• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Комил Алламжоновнинг 7 нафар ходимига чиқарилган суд қарори бекор қилинди

    Олий суд Алламжоновнинг 7 нафар ходими ишини кўриб чиқиши ҳақида хабар берилганди. Бу бўйича суд жараёни якунланиб, суд қарори эълон қилинди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Келтирилишича, Олий судда тафтиш тартибида кўрилаётган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланган Б.Ёқубов ва бошқалар (жами 7 киши)га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича суд жараёни якунланиб, суд қарори эълон қилинди. 

    Эълон қилинган суд қарорига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли бўлмагани сабабл Б.Ёқубов, С.Сидиков, А.Қурбонмуродов, А.Ташов, А.Салимов, Ж.Турғунов ва Х.Зуфаровга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилди.   

    Иш юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб боришда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далилларни тўплаш чораларини кўрмаган ИИБ ходимига нисбатан Ички ишлар вазирлигига, шунингдек, ишни судда кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли эмаслигига эътибор бермаган судьяларга нисбатан Судьялар малака ҳайъатига хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.

    Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд

    2024 йил 26 октябрь тунда Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура берган маълумотга кўра, фуқаро С.С. бошқарувидаги Range Rover русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида икки нафар номаълум шахс машинага ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинган.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 27 октябрь куни ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бири аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди. 28 октябрь куни яна уч нафар гумонланувчи ушланди. Ноябрь ойида эса суиқасдда гумонланиб яна 5 киши қамоққа олинди.

    27 декабрь куни Бош прокуратура Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Чеченистонда яшайдиган икки Россия фуқароси — Бислан Расаев ва Шамил Темирханов Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилинганини эълон қилди.

    Улар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этгани аниқланган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган ҳолда қидирув эълон қилинган.

    10 январь куни инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Комил Алламжоновга суиқасд иши юзасидан ҳарбий судда маҳкама бошланганини маълум қилди.

    2025 йил 12 февраль куни Комил Алламжоновга суиқасд бўйича 10 кишига нисбатан суд ҳукми эълон қилинган. Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Комил Алламжоновга суиқасд ташкилотчилигида айбланган Жавлон Юнусовга 18 йил-у 6 ой, Шуҳрат Расулов, Шоҳрух Аҳмедов ва Исмоил Жаҳонгировга 23 йил, Дониёр Тошхўжаевга эса 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

    Комил Алламжонов Telegram саҳифасида пост қолдириб, ҳақиқат ҳеч қачон синмаслиги, барибир юзага чиқишини айтиб ўтди.

    21 феврал, 14:39   Изоҳ (0)   30369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Комил Алламжонов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига гувоҳ бўляпмиз” – Комил Алламжонов

    17.07.2024, 22:35

    “Дарё” дайжести: 17 июлнинг энг муҳим хабарлари

    17.07.2024, 23:30

    “Илм – янги имкониятларнинг, ижодий фикрлашнинг, ҳар бир инсондаги салоҳиятни юзага чиқаришнинг калитидир” — Комил Алламжонов

    04.08.2024, 18:25

    “Омад бизникиларга кулиб боққан бўлса ҳам, бу айни “Дўстлик ғалаба қозонди!” дейдиган ҳолат бўлди” — Комил Алламжонов 

    05.08.2024, 23:27

    Комил Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди

    30.09.2024, 18:42

    Комил Алламжонов фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилди

    30.09.2024, 21:47

    “Дарё” дайжести: 30 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

    30.09.2024, 22:45

    Солиқ қўмитаси раиси номидан Telegram орқали фейк хабарлар юборилаётгани айтилди

    14.10.2024, 15:20

    Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйича расмий маълумот берилди

    26.10.2024, 11:15

    Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланувчилардан бири ушланди

    27.10.2024, 09:01

    Комил Алламжонов сайловда овоз берди

    27.10.2024, 18:31

    Бош прокуратура Комил Алламжонов билан боғлиқ тергов иши юзасидан ёлғон ахборот тарқатмасликни сўради 

    27.10.2024, 23:56

    Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланиб яна уч киши ушланди

    28.10.2024, 16:14

    Депутатлик сайловининг дастлабки натижалари, Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетиши, Қорақалпоғистонда ис газидан вафот этиш ҳолати: 28 октябрнинг энг муҳим ха...

    28.10.2024, 22:45

    Алламжоновга суиқасдда Рамзан Қодировнинг қўли борми?

    11.11.2024, 14:31

    Алишер Қодиров Ўзбекистонда номақбул жинсий алоқаларнинг тарғиботини тақиқлашга доир қонун ишлаб чиқилаётганини айтди

    11.11.2024, 19:20

    Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди

    25.11.2024, 12:35

    Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди

    25.11.2024, 16:20

    Комил Алламжонов ва Дмитрий Лини ўлдириш учун ёлланган шахслар қидирувга берилди

    20.12.2024, 13:40

    Тадбиркорлар билан мулоқот қилган президент, хизмат хонасида қимор ўйнаган мактаб директори, ис газидан вафот этган бир оиланинг уч аъзоси: 20 декабрнинг энг муҳим...

    20.12.2024, 23:43

    Бош прокуратура Комил Алламжоновни ўлдириш учун ёлланган шахслар бўйича маълумот берди

    27.12.2024, 20:39

    Расул Кушербаев ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришда қатъий текшириш кераклигини таклиф қилди

    27.12.2024, 23:12

    “Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқидан узр сўраши керак” — депутат Одилжон Тожиев

    28.12.2024, 08:36

    Комил Алламжоновга суиқасд иши судга оширилди

    10 январ, 15:32

    Отиб ўлдирилган, балкондан улоқтирилган, машина босиб кетган: Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларидаги журналистларга уюштирилган суиқасдлар

    10 январ, 16:27

    Олий суд Алламжоновнинг 7 нафар ходими ишини кўриб чиқади 

    13 январ, 08:36

    “Ҳайдовчиси ва қўриқчилари майда безориликда айбланиб, 15 суткага қамалган”. Алламжоновга суиқасд ишига алоқадор яна бир суд тафсилоти

    13 январ, 13:11

    Комил Алламжоновга суиқасд бўйича 10 кишига суд ҳукми эълон қилинди

    12 феврал, 12:24

    “Ҳақиқат синмади, у барибир юзага чиқди” — Комил Алламжонов 

    12 феврал, 14:52

    Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича айбдорларга ўқилган ҳукм, Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи, Самарқандда ағдарилган туристик автобус: 12 февралн...

    12 феврал, 23:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.