Ўзбекистон МДҲда энг бахтли мамлакат деб топилди. Бу ҳақда 20 март куни эълон қилинган World Happiness Report 2024 рейтингида қайд этилган.
Ҳар йили 20 март куни нишонланадиган Халқаро бахт куни эълон қилинган рейтингда кетма-кет еттинчи марта биринчи ўринни Финляндия эгаллади. Иккинчи ўринда Дания бўлиб, кучли учликни Исландия якунлаб берди.
Юқори ўнталикка Швеция, Исроил, Нидерландия, Норвегия, Люксембург Швейцария ва Австралия ҳам кирди.
Марказий Осиё давлатларидан:
- Ўзбекистон — 47-ўринда;
- Қозоғистон — 49-ўринда;
- Қирғизистон — 75-ўринда;
- Тожикистон — 88-ўринда;
Туркманистон ушбу рейтингга киритилмади.
Рейтингда Россия 72-ўринда, Украина 105-ўринда қайд этилган. МДҲ давлатларидан Молдова 71-ўринда, Арманистон 82-ўринда, Озарбайжон 101-ўринда. Беларусь ҳам Туркманистон каби рўйхатга киритилмаган.
Афғонистон 143-ўрин билан рейтингда сўнгги поғонадан жой олди.
Изоҳ (0)