмасини, ҳаммасини кўтариб келса, пластигидан ҳамма маълумот келиб чиқади, дейди прокуратура терговчиси.

    Маъмурий иш қўзғатилди

    Рухсора Ғофурованинг материали 2024 йилнинг 23 декабрь куни эфир юзини кўрган. Инсон ҳуқуқлари бўйича “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, мазкур журналистик суриштирувдан сўнг Рухсора Ғофуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилган.

    Қонунга мувофиқ, кўрсатув эфирга узатилгач, банк ходимига нисбатан дарҳол жиноят иши қўзғатилиши лозим эди. Чунки Ўзбекистон Жиноят-процессуал Кодекси талабларига кўра, оммавий ахборот воситасининг жиноят ҳақида берган хабари жиноят иши очилишига асос бўлади. Аммо тескариси — банк ходимасининг аризасига кўра, Рухсоранинг ўзига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Эмишки, журналист банк ходимасининг шаъни ва қадр-қимматини камситибди ҳамда унинг жинояти ҳақида хабар бериб, қонунбузарлик содир этибди.

    Ҳужжатлардан кўринишича, банк ходимасининг ўзга шахслар номига олинган кредитининг бир қисмини унинг эри — Ўзбекистон Олий суди судьяси ўз пластик картаси орқали тўлаб келган. Судья, эҳтимол, бу қонунбузарликдан хабардор бўлган ва қонунбузар рафиқасини ҳимоя қилган. Катта эҳтимол билан, журналистга ҳужум ортида ҳам жанобнинг ўзлари турибди, дейди Абдураҳмон Ташанов.

    Муносабатлар

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси масъуллари айни масалага ойдинлик киритиш мақсадида мухбир Рухсора Ғафурова билан боғланган.

    Мазкур ҳолатни ўрганиш жараёнларида фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштирганлиги айтилаётган банк ходимасининг турмуш ўртоғи судья экани айтилмоқда. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддаси 3-бандида оммавий ахборот воситалари берган хабарлар жиноят иши қўзғатишга сабаблар ва асослар қаторида қайд этилганини эслатади. Юқоридаги ҳолат бўйича тегишли органлардан қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ ҳуқуқий баҳо берилишини сўрайди.

    Уюшма “Менинг юртим” телеканали мухбири Рухсора Ғофурова билан боғлиқ ҳолат бўйича адолатли қарор қабул қилиниши таъминланишига ҳар жиҳатдан кўмаклашади. Ҳолат билан боғлиқ жараёнларни кузатади, ушбу масала бўйича қўшимча ахборот бериб борилишини маълум қилади, дейилади уюшма ахборотида.

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди MY5 телеканали журналисти Рухсора Ғофурова атрофидаги вазиятдан хабардор эканлигини билдирган.

    Биз ушбу масала бўйича воқеалар ривожини кузатиб борамиз ҳамда сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, журналистлар хавфсизлигини таъминлаш ва журналистиканинг турли жанрларини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз, дея муносабат билдирган фонд ахборот хизмати.

    “Халқ банки” матбуот хизмати собиқ ходим Б.Г. мурожаатчилар номига 2019 йилда истеъмол кредити расмийлаштирилиши юзасидан банкнинг “Ички назорат” бўлими хизмат текшируви ўтказганини тасдиқлади.

    Ҳужжатлар Жиззах вилояти Ҳарбий прокуратурасига тақдим қилинганлиги аниқланди. Собиқ ходим Б.Г. билан тузилган меҳнат шартномаси 2023 йилда Меҳнат кодексининг 161-моддасига (Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра) асосан бекор қилинган бўлиб, ўз-ўзидан “Халқ банки ходими журналистни судга берди” деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади банк баёнотида.

    Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати Рухсора Ғафуровага нисбатан қўзғатилгани айтилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишига судьялар ҳамжамияти вакилининг эҳтимолий алоқадорлиги Судьялар одоб комиссиясида ўрганиб чиқилишини маълум қилди.

    Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг айтишича, ҳолат Олий суд судьяси Ш.Болиев ва унинг турмуш ўртоғини дахли бор ёки йўқлигига тегишли тартибда аниқлик киритилади.

    Азиз Обидов
    Фото: Олий суд

    Шунинг баробарида Ш.Болиевнинг турмуш ўртоғи ички ишлар органларига MY5 телеканали журналисти Р. Ғафурова устидан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш юзасидан ариза билан мурожаат қилгани фақатгина ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланганидан далолатдир.

    Бир сўз билан айтганда, судьянинг турмуш ўртоғи бўладими ёхуд журналист – қонун барча учун баробар,  дейди олий суд воизи.

    Жиззах вилояти ИИБ: “Банк ва МЧЖ мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди”

    Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишларича, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи фуқаро Жамолиддин Бойназаров 2019 йили Халқ банки Жиззах вилояти филиалига истеъмол кредити олиш учун мурожаат қилган, аммо банк ходимаси Б.Г. унга кредит ажратилмаслигини айтган. Аммо 2019 йил 20 декабрда 942-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилиб, Жамолиддин Бойназаров номига 3 йил муддатга йиллик 36 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 22 млн сўмлик истеъмол кредити ажратилган.

