• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “ИИБ биносидан ўлик чиқиши янгилик эмас”, “Вилоятликларга ўхшаб кийинган” ва бошқалар. ИИВ ходимларининг энг машҳур “техник хатолари”ни ёдга оламиз

    Куни кеча Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати томонидан таниқли диний блогер Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 244²-моддаси, яъни, “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш” бўйича айбланиб, қидирувга берилганлиги ҳақидаги ахборот берилган эди. Бугун эса ушбу айблов “техник хатолик” туфайли юз бергани маълум бўлди.

    Бу — Ички ишлар вазирлиги ва унинг таркибидаги тузилмалар масъулларининг биринчи қўпол хатоси эмас. Қидирувдаги шахсни “вилоятликларга ўхшаб кийинган”, дея таърифлагани-ю, “ИИБ биносидан ўлик чиқиши янгилик эмас”, “Милицияни фақат шакаллар ва ғаламислар ёмонлайди!” деган антиқа иборалари ҳали жамоатчиликнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. Англаганингиздек, “Дарё” бу галги мақолада ана шундай “қанотли” ибораларни ёдга олади.

    “Вилоятликларга ўхшаб кийинган”

    Фотоколлаж: Тошкент шаҳар ИИББ

    2017 йилнинг август ойларида Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати ёши катта ва кекса фуқароларга мурожаат қилиб, бегона шахсларни хонадонига киритмаслик ҳақида огоҳлантирди. Масъуллар буни “сув ичиб олиш, йирик купюрадаги пулларни майдасига алмаштириб олиш, ҳожатини чиқариб олиш ёки қўнғироқ қилиб олиш баҳонасида” кексалар хонадонини тунаб кетиш ҳолатлари рўй бераётгани билан изоҳлаган.

    Хабарда бундай қилмишни содир этишда гумонланиб, қидирувга берилган шахс ҳақида қўшимча қилиб, унга “кийинишидан вилоятликларга ўхшайди”, деган таъриф берилади. Идора ходимларининг бу таърифи анча вақт давом этган муҳокамаларни келтириб чиқарди.

    Фотоколлаж: Тошкент шаҳар ИИББ

    Шундан сўнг пойтахт ИИББнинг ахборот хизмати дастлабки хабарига тузатиш киритиб, хатосини тўғрилаган. Жумла сайт ходимининг эътиборсизлиги туфайли келиб чиққанини тан олган. Хато қилган ходим ҳеч қандай жазога тортилмаган, у билан шунчаки тушунтириш ишлари олиб борилган холос.

    “ИИБдан ўлик чиқиши янгилик эмас”

    Шоҳрух Ғиёсов.
    Фото: “Дарё”

    2020 йил январь ойида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида, июнь ойида эса Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги ИИБ биноларида бирин-кетин ўликлар чиқди. Воқеалар ортидан юзага чиққан саволларга жавоб қайтариш учун Қарши шаҳридаги матбуот анжуманида кўриниш берган вазирлик ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жамоатчиликка ИИБ биноларидан одам ўлигининг чиқиши янгилик эмас деган иборани ишлатган. Масъулнинг бу гапи жамоатчиликни ўша пайтда қанчалик ҳайратлантирган бўлса, шунинг баробарида кўпчиликнинг ғазабига ҳам сабаб бўлган.

    Андижондаги ИИБ биносида жон берган Алижон Абдукаримов беш йил аввалги қимматбаҳо тош можароси сабаб ИИБга тергов қилиш учун олиб борилган бўлса, Чироқчи туман ИИБдан ўлик ҳолда чиққан Юсуф Абдураҳмонов мол ўғрилигида гумонланиб, сўроқ қилинганди. Ҳар иккиси ҳам ИИБ ходимларининг зўравонлиги, сўроқ қилинаётган гумонланувчига нисбатан куч ишлатиши ортидан вафот этган.

    Кадр: Telegram

    “Чироқчи воқеаси” айбдорлари ишини кўриб чиққан Олий суд судьяси Камолиддин Толлибоев раислигидаги судлов ҳайъати марҳум Юсуф Абдураҳмонов ўлимида айбланганлар — Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Нурбек Овлаевни 9 йилга, жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Анвар Жонқобиловни 8 йил 6 ойга, 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Шерзод Раҳмоновни 6 йилга, Адҳам Тожиноровни 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Бобурмирзо Ғайратовга эса 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.

    Андижонлик фуқаро ўлимига сабабчи бўлганлар ҳам жазосиз қолмади, албатта. 2020 йил 27 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди биносида судланувчилар Д.Ҳамралиев 9 йилга, Қодиров, Райимжонов ва Ҳасанбоевлар 10 йилга, П.Мамажонов 8 йил 6 ойга, А.Тўрақулов 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    “Милицияни фақат шакал ва ғаламислар ёмонлайди” — вазирлик мулозими

    Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов фаолияти давомида халқ орасида тез ва осон тарқалган, оммалашган иборалар муаллифи ҳамдир. Унинг ҳамкасби саволига жавобан “Милицияни фақат шакал билан ғаламислар ёмонлайди”, деган гапи 2023 йилда тармоқларда кўп “репост” бўлган видеолардан бири бўлса, ажабмас.

