• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зўравонликдан одам савдосигача: Ўзбекистонда 2024 йилда содир этилган жиноятлар статистикаси очиқланди 

    Ўзбекистонда 2024 йилда 132 298 та жиноят содир этилган. Бу ҳақда 26 февраль куни Сенатда ўтган Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ички ишлар вазирлиги масъуллар ахборотида айтиб ўтилди. 

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Маълум қилинишича, 2024 йилда содир этилган умумий жиноятларнинг 92,4 фоизи фош этилган. Қидирувдаги шахсларнинг 8 736 нафари ушланган ва бедарак йўқолганларнинг 567 нафари топилган.

    Жумладан, мажлисда ИИВнинг 2024 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан ахбороти эшитилди. Вазирлик маълумотига кўра, 2024 йилда ходимларнинг ташаббуси билан 27 953 та жиноят аниқланган бўлиб, мазкур амалиёт 23,4 фоизга яхшиланган.

    Бундан ташқари, 3 880 нафар шахслар томонидан содир этилган 3 293 та коррупция ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар аниқланиб, улар оқибатида етказилган 239 млрд 584 млн сўм миқдоридаги зарар ундирилиши ҳамда одам савдоси жиноятини содир этган 219 нафар шахсга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланган.

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Бевосита маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилган. Натижада жами маҳаллаларнинг 30,6 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. Ўз навбатида, жиноятлар қайд этилган маҳаллаларнинг 14,3 фоизи  “қизил” тоифага киритилган.

    Тазйиқ ва зўравонликка учраган 54 минг нафардан ортиқ хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. Оилавий муаммолар ва зўравонликка дуч келган хотин-қизларнинг 625 нафари аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган. Муҳокама жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси йўналишида муайян камчиликлар, ўз ечимини кутаётган масалалар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятларга ҳам тўхталиб ўтилди.

    Хусусан, 2024 йилда мамлакатда 132 298 та жиноят содир этилган. Жами жиноятлар сони мамлакат бўйича ҳар 100 минг аҳолига 199 тадан тўғри келган. Олди олиниши лозим бўлган жиноятлар сони ҳанузгача жиноятларнинг салмоқли қисмини ташкил этмоқда.

    Айтилишича, олди олиниши мумкин бўлган жиноятчиликнинг асосий улушини ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари ташкил этиб, уларнинг 59,4 фоизи ёшлар ва 36,1 фоизи илгари судланганлар томонидан содир этилган. Бундан ташқари, жиноятларнинг 7 мингдан ортиғи ишсизлар томонидан содир этилгани, жойларда аҳолини иш билан таъминлаш масалалари ҳам самарали ҳал этилмаётганини айтиб ўтилди. Киберхавфсизлик йўналишида 58,8 мингта жиноят содир этилгани ва уларнинг 97,7 фоизи фуқароларнинг банк пластик карталаридаги пулларни қўлга киритиш билан боғлиқлиги танқид остига олди. 

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Бундан аввал Олий суд 2024 йилда судлар томонидан кўриб чиқилган жиноят ишлари юзасидан маълумотларни эълон қилганди. Унга кўра, 2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 77 995 нафар шахсга нисбатан 61 481 та жиноят иши кўриб чиқилди. 723 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.

    Судланганлар сони 61 502 нафарни ташкил этиб, шундан 20 659 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 39 763 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 080 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланганларнинг 

    • 54 370 нафари эркак;
    • 7 132 нафари аёл;
    • 22 757 нафари ёшлар (шу жумладан 2 214 нафари вояга етмаган);
    • 2637 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

    Маълум қилинишича, 7 956 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 33 151 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 11 581 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 14 991 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди. 

