Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Элшан Ибрагимов Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда маҳаллий “Оху.аз” нашрига унинг ўзи маълум қилган.

Қарор нима билан боғлиқлиги ҳақидаги саволга Иброҳимов жавоб бермаган. Лекин бир неча кундан кейин она юрти Озарбайжонга боргач, изоҳ беришини билдирган.
“РБК” манбасига кўра, Иброҳимов 18 июнь куни “Россия Федерацияси миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатлар” содир этганлик айблови билан фуқароликдан маҳрум қилинган.
Иброҳимов ҳақидаги маълумот Москва вилояти жамоатчилик палатаси веб-сайтидан ҳам йўқолган. У Москва вилояти миллий ва маданий мухториятлари ишлари бўйича маслаҳат кенгашининг аъзоси эди.
Бундан ташқари, 3 июль куни озарбайжонлик нуфузли тадбиркор Вақиф Сулаймонов Москвада қўлга олинди, деб хабар берди “Коммерсант”.
“Коммерсант”нинг ёзишича, бунга Россияда бўлиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган. Сулаймонов Москвадаги хорижликларни вақтинча сақлаш марказига юборилган. Маълумотларга кўра, у кейинроқ депортация қилинади.
Олдинроқ Москвада ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари озарбайжонлик “қонундаги ўғри” Вагиф Сулаймоновни қўлга олган эди.
Изоҳ (0)