Россия ҳарбий-денгиз кучлари бошлиғи ўринбосари генерал Михаил Гудков Украина томонидан Курск вилоятида ўлдирилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Россиянинг Приморск вилояти губернатори Олег Кожемяко Гудковнинг ўлими ҳақидаги баёнотда у билан йиллар давомида ижобий муносабатда бўлганини айтган. У Гудковни “сафдошлари билан бирга офицерлик бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган мустаҳкам иродали жангчи” деб таърифлаган. Кожемяко генералнинг ўлими ҳақида бошқа ҳеч қандай тафсилот очиқламаган.
Россия Мудофаа вазирлиги 3 июль куни Гудковнинг ўлимини тасдиқлаб, у Курск вилоятидаги жангда ҳалок бўлганини билдирган. Украина томондан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Гудков март ойида Россия президенти Владимир Путин томонидан Россия ҳарбий-денгиз кучлари бошлиғининг қирғоқ ва қуруқликдаги қўшинлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.
Украина ҳарбийлари аввалроқ Гудков ва собиқ 155-бригаданинг бошқа аъзоларини ҳарбий жиноятлар содир этишда, жумладан, Буча, Ирпин ва Гостомел шаҳарларида тинч аҳолининг ўлимида айблаганди.
Изоҳ (0)