    26 феврал, 16:45   Изоҳ (0)   4433
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #жиноят

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ўқувчини бошига бир неча маротаба урган ўқитувчи жаримага тортилди 

    20 феврал, 18:30

    Чехияда савдо марказидаги пичоқбозликда икки аёл ҳалок бўлди 

    20 феврал, 20:00

    Андижон ва Қашқадарёда “валютчик”лар ушланди

    20 феврал, 21:20

    Тошкент вилоятида юк машинаси йўлга ўтириб олган шахсни уриб кетди (видео)

    20 феврал, 22:32

    Тошкент вилоятида ерни 2,4 млн долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

    21 феврал, 10:36

    Ўзбекистонда маст ҳолда автомобиль бошқарганлар жиноий жавобгарликка тортилади

    21 феврал, 11:14

    Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади 

    21 феврал, 11:09

    17 ёшли ҳиндистонлик оғир атлетикачи 270 кг тош кўтариш вақтида вафот этди

    21 феврал, 11:48

    Ҳайдовчилар учун жарима баллари ишга тушдими? Масъуллар изоҳ берди

    21 феврал, 13:23

    “Техник хатолик”. Мубашшир Аҳмад ўта оғир жиноятда айбланаётгани рад этилди 

    21 феврал, 14:29

    Комил Алламжоновнинг 7 нафар ходимига чиқарилган суд қарори бекор қилинди 

    21 феврал, 14:39

    Ўзбекистоннинг уч вилоятида 530 млн сўмдан ортиқ энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди 

    21 феврал, 18:36

    “ИИБ биносидан ўлик чиқиши янгилик эмас”, “Вилоятликларга ўхшаб кийинган” ва бошқалар. ИИВ ходимларининг энг машҳур “техник хатолари”ни ёдга оламиз

    21 феврал, 20:00

    Сирдарёдаги метан заправкада 5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

    21 феврал, 20:25

    Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини “обрўсизлантирадиган” тарзда бузиб тарқатишни тақиқловчи қонун кучга кирди

    21 феврал, 21:45

    Юк поезди уриб юборган Nexia, ҳайдовчилар учун ишга тушадиган жарима баллари, ерни 2,4 млн долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс: 21 февралнинг энг муҳим хабарла...

    21 феврал, 23:40

    “Уларни ўзларини тўлиқ ҳимоя қилиш имкони бўлмаган ҳолда судга олиб кетишган” — Адвокат Комил Алламжонов атрофидаги фуқароларга бўлган босим ҳақида гапирди

    22 феврал, 13:12

    Тошкент вилоятида 15 дан ортиқ жиноят содир этган шахсга суд ҳукми ўқилди

    22 феврал, 17:35

    Намангандаги овқатланиш шохобчасида 616 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    23 феврал, 17:25

    Андижонда 2 гектар ерни 300 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    23 феврал, 20:35

    Шифокор бўлиш ўрнига қўшмачига айланган эркак қисмати: қонуний хотинини фоҳишаликка мажбурлаб келган шахс 5 йилга қамалди

    23 феврал, 21:08

    Ўзбекистонда жиноят процессида иштирок этган шахс вафот этганда унинг оила аъзоларига 37,5 млн сўмдан берилади

    24 феврал, 20:29

    Самарқандда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

    24 феврал, 16:45

    Қобил Дусовга 1 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди 

    24 феврал, 21:10

    Самарқандда 2,4 гектар ерни 95 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    24 феврал, 22:10

    Фарғонада компьютер клубида жанжал кўтарган шахслар қамоққа олинди

    25 феврал, 10:40

    Ҳайдовчиларга жарима баллари фақат ЙПХ инспекторлари баённомалари асосида шаклланади

    25 феврал, 11:17

    Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган ота ва унинг икки ўғли қўлга тушди (видео)  

    25 феврал, 12:12

    Хоразмда ота ўз ўғлини отиб ўлдирди, келини ва набирасига ҳам ўқ узди 

    25 феврал, 16:50

    Гиёҳвандлик воситалари, тиғли буюмлар, ўқотар қуроллар: Тошкентда ўтказилган тезкор-профилактик тадбирларда қандай ҳолатлар аниқланди?

    25 феврал, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.