    Сёмка давомида Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовга савол берган ҳамкасби “Ўзи нега ҳаммаси кўчада милицияни ёмонлайди?”, дейди. Бунга жавоб қилган масъул “Милицияни фақат шакал билан ғаламислар ёмонлайди. Қолганлар дуо қилади, ишим тушмасин деб”, дейди.

    “Бемақсад юрганлар”га қарши рейд

    Фото: Хоразм вилоят ИИБ

    2017 йил август ойида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Суд идоралари ходимлари ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари иштирокида “Тун” тадбири ўтказилган. Унда кечки соат 21:00 дан кейин кўчада юрганларнинг қайсидир қисмига “бемақсад” юрганлар деган ном берилиб, 3706 нафари ҳуқуқбузар сифатида ушланган.

    “Бемақсад юрганлар” ибораси ўшанда дастлаб Хоразм вилоят ИИБ ахборот хизмати томонидан қўлланилган. Бунга изоҳ берган Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати “бемақсад юрган” деган айблов билан қамалганларнинг кўпчилиги жаримага тортилганини¸ айримлари билан профилактик суҳбат ўтказилганини очиқлаган.

    Фото: Хоразм вилоят ИИБ

    Ўшанда жамоатчилик, айнан адвокатлар Ўзбекистонда “бемақсад юриш” қонунчиликка кўра ҳуқуқбузарлик ҳисобланмаслигини айтган-ёзган.

    “Биринчи буйруқ бажарилади, кейин муҳокама қилинади”

    Фото: Видеодан кадр

    2024 йилнинг июнь ойида тармоқларда Самарқанд вилоятида ички ишлар органи ходимининг фуқаролар билан жанжаллашуви ва уларга, хусусан, ҳомиладор аёлга қўл кўтаргани акс этган видео тарқалганди. ИИБ ходими келишмовчилик сабаб ҳомиладор аёлга куч ишлатар экан, фуқаролардан биринчи буйруғини бажаришларини, кейин муҳокама қилишни талаб қилган. Вилоят ИИБ зўравон инспектор ишдан бўшатилганини билдирганди.

    Видеода ИИБ ходими эркакка камера остида гаплашишини айтиб, уни ўша ерга олиб боришга мажбурламоқчи бўлган. “Биринчи буйруқ бажарилади, кейин муҳокама қилинади”, дея фуқарони калтаклаган ходим. Воқеага ўша ерда бўлган, қўлида бола кўтарган ҳомиладор аёл ҳам аралашган. Ходим унга ҳам куч ишлатган. Шу пайтда бошқа бир ходими етиб келиб, уларни ажратган.

    Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ҳолат 2024 йилнинг 9 июнь куни Самарқанд шаҳрида содир бўлганини маълум қилган. Қайд этилишича, тунги хизматга жалб қилинган профилактика инспектори С.Эшонқулов соат 22:00 атрофида шаҳарнинг Даҳбет кўчасидаги автомобиль йўлининг қатнов қисмида фуқароларнинг жанжал қилаётганини кўрган ва уларни 6-сонли ИИБга олиб борган.

    Уларнинг содир этган ҳаракатини расмийлаштириши давомида инспектор ва фуқаролар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Жараёнда ИИО ходими икки нафар фуқаро (бири видеода таъкидлаганидек, ҳомиладор аёл)га нисбатан амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган, дейилади хабарда.

    Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, ходим ички ишлар органлари сафидан бўшатилган. Ҳужжатлар прокуратура органларига юборилган.

    “Оқ билан қорани ажратиб олинглар”

    Фото: Видеодан кадр

    2023 йилнинг ёз ойида тармоқларда тарқалган яна бир видео ҳалигача кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. Унда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги боғчада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тарбияланувчилар билан суҳбат ўтказаётгани акс этган. Видеода ички ишлар органи формасини кийган икки ходимнинг олтмиш нафардан зиёд бола қаршисида столда ўтирганини, улардан бирининг кичкинтойларга гапираётганини кўриш мумкин.

    ИИБ ходими болаларга оқ ва қорани ажратиш ҳақида гапирар экан: “Ҳурмат қилиш керак ота-онани, қолган нарса ўзи бўлиб кетаверади. Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қилгин деган ишни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин. Нима оқ, нима қора? Қайси ишни қилсам, тўғри бўлади, қайси ишни қилсам, нотўғри бўлади? Қилишдан олдин бу ишни қилганимдан кейин эртага нима бўлади, шуни ўйлаш керак. Тушунтира олдимми?”, дея маслаҳат беради.