    Кредит эвазига таъминотчи “Файз Мега Строй” МЧЖ томонидан фуқарога 1 дона 6 млн сўмлик телевизор, 1 дона 6 млн сўмлик музлаткич, 1 дона 8 млн сўмлик ҳаво совиткичи, 2 млн сўмлик газ плитаси берилиши керак бўлса-да, лекин Жамолиддин Бойназаров ушбу маҳсулотларни олмаган. У ҳолат бўйича қонуний чора кўришни сўраган,  дейилади Жиззах вилояти ИИБ ахборотида.

    Қайд этишларича, ҳолат юзасидан 2025 йил 24 январь куни Халқ банки Жиззах вилоят филиали ва “Файз Мега Строй” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик) ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди (Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Ички ишларга шикоят

    Журналист Рухсора Ғафурова “Дарё” мухбири билан бўлган суҳбатда айтишича, материал эфирга кетганидан кейин банкнинг собиқ ходими Б.Г. унинг устидан ИИБга ариза берган.

    У “шаън, қадр-қимматимни ерга урди. Ҳали суд бўлмай туриб жиноятчи деб атади, айбсизлик презумпсиясига риоя қилмади, деган мазмунда шикоят ёзиб берибди. Мени ички ишлар бўлимига чақиртиришиб, тушунтириш хати олишди ва ишни судга оширишларини айтишди.

    Одатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари ҳам фуқароларнинг ҳали айби исботланмай туриб улар ҳақида маълумот тарқатишади. Бу ҳаракатларини улар жиноят кўламини, яъни бошқа жабрланувчиларни ҳам аниқлаш учун қилишгани билан изоҳлашади. Менинг ҳам мақсадим шу эди. Сабаби адвокат мурожаат қилганлардан ташқари яна бошқа жабрланганлар бор деб айтганди. Уларнинг аксари ҳарбий бўлгани боис камерага гапиришмади. Балки булардан ҳам бошқа ҳуқуқи бузилганлар бордир, дейди журналист.

    Унинг қўшимча қилишича, журналист ҳамкасблар томонидан билдирилган далда унга анча куч берган ва етти нафар адвокат бепул хизмат кўрсатишни таклиф қилган.

    Бу биринчиси эмас

    Рухсора Ғафурованинг айтишича, 3 йил авал ҳам айни шу банк ходими устидан мурожаат келиб тушган ва бу материал телеканалда эълон қилинган.

    Айнан ўша ходим устидан шикоят тушган эди. Уни ҳам ўзим материал қилганман. Ўшанда у шикоятчининг пулини қайтариб берганди. Тергов органи эса бу ерда ҳуқуқбузарлик йўқ деб ишни ёпган. Орадан уч йил ўтиб яна ўша банк ходими устидан мурожаат келди, дейди журналист.

    Маълумот учун, журналист Рухсора Ғафурова устидан суд иши 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида кўриб чиқилади.

    19 феврал, 08:14   Изоҳ (0)   17385
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Журналист#Рухсора Ғафурова#мухбир#суд#суруштирув#ииб

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон собиқ ташқи ишлар вазири 27 йилга қамалди

    6 феврал, 08:36

    Украина ва Россия “150 га 150” форматида асир алмашди (видео)

    6 феврал, 09:08

    “Толибон” аёлларнинг ягона радиостанциясини ёпиб қўйди

    6 феврал, 14:30

    Исроил озод этилиши кутилаётган фаластинлик маҳбусларнинг оилаларига таҳдид қилди 

    8 феврал, 21:45

    Сунъий интеллект ҳаётимизни қандай ўзгартиради?

    13 феврал, 13:04

    Россия ва олигархлар: миллионлар ортидаги қонли ўйинлар

    11 феврал, 15:35

    “Холамнинг қизи меҳмонхонада ишлаймиз деб алдаб чақириб олди” — Туркияда 5000 лирага сотиб юборилган ўзбекистонлик қиз

    12 феврал, 13:01

    Шарқ маликалари: тўйида энг гўзал образда намоён бўлган машҳур араб келинлари (фото)

    12 феврал, 15:58

    Бошига уч марта ўқ узилган вазир ўринбосари, 16 марта пичоқланган вилоят раҳбари, ўзини осиб қўйган туман ҳокими: Гдлян-Иванов тергови қурбонлари

    12 феврал, 16:34

    Трамп кўрфаз номланиши бўйича баҳс сабаб журналистни Оқ уйдан чиқариб юборди 

    12 феврал, 18:20

    ОАВ: Зеленский Украина минерал ресурсларининг 50 фоизига бўлган ҳуқуқларни АҚШга беришга рози бўлмади 

    15 феврал, 08:24

    “Ливерпуль” АПЛнинг энг қиммат ҳужумчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи

    18 феврал, 08:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.