• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шифокор бўлиш ўрнига қўшмачига айланган эркак қисмати: қонуний хотинини фоҳишаликка мажбурлаб келган шахс 5 йилга қамалди

    Наманганлик 27 ёшли шахс ўз уйида икки аёлни фоҳишаликка мажбур қилгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Ҳодиса тафсилотларини эшитиб ёқа ушлайсан киши. “Дарё” мазкур ҳолатни оммага олиб чиқишдан аввал минг бир истиҳола қилди. Бошқаларни ҳам огоҳликка чақириш, фарзанд неча ёшда бўлмасин, юриш-туришига эътиборли бўлиш лозимлигини билдириш учун ҳам ҳодиса тафсилотларини очиқлаш лозим деб топилди.

    Қўшмачилик

    Наманганлик Шаҳризод (исм ўзгартирилган) Андижон тиббиёт институтига катта умидлар билан ўқишга киради. Ота-онаси “ўғлим қийналмасин”, деб Андижон шаҳридан уй ҳам олиб беради. Аммо унинг енгилтак аёллар билан муносабати ўқишига ҳам таъсирини кўрсатиб, институтдан ҳайдалиб кетади.

    Фото: адолат24.

    У қўшмачилик қилгани учун 2023 йили биринчи марта маъмурий жавобгарликка тортилади. Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг 2023 йил 30 мартдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми (ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш) билан айбли деб топилиб, 180 соат мажбурий жамоат ишларига жалб қилинади. Аммо йигит минг бир баҳона билан жазодан бўйин товлаб юргани ортидан суд тайинлаган жазо ўталмай қолади.

    Танишув

    2021 йили Шаҳризод ёши ўзидан анча катта, бир нафар ногирон фарзанди бор Ойнура (исм ўзгартирилган) билан танишиб қолади. Йигит 2023 йилнинг ноябрида аёл билан қонуний никоҳдан ўтади ва унинг ўғлини оталиққа олади.

    Кейинроқ 2024 йилнинг апрель ойида Ойнура ижарага уй излаб юрган Мавжудани (исми ўзгартирилган) ёш боласи билан бирга уйга етаклаб келади. Шаҳризод ёш боласи билан кўчада қолмаслиги учун аёлга уйидан жой беради ва улар биргаликда яшай бошлайди.

    Тадбир

    2024 йилнинг 1 май куни тунги соат 20:00 ларда ички ишлар ходимларига келиб тушган хабарга кўра, Шаҳризоднинг яшаш уйда тезкор тадбир ўтказилади. Гувоҳлар билан хонадон кўздан кечирилганда Ойнура ва Мавжуда 600 минг сўм эвазига икки нафар эркак билан жинсий алоқа қилишга келишилгани аниқланади.

    Ўрганишлар давомида Шаҳризод телефон орқали ўзини Шоҳрух деб таништириб, турмуш ўртоғи Ойнура ва унинг уйида яшаб келаётган Мавжудани зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, жинсий алоқа қилишга мажбур қилиб келгани аён бўлган. Бундан келиб тушган пулларни эса ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаган. Иш ҳужжатлари судга юборилади.

    Суддаги кўрсатмалар

    Шаҳризод:

    — Айбимга қисман иқрорман. Мен Андижон давлат тиббиёт институти талабаси эдим, оилавий шароитим ёмонлашгани ва моддий томондан қийналганим учун ўқишни вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлдим.

    Ойнуранинг фарзандини боқиш учун қарамоғимга олгандим. У илгари ҳам пул эвазига жинсий алоқа билан шуғулланиб келган. Унинг ўзи бошқаларга интим хизмат кўрсатиш орқали пул топишни таклиф қилганди. Мижозларни ҳам ўзи топган, пулларни олиш учун мижозлар билан ҳам ўзи учрашарди.

    Мавжуда ҳам фоҳиша эди. Фарзанди билан кўчада қолгани учун уни уйимга таклиф қилганман. У Ойнура билан биргаликда танасини сотиб, пул топишни таклиф қилишганди. Ўзлари мижоз топиб, уларни уйга чақиришган.

    Мен уларни мажбурламаганман. Улар доимий эркин бўлишган. Бемалол ички ишларга айтиб бериши мумкин эди. Шуларни ҳисобга олиб, суддан менга қонуний енгиллик беришларини сўрайман.

    Фото: “Дарё”

    Ойнура:

    — Пулга зориқиб қолганимиз учун Шаҳризод пулга бошқа эркаклар билан жинсий алоқада бўлишни, бу пайтда у ҳам ёнимда бўлишини айтганди. Мен бошида рози бўлмадим, лекин Шаҳризод аввалги турмушимдан бўлган ўғлимни биринчи эримга бериб юбориш билан қўрқитди. Шундан кейин бу ишга рози бўлдим.