    Ушбу видео тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди ҳамда жамоатчиликда кўплаб саволлар туғилди. “Болалар билан бундай суҳбатни ўтказиш кимнинг ташаббуси: ички ишлар органлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёки битта болалар боғчаси раҳбари? Бундай учрашувдан мақсад нима? Болаларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, улар билан бундай мулоқот қилиш қанчалик мақбул?”

    Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати видеодаги ҳолат бўйича муносабат билдириб, тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбари туман ИИО ФМБ, мудофаа ишлари бўлими ҳамда “Фарҳод” МФЙ раиси номига ҳамкорликда “Ҳарбийлар билан учрашув” мавзусида профилактик тадбир ўтказиш юзасидан таклифнома юборганини очиқлади.

    21 феврал, 20:00   Изоҳ (0)   9579
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ИИБ ходими#Ғиёсов#ибора

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ички ишлар вазирига мурожаат йўллаган собиқ «участкавой»га 7 та модда бўйича айблов эълон қилинди

    28.01.2022, 15:49

    «Қулупнайлар ходимлар томонидан тўкиб ташланмаган». ИИВ Юқори Чирчиқда қулупнай сотувчи аёллар билан содир бўлган воқеа бўйича маълумот берди

    20.04.2022, 09:20

    Миришкор ҳокими ўринбосари Сирдарё вилоятида содир бўлган ЙТҲда вафот этгани маълум бўлди

    02.06.2022, 17:13

    Ички ишлар вазирлиги республика ЙҲХХ яширган ахборотни ошкор қилди

    02.06.2022, 18:38

    Тошкент вилоятида ҳайдовчи жарима майдонига олиб кетилаётган машинасидан ўзини ташлаб юборди

    07.06.2022, 08:55

    ИИВ Тошкентда ички ишлар ходимлари ёшларни ургани ва таҳқирлагани айтилган хабарларга муносабат билдирди

    11.06.2022, 12:24

    «Севимли» телеканали журналистлари ИИО ходимлари томонидан калтакланди. ИИВ масъули ҳолатга муносабат билдирди

    13.06.2022, 09:51

    «Ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган». ИИБ ходимларининг зўравонлигига изоҳ берилди

    28.09.2022, 17:44

    Жиззахда ички ишлар ходими «Пахта-2022» назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган вақтда жарликка қулаб вафот этди

    07.10.2022, 10:23

    Самарқандда ўз погонини юлиб, аёлни қасддан айбдор қилмоқчи бўлган ИИБ ходими тизимда ишламоқда

    01.12.2022, 19:15

    «Гаплашиб олиш керак». Икки журналист Facebook’даги пост ва изоҳлари учун ИИБга чақирилди

    09.12.2022, 12:49

    Бухорода икки нафар ИИБ ходими гиёҳванд моддалар савдосига аралашгани аниқланиб, қўлга олинди

    18.03.2024, 08:28

    Бош вазирликка маъқулланган Абдулла Арипов, 12 900 сўмдан ошган доллар курси, манзил-колонияда ток уришидан вафот этган маҳкум: 20 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

    20.11.2024, 22:57

    Андижонда тўй кортежи сабабли куёв 27 млн сўм жаримага тортилди

    7 январ, 21:45

    Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар олаётганида ушланди (видео)

    10 январ, 10:12

    160 минг доллар билан қўлга тушган ФВБ бошлиғи, судга оширилган Комил Алламжоновга суиқасд иши, дунё рейтингидаги ўрнини 7 поғонага яхшилаган Ўзбекистон армияси: 1...

    10 январ, 22:50

    Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 2400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

    11 январ, 12:20

    Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтда ушланди

    11 январ, 13:55

    Навоийда ЙПХ ходими 16 ёшли бола сабаб вафот этди

    20 январ, 13:31

    Самарқандда ЙПХ ходими тез ёрдам машинасини чорраҳада кутишга мажбур қилди (видео)

    24 январ, 15:01

    Фарғонадаги портлаш жабрланувчиларига товон пули тўланадими?

    24 январ, 19:42

    Бошига уч марта ўқ узилган вазир ўринбосари, 16 марта пичоқланган вилоят раҳбари, ўзини осиб қўйган туман ҳокими: Гдлян-Иванов тергови қурбонлари

    12 феврал, 16:34

    Журналист Рухсора Ғафурова судга чақирилди. Ўзгалар пулини ўзлаштиришда гумон қилинаётган собиқ банк ходими унинг устидан шикоят қилган

    19 феврал, 08:14

    Комил Алламжоновнинг 7 нафар ходимига чиқарилган суд қарори бекор қилинди 

    21 феврал, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51

    Покистон Ҳиндистонга 400 тагача дрон учирди

    Дунё | 9 май, 19:20

    Трамп АҚШнинг бой фуқаролари учун даромад солиғини 40 фоизгача оширади

    Дунё | 9 май, 19:00

    Расман. Хаби Алонсо мавсум якунида “Байер”ни тарк этишини эълон қилди

    Спорт | 9 май, 18:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.