    2024 йилнинг январь ойида бери мени бошқаларга интим хизмат кўрсатишга мажбурлаб келди. Мавжудани ҳам худди шундай мажбурлаб, бегона эркакларга қўшиб келди. Бундан тушган пулларни мижозлардан ўзи олиб сарфлаб келган. Кўчага ҳам мен билан бирга чиқиб келарди. Кимдандир ёрдам сўрашга имконим бўлмасди. Суддан унга қонун доирасида жазо тайинлашини сўрайман.

    Мавжуда:

    — Шаҳризоднинг уйида яшашни бошлаганимдан бир-икки кун ўтиб, еб-ичиш учун пул беришимни сўради. Мен ишсизлигимни, пулим йўқлигимни айтганимда у менга бегона эркакларга интим хизмат кўрсатиб, пул топишни таклиф қилди. Менда бундан бошқа йўл бўлмагани учун рози бўлдим.

    Ойнура билан ички ишларга мурожаат қилиш ҳақида гаплашганмиз. Фарзандимни олиб қўйиш билан таҳдид қилгани учун ҳеч кимга айтолмадим. Суддан унга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайман.

    Дилзода (исм ўзгартирилган, Шаҳризоднинг онаси):

    — Буларни ҳаммасига бизнинг бефарқлигимиз сабаб бўлди. Ўғлимиз эртага шифокор бўлади, ўқиб юрибди, деб ўзимиз билан ўзимиз андармон бўлиб юраверибмиз. Шу бола ижарама-ижара юрмасин, деб уй ҳам олиб берган эдик.

    Енгилтабиат, ўзидан ёши катта Ойнурага илакишиб қолиб, ўқишидан ҳам ҳайдалди. Ҳаёти издан чиқиб кетди.

    Билишимизча, Ойнура аввал ҳам фоҳишалик қилиб келган. Ўғлим унинг ногирон боласига раҳми келиб, оталиққа олганди. Ҳатто ўз ёнидан операция қилдириб, болани даволатган.

    Мавжуда билан Ойнура аввалдан таниш бўлган, улар бу иш билан эскитдан шуғулланиб келишган. Уларни бу ишга ҳеч ким мажбур қилмаган.

    Суддан ўғлимга енгиллик беришни сўрайман.

    Ҳукм

    Фото: “Дарё”

    Суд ҳукмига кўра, Шаҳризод Жиноят кодексининг 135-моддаси — одам савдоси 2-қисми:

    а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали;

    б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

    г) айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;

    д) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан — бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.

    Ўталмай қолган 180 соат мажбурий жамоат ишлари жазосини қисман қўшиб, ўташ учун узил-кесил 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Маҳкум жазо муддатини умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

    23 феврал, 21:08   Изоҳ (0)   28878
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #фоҳишалик#қўшмачи#одам савдоси#талаба#наманган#андижон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда фоҳишалик билан шуғулланиб келган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

    02.12.2023, 13:45

    Туркияда фоҳишалик қилган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди

    12.12.2023, 20:30

    Ўзбекистон томони Истанбулда депортация марказларида сақланаётган фуқаролар ҳолидан хабар олди

    13.12.2023, 23:40

    Тошкентда 22 ёшли аёл икки тенгдошини Россияга сотиб юбораётганда қўлга олинди (видео)

    13.03.2024, 18:10

    Энг кўпи вилоятдан келган: Тошкентда уч ойда ушланган фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар сони очиқланди 

    06.04.2024, 21:30

    Тошкент вилоятида қизларни фоҳишалик учун Туркияга жўнатаётган аёл ушланди (видео)

    08.06.2024, 16:10

    “Никоҳли фарзандманми, билмайман. Ўзим ҳам 15 ёшимда зўрландим” — Москвада сотиб юборилган, қўшмачилик билан шуғулланган маҳкума надоматлари

    05.07.2024, 19:21

    Тошкент аэропортида 20 ёшли қизни алдаб, Дубайга фоҳишаликка юбораётган эркак ушланди

    16.08.2024, 09:20

    Тошкентда қўшмачига “танка” бўлишга уринган ИИБ мансабдори 1500 доллар пора билан ушланди 

    19.11.2024, 12:30

    Подиумдаги фожиалар: карьераси давомида турли қийинчиликларни бошидан кечирган жаҳонга машҳур супермоделлар

    25.11.2024, 17:55

    Тошкент халқаро аэропортида аёл Туркияга 20 ёшли қизни фоҳишалик учун жўнатаётган вақтда ушланди

    28.11.2024, 22:51

    “Холамнинг қизи меҳмонхонада ишлаймиз деб алдаб чақириб олди” — Туркияда 5000 лирага сотиб юборилган ўзбекистонлик қиз

    12 феврал, 13:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.